1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Аудиторлик фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АУДИТОРЛИК ТЕКШИРИШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, аудиторлик хулосалари солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
ижобий аудиторлик хулосаси мавжудлиги хўжалик юритувчи субъектнинг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан охирги текшириш ўтказилгандан кейин камида 24 ойдан олдин текширилмаслиги учун асос ҳисобланади;
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради.
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус вакил қилинган давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги функциялар юклансин:
ўз ваколатлари доирасида аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилиш;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудиторлар малака сертификатини олиши учун ўқитиш дастурларини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини тасдиқлаш;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг, аудиторларнинг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш;
малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестрини ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ҳисобини юритиш.
5. Аудиторлик ташкилотлари учун устав сармоясининг энг кам миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида белгилансин. Бунда янгидан ташкил этиладиган аудиторлик ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида таъсис ҳужжатларида назарда тутилган устав сармоясини шакллантиришлари зарур.
Фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотлари 2001 йил 1 сентябргача устав сармоясининг энг кам миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 1200 баравари миқдорига етказсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги:
фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларини 2001 йил 1 октябргача мазкур қарор талабларига мувофиқ белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсинлар ва аудиторлик фаолиятини амалга оширишга янги намунадаги лицензия берсинлар;
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаган аудиторлик ташкилотлари фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
8. Ҳукуматнинг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 22 сентябрь,
365-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аудиторлик хулосаларини солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом аудиторлик хулосаларини молия-хўжалик фаолиятини текширувчи (тафтиш қилувчи) солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ижобий аудиторлик хулосаси — аудиторлик ташкилотининг хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи унинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириши ва хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган молиявий ва хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги фикрини ўз ичига олган ҳужжат;
салбий аудиторлик хулосаси — аудиторлик ташкилотининг хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботи бузиб кўрсатилганлиги ва молиявий ҳисоботдан фойдаланувчини янглиштириши мумкинлиги тўғрисидаги фикрини ўз ичига олган ҳужжат.
3. Хўжалик юритувчи субъектлар аудиторлик текшируви ўтказилгандан кейин 15 кун мобайнида аудиторлик хулосаси нусхасини ўзи жойлашган жойдаги солиқ органига тақдим этади.
4. Мавжуд аудиторлик хулосаларини умумлаштириш натижалари бўйича йиғма ахборот солиқ органлари томонидан белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларни назорат органлари томонидан текширишнинг келгуси йилдаги режа-жадвалини тузиш учун Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига жорий йилнинг 1 октябригача тақдим этилади.
5. Қуйидагилар охирги текшириш ўтказилгандан кейин камида 24 ойдан олдин солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текширилмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатига киритишнинг шартлари ҳисобланади:
хўжалик юритувчи субъектда олдинги икки йил учун ҳар йилги ижобий аудиторлик хулосаларининг мавжудлиги;
охирги икки йил мобайнида бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзларнинг йўқлиги;
хўжалик юритувчи субъект томонидан молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан текширишдан озод этилган даврга ижобий аудиторлик хулосаларининг тақдим этилиши.
6. Салбий аудиторлик хулосасига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект назорат органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларни текшириш режа-жадвалига белгиланган тартибда киритилиши керак.
7. Мазкур Низом қоидаларининг бузилиши учун солиқ органлари ва бошқа назорат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
8. Солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан белгиланган тартибда ўтказилган текширишда аудиторлик хулосасининг хўжалик юритувчи субъект молия-хўжалик фаолиятининг натижаларига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, ушбу аудиторлик хулосаси олдиндан нотўғри деб ҳисобланади, аудиторлик ташкилоти, шунингдек, бунда айбдор бўлган шахслар қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади. Бунда солиқ органлари ва бошқа назорат органлари тегишли аудиторлик ташкилотлари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари қоидаларининг бузилиши ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилишлари шарт.
9. Нотўғри аудиторлик хулосасини тузганликда айбдор бўлган аудиторлик ташкилоти ва шахсларнинг жавобгарликка тортилганлиги хўжалик юритувчи субъектни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашнинг белгиланган тартибини бузганлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарималардан озод этмайди.
1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектдан жарима ундиришнинг ягона тартибини белгилаб беради.
2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.
10. Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан солиқ органи томонидан жазо жаримаси қўлланилмаганлиги бошқа назорат қилувчи орган томонидан аниқланган тақдирда тегишли солиқ органининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
2. Аудиторлик фаолияти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади, аудиторлик ташкилотларининг касб хизматлари кўрсатишлари бундан мустасно.
