Ҳужжат 09.09.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси миллий эталон базасини шакллантириш ва метрологик таъминотни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 9 февралдаги 53-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 июнь,
348-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Этил спиртнинг сифати устидан назоратни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 31 июлдаги 159-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси тузилмаси
жами — 22 штат бирлик».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 19 июндаги 173-сон қарорининг 1-банди ва унга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/349/3007-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги Низомига илованинг 2-сон рўйхати 4.1.-бандига қуйидаги мазмундаги 4.1.6. кичик банд қўшилсин;
«4.1.6. «Ўзстандарт» агентлиги бош директори».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 473-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; 25.04.2019 й., 09/19/349/3007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон; 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)