1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УНИНГ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Коммунал хўжалигини ислоҳ қилишни фаоллаштириш, аҳоли томонидан газ сарфланишини тартибга солиш ва етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг «Бошкоммунгаз» корхонаси 2002 йил 1 апрелдан эътиборан газ сарфини ҳисоблаш приборларига эга бўлмаган улгуржи истеъмолчилар билан табиий газ етказиб бериш юзасидан мавжуд шартномаларни бекор қилсин ва янги шартномалар тузмасин.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлган улгуржи истеъмолчилар томонидан улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тариф бўйича «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан;
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган улгуржи истеъмолчилар ва чакана истеъмолчилар (аҳоли) томонидан амалдаги чакана тарифлар бўйича «Бошкоммунгаз» корхонасининг шўъба корхоналари билан ҳисоб-китоб қилинади.
3. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги табиий газ бериш ва узатишга тарифлар ҳисоб-китобини келишиш учун ўн кун муддатда Молия вазирлигига тақдим этсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги газ тақсимлаш станциялари билан истеъмолчилар оралиғидаги газ тармоқларини белгиланган тартибда 1-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар балансига берсин.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» компанияси кўрсатиб ўтилган корхоналар ва ташкилотлар балансига берилаётган газ тармоқларидан «Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари»га мувофиқ ишончли фойдаланилишини таъминласинлар.
5. Газ сарфини ҳисобга олиш приборлари (газ сарфи ҳисоблагичлари) мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига берилаётган табиий газ сарфи нормалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ҳузурида сув ва газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги ихтисослаштирилган хизматлар ташкил этсинлар.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, уларни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 1 июндаги 280-сон қарорида белгиланган муддатгача газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатмаган чакана истеъмолчилар (аҳоли)га нисбатан, кейинчалик газ тармоғидан узиб қўйган ҳолда, жарималар қўлланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 42-модда)
8. Технология жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида газ етказиб бериш тўхтатилмайдиган табиий газ истеъмолчилари рўйхати тасдиқлансин (4-илова).
9. Мавсумийлиги ва технология жараёнлари хусусиятларига кўра 5-иловада кўрсатилган корхоналарга етказиб берилган газ учун истисно тариқасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 19 июлдаги ПФ-2340-сон Фармонида кўрсатилган муддатларга 30 кун қўшган ҳолда, яъни 120 кун ичида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясига ва «Бошкоммунгаз» корхонасига ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Етказиб бериладиган газ учун ҳисоб-китоб қилишнинг белгиланган муддатларига риоя қилинмаган тақдирда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси ва «Бошкоммунгаз» корхонасига муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлари бўлган корхоналарга газ етказиб беришни тўхтатсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 42-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда:
4-иловада кўрсатилган истеъмолчиларнинг газ етказиб берувчи олдидаги муддати ўтказиб юборилган қарзларини ҳисобга олиш ва тўлаш механизмини;
улгуржи истеъмолчилар ва аҳоли томонидан газнинг мавсумлар бўйича бир маромда истеъмол қилинмаслиги туфайли пайдо бўладиган қарзларни табақалаштирилган нархлар бўйича қоплаш механизмини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармаси газ сотувчи ташкилотларининг ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг улгуржи истеъмолчилар бўйича 1999 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 1999 йил 1 ноябргача қабул қилиш-топширишни амалга оширсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланилишини назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўзнефтгазинспекция») тўғрисидаги Низомни, бунда унинг бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсуниши назарда тутилсин;
Ўзбекистон Республикаси улгуржи истеъмолчилари ва аҳолига газ етказиб бериш қоидаларини тайёрласинлар ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари (газ сарфи ҳисоблагичлари) мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган табиий газ сарфи нормалари тўғрисида» 1993 йил 25 майдаги 249-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар киритишга доир таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 21 сентябрь,
439-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорига 1- ИЛОВА
Хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармаси балансидан корхона ва ташкилотлар балансига бериладиган юқори босимли газ тармоқлари
РЎЙХАТИ
Газ тармоқлари
Диаметри (мм)
Узунлиги (км)
1
2
3
4
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги
1.
ГТСдан ТошГРЭСгача юқори босимли газ қувури — ТошГРЭС балансига
1-тармоқ Д-700 2- тармоқ Д-500
5,2 3,0
2.
ГТСдан Янги Ангрен ГРЭСгача юқори босимли газ қувури — Янги Ангрен ГРЭС балансига
1- тармоқ Д-1020 2- тармоқ Д-720
3,6 3,6
3.
ГТСдан Навоий ГРЭСгача юқори босимли газ қувури— Навоий ГРЭС балансига
1- тармоқ Д-630 2- тармоқ Д-700
6,3 22,5
4.
