Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар корхоналари ва тармоқларининг ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг умумий шарт-шароитлари ва тартиби тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1993 йил 23 декабрда Ашхабод шаҳрида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо бўлган давлатлар корхоналари ва тармоқларининг ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашнинг умумий шарт-шароитлари ва тартиби тўғрисидаги Битим ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раиси в.б Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 6 май,
1069-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 145-модда)