|
Ҳужжат 18.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) «Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 11 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2375-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуни 13-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 28 майдаги 44-сон «Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) «Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2375, 2012 йил 28 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 299-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 август,
126-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 23 августдаги 126-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) «Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ҳисоботнинг ҳар бир бети солиқ маслаҳатини амалга оширган солиқ маслаҳатчиси томонидан имзоланади, ҳисобот солиқ маслаҳатчилари ташкилоти раҳбарининг имзоси ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.»;
в) қуйидаги таҳрирдаги III1 ва III2 боблар билан тўлдирилсин:
«III1 боб. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси
121. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси (кейинги ўринларда хулоса деб юритилади) солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, тўлаш, солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларни аниқлаш ва ҳисобини юритиш тўғрисидаги фикрини ўз ичига олувчи ёзма шаклда ифодаланган ҳужжатдир.
Хулоса ҳисобот асосида тузилади.
122. Хулоса эркин шаклда тузилади ва мажбурий тартибда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
номи — «Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси»;
мижознинг (ишонч билдирувчининг) манзили, номи ёки Ф.И.О.;
тузилаётган хулосага асос бўлган ҳисобот санаси;
шартномани бажаришда иштирок этган солиқ маслаҳатчиси(лари) тўғрисида маълумотлар (Ф.И.О., солиқ маслаҳатчиси сертификатининг рақами ва берилган санаси).
123. Хулосада солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг шартнома предмети бўйича асосланган фикри аниқ баён этилиши керак.
III2 боб. Хулосани тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш
124. Хулоса солиқ маслаҳатчиси (солиқ маслаҳатчилари), солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланиши ва мазкур ташкилотнинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши керак.
125. Хулоса мижозга (ишонч билдирувчига) шартномада белгиланган муддатларда шахсан олиб бориб бериш, почтадан буюртма хат орқали ёки электрон ҳужжат тарзида тақдим этилади.»;
г) IV бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«IV боб. Ҳисобот ва хулосанинг мазмуни учун жавобгарлик»;
д) 16-банд «ҳисобот» сўзидан кейин «ва хулоса» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1011-модда)