Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.04.2021
Ҳужжат 22.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 210-сонли «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ ҳамда хотин-қизлар ва оила институтини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда «Оила» маркази деб аталади) муассислигида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (кейинги ўринларда Жамоат фонди деб аталади) ташкил этилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамоат фондининг асосий вазифалари этиб хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жамоат фонди муассисларининг:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) таркибини 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси тузилмасини 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда Ижро этувчи дирекция деб аталади) ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 3-иловага мувофиқ тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижро этувчи дирекция ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартларини қўллаш тўғрисидаги қарори маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказига икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамоат фондининг уставини тасдиқлаш, Жамоат фондини ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағларни шакллантириш ҳамда уни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тегишли чораларни кўриш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар:
Васийлик кенгаши Жамоат фондининг олий органи, Ижро этувчи дирекция ижро органи ҳисобланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижро этувчи дирекцияга Васийлик кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган ижрочи директор раҳбарлик қилиши;
Жамоат фонди ва Ижро этувчи дирекциянинг даромадлар ва харажатлар сметаси, йиллик амалга ошириладиган асосий тадбирлар режаси Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қуйидагиларни Жамоат фонди маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 млрд. сўмгача бўлган миқдорда ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Жамоат фондининг маблағлари Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ қуйидаги тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши инобатга олинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш;
хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш;
хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишда имтиёзли кредитлар бериш;
оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича вазифаларнинг амалга оширилишини молиявий қўллаб-қувватлаш;
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилишига кўмаклашиш;
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни турар-жой билан таъминлашда бошланғич бадалларини қайтарилмаслик шарти билан тўлаб бериш;
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш;
Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика маркази ҳамда ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар билан боғлиқ харажатларни жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 699-сонли қарорига асосан тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2019 й., 09/19/699/3603-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижро этувчи дирекцияни сақлаш.
7. Жамоат фондига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг:
60 фоизи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларга, шундан 10 фоизи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун;
40 фоизи «Оила» марказининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларга, шундан 10 фоизи «Оила» марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши инобатга олинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Васийлик кенгашига:
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг асосий фаолият йўналишларига ажратиладиган маблағларнинг ҳисоб-китоби алоҳида юритилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир йўналиш учун Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида алоҳида ҳисоб рақамлар очиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижро этувчи дирекцияга юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида унга битта махсус енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратиш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 март,
201-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига
1-ИЛОВА
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг васийлик кенгаши
ТАРКИБИ

1.

Т. Нарбаева

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси

2.

Д. Тошмуҳамедова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

3.

А. Каримов

Молия вазирининг ўринбосари

4.

Э. Мухитдинов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

5.

А. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси

6.

Ш. Жавлонов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

7.

Г. Махмудова

«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси раиси

8.

О. Таджиев

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ана шу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли мажбуриятларни бажариш зиммасига юкланган шахслар Кенгаш таркибига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижро этувчи дирекция бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 7 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган нормативлар асосида белгиланади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2019 й., 09/19/699/3603-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 201-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича
РАЗРЯДЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.

Лавозим номи

Разряди

Ижрочи директор

16

Аудитор тафтишчи

14

Юрисконсульт

14

Бухгалтерия бўлими бошлиғи Бош ҳисобчи

14

Бош мутахассис

12

Етакчи мутахассис

11

».

(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 699-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.08.2019 й., 09/19/699/3603-сон)