Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.03.2018
Ҳужжат 22.09.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг самарали фаолиятини ташкил этишни таъминлаш, унинг фаолиятига республика тадбиркорларини кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
қайта ташкил этилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари негизида Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 3 ва-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бошқармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Зарурат бўлганда Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари шаҳарлар ва туманларда қайта ташкил этилаётган туман (шаҳар) товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари негизида ўз филиалларини ташкил этишлари мумкин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.