Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг
Қарори
Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 12 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2793-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 417-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида» 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон қарори)»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/8-сон қарори (рўйхат рақами 2793, 2016 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди «д» кичик бандидаги, 13-банди «д» кичик бандидаги, 14-банди «д» кичик бандидаги, 16-банди «д» кичик бандидаги, 17-банди «д» кичик бандидаги, 19-банди «ж» кичик бандидаги ҳамда 20-банди «е» кичик бандидаги «давлат (номли) стипендиялар» деган сўзлар «давлат стипендиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 август,
241/4-сон
Келишилган:
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
2017 йил 28 август
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2017 йил 28 август
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2017 йил 28 август
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2017 йил 25 август
Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ
2017 йил 25 август
Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2017 йил 24 август
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ
2017 йил 24 август
Фан ва технологиялар агентлиги Бош директори М. БОЛТАБАЕВ
2017 йил 24 август
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А. ВАХАБОВ
2017 йил 24 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1020-модда)