Аудиторлик фаолиятини лицензиялашни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширади.
3. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, лицензия беришни рад этиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
II. Лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза (мазкур Низомга 1-илова) тақдим этади:
таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати.
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Аудиторлик ташкилотидан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
III. Лицензия олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби
5. Лицензия олиш учун ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилади.
Аудиторлик ташкилоти ҳужжатларини кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати лицензия олиш учун ариза ва зарур ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб 15 календарь кунни ташкил этади.
6. Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун (тўлов кунидаги) энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим тўланади.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Аудиторлик ташкилоти ҳужжатларни кўриб чиқиш даврида берган аризасини қайтариб олган ҳолда йиғим қайтариб берилмайди.
IV. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
7. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия, берилган санадан бошлаб, беш йил муддатга берилади. Лицензия белгиланган намунадаги махсус бланкада расмийлаштирилади (мазкур Низомга 2-илова).
Лицензия беш йилдан кам бўлган муддатга фақат аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра берилиши мумкин.
8. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида аудиторлик ташкилотига қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида билдириш хати юбориши керак.
Лицензия бериш тўғрисидаги билдириш хати лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига юборилади (топширилади), унда давлат божи тўланадиган банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатиб ўтилади.
11. Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилоти томонидан зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганлиги, ҳужжатларда ишончсиз ёки чалкаш маълумотлар бўлганлиги, шунингдек, аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги сабабли аудиторлик ташкилотига лицензия берилишини рад этишга ҳақлидир.
Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
12. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши ва аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда юборилиши керак, унда рад этиш сабаблари ва аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатиб ўтилади.
13. Лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этиш учун аудиторлик ташкилотига кўпи билан 15 кун муддат берилади.
Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан аудиторлик ташкилотининг барча зарур ҳужжатлар билан бирга аризаси олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида амалга оширилади. Аудиторлик ташкилотининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Аудиторлик ташкилотининг лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиш мақсадида берилган муддат тугагандан сўнг берилган лицензия бериш тўғрисидаги аризаси янгидан берилган деб ҳисобланади.
V. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби ва шартлари
14. Аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ой олдин лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ариза тақдим этади:
таъсис ҳужжатларининг нотариал тасдиқланган нусхалари (лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилган санада уларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда);
аудиторлик ташкилоти таркибида аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлар тўғрисидаги маълумотлар;
аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
15. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун аудиторлик ташкилоти томонидан энг кам иш ҳақи миқдорида йиғим тўланади.
Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
16. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилотининг аризаси олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда қабул қилинади.
17. Лицензиянинг амал қилиш муддати тегишли давлат божи тўланган ҳолда 5 йилгача муддатга узайтирилиши мумкин.
18 Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш аудиторлик ташкилоти томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг 3 кун муддатда амалга оширилади.
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
19. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия битимининг талаблари ва шартларига риоя қилинган тақдирда лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш олдинги берилган лицензия бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан амалга оширилади. Бунда лицензия битимининг амал қилиш муддати ўз-ўзидан шу муддатга узайтирилган ҳисобланади.
20. Агар лицензиянинг амал қилиши ариза берилган санада ёки ариза кўриб чиқилаётган даврда қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйилган бўлса, лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилмайди.
21. Аудиторлик ташкилоти қайта тузилган, унинг номи ёки ўрни (почта манзили) ўзгарган ҳолларда, аудиторлик ташкилоти, ёхуд унинг ҳуқуқий вориси, қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензияни ва тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришлари шартдир.
Ҳужжат лицензияловчи органга аудиторлик ташкилоти томонидан бевосита, ёхуд ҳужжатлар олинганлигини билдириб қўйиш шарти билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
22. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор тегишли ариза олинган кундан бошлаб беш кун муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.
23. Амал қилиш муддати тугамаган йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига, аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда дубликат берилиши мумкин.
Бундай ҳолларда аудиторлик ташкилоти йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга, шунингдек, эълонни лицензияловчи органга тақдим этишга мажбурдир.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
VII. Лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш
27. Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
28. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган ҳолларда лицензияловчи орган мазкур Низомда назарда тутилган тартибда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга, тўхтатишга ҳақлидир.
VIII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш, тиклаш ва бекор қилиш тартиби
29. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган, шунингдек, аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори бажарилмаган ҳолларда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши мумкин.
Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг уч кун мобайнида аудиторлик ташкилотига билдириш хати юбориши шартдир.
Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Кўрсатиб ўтилган муддат олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.
30. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган даврда аудиторлик ташкилоти томонидан фаолиятни амалга ошириш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда лицензияловчи орган ушбу ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган пайтдан бошлаб 10 кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
33. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилади:
аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
аудиторлик ташкилоти тугатилганда;
аудиторлик ташкилотини қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилган тақдирда, қайта ўзгартириш бундан мустасно;
аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда бузиб келинганда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда.
Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги сабаблари асосланган ҳолда қарор қабул қилинганлиги ҳақида у қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида аудиторлик ташкилотига билдириш хати юборади.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб лицензия ўн кун мобайнида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб лицензиянинг амал қилиши тўхтатилади.
34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
фаолиятнинг аудиторлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа турларини амалга ошириш;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;
агар аудиторлик ташкилоти лицензия бериш учун қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдириш хати юборилган (топширилган) пайтдан бошлаб уч ой давомида лицензияловчи органга давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этмаган бўлса, ёхуд лицензия битимини тасдиқламаган бўлса.
Лицензия суд қарорига кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.
36. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида аудиторлик ташкилотига қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида билдириш хати юборади.
Лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб лицензия ўн кун давомида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
Бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензия берилган санадан бошлаб амал қилади.
Лицензия бекор қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
37. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, янгилаш, тўхтатиш тўғрисидаги, шунингдек, лицензияни бекор қилиш ҳақидаги қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.
IX. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритиш
38. Лицензияловчи орган аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотларининг реестрини юритади, унда қуйидагилар кўрсатиб ўтилган бўлиши керак:
аудиторлик ташкилотининг номи ва унинг жойлашган ўрни (почта манзили);
телефон (факс) рақами;
ҳисоб-китоб рақами;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
муассисларнинг устав сармоясидаги улушлари тўғрисидаги ахборот;
ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда аудитор малака сертификатининг санаси, унинг тартиб рақами, шунингдек, аудиторлар ташкилотида ишловчиларнинг малака сертификатларининг тартиб рақамлари ва саналари;
лицензия берилган сана ва унинг тартиб рақами, унинг амал қилиш муддати;
лицензияларни қайта расмийлаштириш ва дубликатлар бериш асослари ва саналари.
39. Реестрдаги ахборот манфаатдор шахсларнинг у билан танишиб чиқишлари учун очиқ ҳисобланади ва ёзма ҳолдаги сўровга кўра реестрдан кўчирма тариқасида берилади.
40. Бир аудиторлик ташкилотига нисбатан реестрдан олинган ахборотни берганлик учун энг кам иш ҳақининг (ахборот тақдим этиш тўғрисида ариза берилган санадаги) ярми миқдорида ҳақ ундирилади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига реестрдан олинган ахборот бепул тақдим этилади.
Телефон _________, телефакс ___________, солиқ тўловчининг индентификация рақами ____________
Банк реквизитлари _____________________________________________________
3. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати
3.1.
3.2.
ва бошқалар.
М. Ў.
Раҳбарнинг имзоси
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун ЛИЦЕНЗИЯ
Серия _________
№ ________
Тошкент шаҳри
200__ йил «____» ____________
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 200__ йил «___» ____________даги______ -сон буйруғига мувофиқ __________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________ (аудиторлик ташкилотининг номи)
___________________________________________________________________________________ (почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва аудиторлик ташкилотининг бошқа реквизитлари)
200__ йил «___» ______________дан бошлаб 200__ йил «___» _______________ гача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.
«аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни, шунингдек аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия битимларида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилинишини назорат қилади;
даъвогарларга аудитор малака сертификатини олишлари учун малака талабларини белгилайди;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда аудиторлар малака сертификатини олиши учун ўқитиш дастурларини ва малака имтиҳонлари топшириш тартибини тасдиқлайди;
аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси иштирокида аудитор малака сертификатини олиш ҳуқуқини берувчи малака имтиҳонини ўтказади;
аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензиялар беради, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туради, тўхтатиб қўяди ва уларни бекор қилади, шунингдек бу маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
аудиторнинг малака сертификатини беради, уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўяди ва уларни бекор қилади;
малака сертификатига эга бўлган аудиторларнинг реестрини ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари ҳисобини юритади»;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Молиявий назоратни мустаҳкамлаш ва хўжалик фаолиятига молиявий назоратнинг аудиторлик шаклларини жорий этиш тўғрисида» 1993 йил 3 майдаги 198-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 23-модда) билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низом II бўлимининг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия беришга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.