Ҳужжат 09.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2748-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 11 декабрдаги 697-сон буйруғи (рўйхат рақами 2748, 2015 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 656-модда) билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди учинчи хатбошисидан «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 январь,
38-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 10/18/2748-2/0679-сон)