Ҳужжат 25.11.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини самарали амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Тадбирлар номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокини таъминлаш.

Мунтазам равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Республика маҳаллалар кенгаши,
вазирликлар ва идоралар

2.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни тайёрлашда иштирок этиш.

Мунтазам равишда

Республика маҳаллалар кенгаши,тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3.

Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, коммунал соҳадаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.

Мунтазам равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Республика маҳаллалар кенгаши

4.

Ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш юзасидан таъсирчан чора-тадбирларни амалга оширишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.

Мунтазам равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Республика маҳаллалар кенгаши

5.

Тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.

Мунтазам равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Республика маҳаллалар кенгаши

6.

Деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўришда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.

Мунтазам равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Республика маҳаллалар кенгаши

7.

Ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларнинг барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этишда туман (шаҳар)лардаги сектор раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш.

Мунтазам равишда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Республика маҳаллалар кенгаши

8.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан манфаатдор ташкилотлар билан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

2017 йил
декабрь

Республика маҳаллалар кенгаши,
Иқтисодиёт вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,
Адлия вазирлиги,
тегишли вазирлик ва идоралар

9.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар йиғини раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, «Маҳалла посбони» жамоат тузилмаси раҳбари, кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлар, ҳудуддаги муассасалар раҳбарлари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)да ҳисобот бериш тизими мониторингини олиб бориш.

Ҳар чоракда

Республика маҳаллалар кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

10.

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ташкил қилинган Фуқаролар йиғинининг:

тадбиркорлик фаолияти ва оилавий бизнесни ривожлантириш масалалари;

экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари;

маърифат ва маънавият масалалари;

жамоатчилик назорати ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

яраштириш;

хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссиялар раисларининг фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)да ҳисобот бериш тизими мониторингини олиб бориш.

Ҳар чоракда

Республика маҳаллалар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

11.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш масалаларини туман (шаҳар), вилоят ҳамда республика кенгашлари йиғилишларида мунтазам равишда муҳокама қилиш тизимини жорий этиш.

Ҳар ойда

Республика маҳаллалар кенгаши, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

12.

Фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш, республикада ягона электрон ҳудудий база тармоғини яратиш, унда ҳудудидаги аҳоли ва оилалар сони, уларнинг моддий ҳолати ва бошқа зарур маълумотларни жамлаш ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашуви тизимини тўлиқ жорий этиш мақсадида фуқаролар йиғинларини интернет тармоқлари билан жиҳозлаш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.

2017 йил декабрь

Республика маҳаллалар кенгаши,
Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги

13.

Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларнинг мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этилиши юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини изчил амалга ошириш.

Мунтазам равишда

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика маҳаллалар кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, «Нуроний» жамғармаси, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

14.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб боришни самарали ташкил этиш.

Ҳар чоракда

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Республика маҳаллалар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.