Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабини ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Ўзбек шеъриятининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган нодир истеъдод соҳиби, Ватан куйчиси, бадиий теран, фалсафий шеърлари билан халқимиз кўнглидан чуқур жой олган Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ҳамда уларнинг истеъдодларини кенг намоён қилишларига шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей ҳудудида Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда — ижод мактаби) ва Муҳаммад Юсуфнинг бюсти (кейинги ўринларда — бюст) ўрнатилган хиёбон ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрлар салоҳиятидан ҳамда мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
3. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси билан биргаликда 2017 йил 1 сентябргача:
Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей биносининг 1-қаватида 150 ўринли ўқув биносини ихтисослаштирилган мактабга мослаштириш бўйича таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва уни фойдаланишга топшириш;
бюстнинг ижодий ва техник параметрларини ишлаб чиқиш ҳамда уни сифатли яратиш;
Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей ҳудудида бюст ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш чораларини кўрсин.
4. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ва Ўзбекистон Бадиий академиясининг ихтисослаштирилган мактабда таъмирлаш ҳамда бюст ўрнатилган хиёбонни ташкил этиш ишларини амалга ошириш бўйича:
буюртмачи этиб — Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини;
бош лойиҳачи ташкилот этиб — «Андижонфуқаролойиҳа» МЧЖни белгилаш;
пудратчи ташкилотни, истисно тариқасида, танлов савдолари ўтказилмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, мактабда таъмирлаш ишлари, бюст яратиш ҳамда бюст ўрнатиладиган хиёбонни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини тизимли равишда амалга оширсин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сонли «Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ижод мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ижод мактабининг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов ва Андижон вилоятининг ҳокими Ш.К. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 июль,
539-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 738-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)