ГТСдан Сирдарё ГРЭСгача юқори босимли газ қувури — Сирдарё ГРЭС балансига
1- тармоқ Д-700 2- тармоқ Д-500
2,6 9,2
5.
ГТСдан Тахиатош ГРЭСгача юқори босимли газ қувури — Тахиатош ГРЭС балансига
1- тармоқ Д-500
2,6
Жами
58,6
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси
1.
Чирчиқ-1 ГТСдан Чирчиқ «Электркимёсаноат» ИБгача юқори босимли газ қувури —Чирчиқ «Электркимёсаноат» ИБ балансига
1- тармоқ Д-500
2.
Навоий ГТСдан «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмасигача юқори босимли газ қувури — «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмаси балансига
1- тармоқ Д-325 2- тармоқ Д-219
13,0 1,0
3.
Жануби-Шарқий ГТСдан «Фарғонаазот» ишлаб чиқариш бирлашмасигача юқори босимли газ қувури — «Фарғонаазот» ишлаб чиқариш бирлашмаси балансига
1- тармоқ Д-500 2- тармоқ Д-500
17,5 17,5
Жами
53,1
«Ўзқурилишматериаллари» компанияси
1.
ГТСдан «Оҳангаронцемент» АЖгача юқори босимли газ қувури — «Оҳангаронцемент» АЖ балансига
1- тармоқ Д-325 2- тармоқ Д-400
6,1 6,1
2.
ГТСдан «Қувасойцемент» АЖгача юқори босимли газ қувури — «Қувасойцемент» АЖ балансига
1- тармоқ Д-219
3,5
3.
ГТСдан «Навоийцемент» АЖгача юқори босимли газ қувури — «Навоийцемент» АЖ балансига
1- тармоқ Д-325
14,0
Жами
29,7
Ҳаммаси
141,4
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорига 2-ИЛОВА
Газ сарфини ҳисобга олиш приборлари (газ ҳисоблагичлар) бўлмаганда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига бериладиган табиий газнинг ойлик сарфи
НОРМАЛАРИ
Газ приборларининг турлари ва газ сарфининг мақсади
Ўлчов бирлиги
Ойлик газ сарфи нормаси, куб. м
1
2
3
4
1.
Марказий иссиқ сув таъминотига эга бўлган уйларда овқат пишириш учун маиший газ плитаси
1 киши ҳисобига
9,0
2.
Марказий иссиқ сув таъминотига эга бўлмаган уйларда овқат пишириш учун маиший газ плитаси
1 киши ҳисобига
12,56
3.
Марказий иссиқ сув таъминотига эга бўлмаган ёки иссиқ сув вақти-вақти билан таъминланадиган уйларда иссиқ сув билан таъминлаш учун газли сув иситгич
1 киши ҳисобига
10,5
4.
Иситувчи газ приборининг туридан қатъи назар, уйлар якка тартибда иситиладиган шароитда, беш ойдан иборат иситиш мавсумидан келиб чиққан ҳолда, газдан календарь йил мобайнида бир маромда фойдаланиш:
Иситиладиган бинонинг 1 куб метри ҳисобига
а) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида
2,5
б) Тошкент шаҳрида ва бошқа вилоятларда
2,4
5.
Дағал хашакларни ва илдиз-меваларни буғлашни ҳисобга олган ҳолда моллар учун озуқа тайёрлаш, шунингдек, ичиш ва санитария мақсадлариучун сувни иситиш:
1 бош мол ҳисобига
йилқилар учун
5,6
қорамоллар, шу жумладан, сигирлар учун
23,7
чўчқалар учун
12,5
қўй ва эчкилар учун
2,2
Изоҳ:
1. Бир киши ҳисобига иситиладиган бино нормаси 43 куб метр миқдорида белгиланади.
Иситиладиган бинонинг 43 куб метргачасини иситиш учун фойдаланиладиган газ миқдорида бир киши ҳисобига белгиланган тариф бўйича, иситиладиган бинонинг 43 куб метрдан ортиқ ҳажмига эса бир ярим баравар миқдорида ҳақ тўланади.
2. Истеъмолчида (абонентда) иккита ва ундан кўп газ плитаси ёки иссиқ сув билан таъминлаш учун сув иситгичлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу приборлар учун газ сарфи нормаси тегишли равишда икки ва ундан кўп баравар оширилади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан кам ёки кўп этиб белгиланган тақдирда истеъмолчилар (абонентлар) билан қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорига 4-ИЛОВА
Технология жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, газ учун ҳисоб-китобларнинг ҳолатидан қатъи назар, газ етказиб бериш тўхтатилмайдиган табиий газ истеъмолчилари