|
Ҳужжат 25.09.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК КОРХОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ ВА ТРАНСПОРТ-ЭКСПЕДИТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 12 июлдаги 248-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги Низом ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартибининг 9-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Жисмоний шахслар томонидан товарлар тижорат мақсадлари учун олиб келинаётганда шартномага олиб келинаётган товарларни божхона расмийлаштируви бўйича транспорт-экспедиторлик ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартларнинг киритилишига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви бевосита жисмоний шахслар — товарларнинг эгалари томонидан амалга оширилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 25 сентябрь,
332-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 140-модда)