Ҳужжат 23.11.2017 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПФ-5174-сон Фармонини ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 августдаги ПҚ-3249-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ўсимликлар карантини давлат хизмати тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) 2-илованинг 16-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
6-банднинг еттинчи хатбошидаги «ветеринария, ўсимликлар карантини» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
20-банднинг тўртинчи хатбошидаги «наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида» сўзлари «наслчилик ишлари соҳасида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.

«

29.

Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Қуйидагилардан:

25

».

бошқа давлатлардан келаётган уруғлик, кўчат материал ва карантин назорати остидаги бошқа ўсимлик маҳсулотларини, шунингдек республика ҳудуди орқали транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни импорт қилишга карантин рухсатномаси берилганлигидан

карантин остидаги маҳсулотларни республикадан экспорт қилишда ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш давлат органлари томонидан фитосанитария сертификати ёки гувоҳнома берилганлигидан

республика ичида карантин фитосанитария сертификати берилганлигидан

импорт юкларни кредитлардан ҳоли қилишдан ва ҳужжатларни беришдан (самолёт, вагон, контейнер, автотранспорт ва бошқа транспорт воситалари)

ўсимликлар карантини чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси орқали ўтадиган карантин остидаги транзит юкларни очмасдан транспорт бирликлари ҳужжатларини

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори (ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 478-модда) билан тасдиқланган «Бир дарча» тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисида Вақтинчалик низом 6-банди «в» кичик бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини давлат бош инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.