1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Ўзсаноатэкспорт» АЖ фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда, рақобатбардош маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришда уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича «Ўзсаноатэкспорт» АЖ фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
1. Қуйидагилар «Ўзсаноатэкспорт» АЖ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
биринчидан, чуқур маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, мамлакат иқтисодиёт тармоқларининг маҳсулотларига бўлган жаҳон конъюнктураси тенденцияларини ўрганиш ва бунинг асосида маҳаллий маҳсулотларни сотишнинг истиқболли хорижий бозорларини аниқлаш ва экспортга маҳсулот етказиб бериш географиясини кенгайтириш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.03.00 Савдо соҳасидаги ҳамкорлик]
иккинчидан, ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг чет эллардаги потенциал харидорларини излаб топишда кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимиз корхоналарида экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга хорижий шерикларнинг буюртмаларини жойлаштириш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
учинчидан, маҳаллий маҳсулот етиштирувчиларни кенг намойиш этишни таъминлаш ҳамда ана шу маҳсулотни сотишни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказиладиган тендер (танлов) савдоларида, халқаро савдо-саноат кўргазмалари, ярмаркалар ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларда қатнашиш, ихтисослаштирилган интернет-нашрларда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳияти тўғрисидаги, ташкилотларнинг илмий ва ишлаб чиқариш имкониятлари ҳақидаги ахборотни тарқатиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
тўртинчидан, машинасозлик, фармацевтика, нефт-газ, металлургия, тўқимачилик, ғаллачилик, кимё ва нефт-кимё саноати, қурилиш материаллари саноати ҳамда бошқа саноат корхоналарига уларнинг маҳсулотлари экспортга чиқарилишида кўмаклашиш, шу жумладан корхоналарни экспорт олдидан молиялаштириш шаклида кредитлаш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
бешинчидан, чет элларда ташкилотлар (савдо уйлари, ваколатхона ва корхоналар) барпо этиш ҳамда консигнация шартномалари (контрактлари) ва бошқа шаклдаги шартномалар асосида уларнинг манзилига товарлар юклаб жўнатилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.03.00 Савдо соҳасидаги ҳамкорлик]
олтинчидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республика саноат корхоналарининг бўш ётган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида қайта ишлаш (толлинг) бўйича операцияларни амалга ошириш учун хорижий компанияларни жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
еттинчидан, чет эллардан товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда давлат органлари ва ташкилотларга, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ёрдам кўрсатиш.
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири (Э.М. Ғаниев), «Ўзсаноатэкспорт» АЖ бошқаруви раиси (Э.Я. Юнусов) ҳамда унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг раҳбарлари зиммасига акциядорлик жамиятига юкланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юклансин.
2. «Ўзсаноатэкспорт» АЖнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 40 нафардан иборат бўлган ижро аппарати тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
3. «Ўзсаноатэкспорт» АЖга:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.08.00 Товарларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатишни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш]
«Ўзсаноатэкспорт» АЖнинг чет эллардаги савдо уйлари манзилига озуқабоп буғдойдан фойдаланишнинг тасдиқланган баланси ҳажмлари доирасида консигнация шартларига мувофиқ озиқ-овқат уни ва буғдойни юклаб жўнатиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.02.00 Ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқаруви]
«Ўзсаноатэкспорт» АЖ томонидан олиб келинган ва «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштирилган хом ашё ва материалларни қайта ишлаш натижаларига кўра олинган маҳсулотларни жаҳон бозорларида сотиш учун кейинчалик олиб чиқиб кетиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилансинки, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ томонидан ташқи савдо операцияларини амалга ошириш чоғида тушумларнинг келиб тушиш муддати ёки экспорт операциялари бўйича қайта олиб кириш муддати товарлар, ишлар ва хизматларнинг амалдаги экспорт кунидан бошлаб 90 кундан ошмаслиги керак.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги (Э.М. Ғаниев) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси У.У. Розукулов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 август,
ПҚ-3220-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3220-сон қарорига ИЛОВА
«Ўзсаноатэкспорт» АЖ ижро аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Акциядорларнинг умумий йиғилиши
Тафтиш комиссияси
Кузатув кенгаши
Ички аудит хизмати
Бошқарув раиси
Маркетинг ва экспорт бўйича директор
Режалаштириш
ва молиялаштириш бўйича директор
Харидлар ва логистика бўйича директор
Юридик бўлим
3 нафар
Маркетинг ва истиқболли жаҳон бозорлари конъюнктурасини ўрганиш
4 нафар
Стратегик режалаштириш бўлими
5 нафар
Ахборот технологиялари хизмати
1 нафар
Ташқи харидлар бўлими
3 нафар
Бухгалтерия ҳисоби ва валюта ҳисоб-китоблари бўлими
6 нафар
Машинасозлик ва металлургия маҳсулотларини экспорт қилиш бўлими
2 нафар
Ходимларни бошқариш хизмати
1 нафар
Етказиб беришлар логистикасини ташкил этиш бўлими
2 нафар
Акциядорлар билан корпоратив муносабатларни ўрнатиш хизмати
1 нафар
Кимё ва нефть-кимё маҳсулотларини экспорт қилиш бўлими
3 нафар
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизомини назорат қилиш шуъбаси
2 нафар
Қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш бўлими
3 нафар
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 40 нафар
LexUZ шарҳи
Илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 877-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 06/17/5287/0425-сон, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)