Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносини қурилишини, шунингдек, Инновацион ишланмаларни татбиқ этишнинг илмий-амалий маркази ва инновацион боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Инновацион ғоялар ва технологияларни жорий этишга қаратилган дастурлар ва тадбирларни сифатли ишлаб чиқиш учун зарур шароитларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг марказий аппарати самарали фаолият юритишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимиятининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг маъмурий биносини қуриш ва инновацион паркни ташкил этиш (кейинги ўринларда — объектлар);
объектларни қуриш учун Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчасида жойлашган 3,0 гектар майдондаги ер участкасини ажратиш.
2. Қуйидагилар объектлар бўйича белгилансин:
буюртмачи — Тошкент шаҳри ҳокимияти ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси;
бош лойиҳаловчи ташкилот — МЧЖ «Арҳидеа про»;
бош пудратчи ташкилот — МЧЖ «Қурилиш Универсал Компакт Сервис».
3. Истисно тариқасида қуйидагиларга рухсат берилсин:
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда қурилиш-монтаж ишларини 2019 йил 1 январга қадар амалга ошириш;
объектларни жиҳозлаш учун зарур бўлган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари ҳамда хўжалик инвентарларини танлов савдолари (тендерлар) ўтказмасдан, хорижий ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида харид қилиш ва уларни 2019 йил 1 июнга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилиш.
4. Объектларни қуриш, моддий-техник базасини такомиллаштириш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбалари сифатида қуйидагилар белгилансин:
а) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш:
30,0 млрд. сўм — «Ўзбекнефтгаз» АЖ махсус ҳисобидан (2018 йилнинг ИИ, ИИИ ва ИВ чоракларида ҳар бири 10,0 млрд. сўмдан тенг улушларда) ва ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади;
етишмаётган қисми — Ўзбекистон Республикасининг йиллик давлат ривожлантириш дастурларида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги учун ажратиладиган капитал қўйилмалар лимитлари;
б) моддий-техник базани такомиллаштириш ва жиҳозлаш — Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари, Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
в) атроф-муҳитни ободонлаштириш ҳамда сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш — Тошкент шаҳри маҳаллий буджетининг қўшимча манбалари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
г) ташқи электр, газ таъминоти ва алоқа тармоқларини қуриш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш — тегишли равишда «Ўзбекенерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектларни қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожлантириш дастурлари доирасида марказлаштирилган манбалар ҳисобидан капитал қўйилмалар лимитларини таъминласин.
6. Тошкент шаҳри ҳокимияти:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси ҳамда бош лойиҳаловчи ташкилот билан биргаликда объектларни қуриш учун ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва ажратилишини таъминласин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда объектларни қуриш, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини тортиш билан боғлиқ ташкилий ва техник масалаларни ҳал этсин;
буюртмачи ва бош пудратчи ташкилот билан ҳамкорликда объектларни 2019 йил 21 мартга қадар фойдаланишга топширилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тасдиқланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасини ўтказсин ва объектларда қурилиш-монтаж ишларининг сифатини назорат қилиш мақсадида давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Инновацион ишланмаларни татбиқ этишнинг илмий-амалий марказини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин (кейинги ўринларда — Марказ).
9. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари сифатида қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари;
Марказ резидентларига хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;
таъсисчи маблағлари;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва нодавлат ташкилотларнинг беғараз техник кўмаги (грантлар);
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Талабалар илмий-маърифий марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 697-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Д.А. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 6 апрель,
276-сон