|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.05.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек радиоактив материалларни қазиб олиш, ядровий-хавфли объектлардан фойдаланишда ишларни бехатар олиб бориш устидан назорат ўрнатиш ва МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фондини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 4-сон, 17-модда)
3. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 4-сон, 17-модда)
«Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида «Саноатконтехназорат» давлат қўмитаси органлари ходимлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий шахсий суғурта қилинадилар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 4-сон, 17-модда)
давлат суғурта органлари суғурта қилинган хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда унинг оила аъзолари бўлган меросхўрларга суғурта ҳодисаси содир бўлган пайтда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баравари миқдорида суғурта пули (тўлиқ суғурта пули) тўлайдилар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
суғурта қилинганга хизмат вазифаларини бажариш чоғида олинган жароҳат билан боғлиқ ногиронликни белгилашда:
1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — тўлиқ суғурта пулининг 75 фоизи;
2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — тўлиқ суғурта пулининг 50 фоизи;
3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — тўлиқ суғурта пулининг 30 фоизи;
(3-банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ногиронликка олиб келмаган оғир жароҳат олинганда — тўлиқ суғурта пулининг 20 фоизи, енгил жароҳат олинганда — 10 фоизи тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 4-сон, 17-модда)
5. «Саноатконтехназорат» давлат қўмитаси ходимларига хизмат вазифаларини бажариш учун транспортнинг барча турларига (хизмат сафари гувоҳномаси ва шахсий гувоҳномаси мавжуд бўлганда) биринчи навбатда йўл чиптаси сотиб олиш ҳуқуқи берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 4-сон, 17-модда)
6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини ва кон ишларини назорат қилиш ва давлат комитети тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1982 йил 14 июлдаги 494-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 7-сон, 25-модда).
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 14 июндаги 308-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 6-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартиришларнинг 2-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда)
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 10 январь,
17-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сонли қарорига мувофиқ мазкур қарорнинг 2-банди ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан 1-илова ҳам ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 4-сон, 17-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 7 апрелдаги 130-сонли қарорига мувофиқ мазкур қарорнинг 2-банди ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан 2-илова ҳам ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2000 й., 4-сон, 17-модда)
(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 1-модда, 2000 й., 4-сон, 17-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 502-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)