|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2013
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 29 СЕНТЯБРДАГИ 490-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 2 июлдаги 310-сон қарорининг 4-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 1-иловага қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1. 1—3-бандлар чиқариб ташлансин.
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Синфлардаги (синф-комплектлардаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектланган мактабларда синф раҳбарлиги ва дафтар текширганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг «Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 2 июлдаги 310-сон қарори 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган тегишли қўшимча ҳақнинг 50 фоизи миқдорида ҳақ тўланади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 18 август,
401-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 374-модда)