|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.07.2006
|
Ҳужжат 02.07.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2006 йил 6 июндаги 120-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004 йил 1 августдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2004 йил 1 июлдаги ПФ-3450-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи аҳамиятини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2004 йил 1 августдан бошлаб бошланғич разряднинг ойига 6530 сўм миқдорида белгиланган энг кам иш ҳақи тариф ставкаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 июлдаги 280-сон қарори 2004 йил 1 августдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 2 июль,
309-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарорига
ИЛОВА
2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарорига
ИЛОВА
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари |
Тариф коэффициентлари |
|
0 |
1,000 |
|
1 |
2,181 |
|
2 |
2,400 |
|
3 |
2,641 |
|
4 |
2,904 |
|
5 |
3,181 |
|
6 |
3,471 |
|
7 |
3,773 |
|
8 |
4,086 |
|
9 |
4,401 |
|
10 |
4,723 |
|
11 |
5,050 |
|
12 |
5,386 |
|
13 |
5,727 |
|
14 |
6,071 |
|
15 |
6,423 |
|
16 |
6,779 |
|
17 |
7,140 |
|
18 |
7,505 |
|
19 |
7,877 |
|
20 |
8,253 |
|
21 |
8,635 |
|
22 |
9,019 |
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 300-модда; 2005 й., 43-44-сон, 330-модда)