Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2436-7]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сон қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатининг 82-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

82.

8704 10 102 0***,
8704 21 100 0, 8704 23 910 1,
8704 23 910 2, 8704 31 100 0
Евро 3 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган,

8705 (юк кўтариш қобилияти
50 тн гача бўлган автокранлардан ташқари ТИФ ТН коди
8705 10 009 0) Евро 3 ва ундан ортиқ стандартларга мос келадиган

Юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари

».

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2017 йил 28 август,
143-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 август,
127-сон
Ташқи савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 август,
2017/04-13-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 август,
01-02/8-34-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 970-модда)