Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг нефт ва газга бой Устюрт минтақасида геология-қидирув ишларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ва углеводород хом ашёси захиралари ўсишини таъминлаш, шунингдек, табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш учун ишларни бошлаб қўйиш мақсадида:
1. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2017 — 2019 йилларда нефть ва газга бой Устюрт минтақаси марказий қисмидаги Бердақ ва Қуаниш-Коскала кўтарма ғовларида ҳисоблаб чиқилган қиймати 456,8 миллион АҚШ доллари миқдорига тенг геология-қидирув ишлари (кейинги ўринларда — геология қидирув ишлари)ни олиб бориш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, бунда қуйидагилар назарда тутилсин:
Қуйи Юра ётқизиқларининг нефть ва газга бойлигини таъминлаш сифатли баҳолаш ва унинг истиқболларини тасдиқлаш учун «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ўтказилган геология-қидирув ишлари асосида илгари очилган конлар (Арслон, Ином, Сайхун ва бошқа конларда) ҳисоблаб чиқилган қиймати 157,7 миллион АҚШ долларига тенг Қуйи Сургил (2 қудуқ), Қуйи Шимолий Бердақ (2 қудуқ) ва дарё структураларида (1 қудуқ) бешта биринчи навбатдаги қидирув қудуқлари ҳамда 14 та қидирув-разведка қудуқларини I босқичда 2017 йил қуриб битказиш;
2018-2019 йиллардаги II босқичда I босқичдаги геология-қидирув ишларининг натижаларига кўра 2Д ва 3Д усули билан сейсмик разведка ҳамда электроразведка ишларини ўтказиш, ҳисоблаб чиқилган қиймати 299,1 миллион АҚШ долларига тенг қўшимча 51 та қидирув-разведка қудуқларини босқичма-босқич бурғулаш ва қурилишни ниҳоясига етказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотлари, истисно тариқасида, 2017 — 2019 йиллар даврида ушбу қарорда кўзда тутилган геология-қидирув ишларини ўтказишга йўналтириладиган хорижий валютадаги харажатлар суммасига тенг валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан озод қилинсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан келишилган ҳолда геология-қидирув ишларининг ҳар йилги дастури тасдиқланишини таъминласин, бунда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ геология-қидирув ишларини молиялаштириш учун маблағларга бўлган талаб эҳтиёжни, унинг параметрларини ва қидирув разведка қудуқлари қурилишини тугаллаш қийматини аниқлаш;
геология-қидирув ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзбекнефтгаз» АЖга, истисно тариқасида, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида маҳсулот тайёрловчи заводлар ёки уларнинг расмий вакиллари билан, тендер савдолари ўтказмасдан, ваколатли органларда белгиланган тартибда нархларни экспертизадан ўтказган ҳолда асбоб-ускуналар ва моддий-техника ресурсларини харид қилишга тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. «Ўзбекнефтгаз» АЖ Кузатув кенгаши (Ғ.И. Ибрагимов) ушбу қарорда назарда тутилган объектларнинг белгиланган муддатда ишга туширилишини таъминлаган ҳолда геология-қидирув ишларининг вақтида амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 октябрдаги ПФ-5207-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5207/0139-сон)
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 февраль,
ПҚ-2755-сон