Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1551-5]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 21 февралдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 88-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «туман Фермерлар кенгаши» деган сўзлар «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартириш «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир З. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 декабрь,
41-сон
Келишилган:
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти раиси А. МАКСУДОВ
2017 йил 4 декабрь
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Б. ЮСУПОВ
2017 йил 4 декабрь
«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти раиси У. АХУНОВ
2017 йил 4 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/1551-5/0417-сон)