|
Ҳужжат 23.09.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА БОШҚАРУВНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни ташкил этиш ва такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бюджетдан ташқари Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом ва унинг ташкилий тузилмаси 2, 3-иловаларга мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тегишли равишда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан чет эл ҳамда мамлакатимиз компьютер ва ахборот компаниялари билан биргаликда Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази 2005 йил 1 январгача унинг асосий фаолияти бўйича солиқларнинг барча турларини, йиғимларни тўлашдан ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалардан истисно тариқасида озод қилинсин, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳамда Республика йўл жамғармасига ажратмалар бундан мустасно.
Белгилансинки, бунда бўшаётган маблағлар Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси бўшаётган маблағларнинг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 23 сентябрь,
328-сон
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (бундан буён матнда «Агентлик» деб юритилади) алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида давлат бошқаруви ва тартибга солишнинг махсус ваколатли органи ҳисобланади.
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.
3. Агентлик Халқаро электр алоқаси уюшмасида, Жаҳон почта уюшмасида ва алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалашга вакил қилинган орган ҳисобланади.
4. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, банкларда ҳисоб рақамларга эга бўлади.
II. Агентликнинг асосий вазифалари
5. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро телефон-телеграф ва почта алоқасини барпо этиш, уларнинг фаолият кўрсатиши ва хизматлар кўрсатиш, матбуотни, маълумотларни узатиш тармоқларини, шу жумладан Интернетни, радио алоқаси тармоқларини, радиоэшиттириш ва телевидениени ёйиш соҳасида стратегик устуворликларни амалга ошириш;
почта алоқаси тизимида фаолиятни бошқариш, телекоммуникация ва маълумотларни узатиш тармоқларини ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш, ушбу соҳаларда рақобат муҳитини барпо этиш, фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш;
ахборот тизимлари ва воситаларини, телекоммуникациялар ва маълумотларни узатиш тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилишга шарт-шароитлар яратиш;
замонавий халқаро стандартларни жорий этиш, телекоммуникация ва ахборот технологияларига мамлакатимиз стандартларини, техник шартларни ва талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ахборот ресурслари бозорини ривожлантиришни ташкил этиш, давлат бошқаруви, бизнес, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим соҳаларида, шунингдек жамият турмушининг бошқа соҳаларида ахборот айирбошлашнинг электрон шаклларига ўтиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, почта алоқаси, телекоммуникациялар, ахборот тизимлари тармоқларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатлари йўлида ҳамда фавқулодда вазиятлар шароитларида улардан устувор фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш.
III. Агентликнинг асосий функциялари
6. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
алоқа ва ахборотлаштиришни ривожлантиришнинг миллий дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишни ташкил этади;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги фаолият масалалари юзасидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
мамлакатнинг ягона ахборот маконини барпо этиш мақсадида замонавий халқаро стандартларни жорий этади, телекоммуникация ва ахборот технологияларининг мамлакат стандартлари, техник шартлари ва талабларини ишлаб чиқади, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолияти учун кенг шарт-шароитлар яратиш йўли билан алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди;
почта тўловининг давлат белгилари намуналарини тасдиқлайди ва уларни нашр этиш, жорий этиш ва муомаладан олиб қўйиш тартибини белгилайди;
почта индексларини, ёзма хат-хабарларни олиш оралиғи нормативларини, шунингдек операторлар ва провайдерлар учун мажбурий бўлган почта жўнатмалари ўтишининг назорат муддатларини тасдиқлайди;
телекоммуникациялар тармоқларининг уланиш, операторлар томонидан ўзаро хизматлар кўрсатиш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлайди;
муаммоли илмий-тадқиқот ишлари, ахборот технологияларини, алоқа тармоқлари ва хизматларини, тармоқ стандартлари ва техник шартларни ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг маркетинги ва мониторинги бўйича ишларни, ахборот-коммуникация технологияларининг мамлакатимизда ва жаҳонда ривожланиши тенденцияларини ўрганиш ва таҳлил этишни ташкил этади ҳамда улар бўйича маърузалар тайёрлайди;
радиочастота органи функциясини амалга оширади, радиочастота спектри, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш, шунингдек радио тўсиқлар, шу жумладан индустриал радио тўсиқларни бартараф этиш ишларини ташкил этади;
алоқа ҳамда ахборот тизимлари ва воситалари тармоқларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидалари ва тартибини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;
алоқа ва ахборот технологияларининг техник воситалари ва хизматларини сертификациялаш ишларини ташкил этади;
телекоммуникациялар ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини лицензиялайди, лицензияларни беради, қайта расмийлаштиради, амал қилишини тўхтатиб туради, амал қилишини тўхтатиб қўяди ва бекор қилади, лицензия битимлари бажарилишини назорат қилади;
рақамлаш режасини ва тизимини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш ресурсларидан фойдаланишни ҳисобга олади, тизимлаштиради ва улар устидан назорат қилади ҳамда Интернет тармоғининг миллий сегментини аниқ маконда тарқатиш ишларини ташкил этади;
почта алоқаси, телекоммуникациялар тармоқлари ва воситалари, ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш талабларини белгилайди ҳамда ушбу масалада операторлар ва провайдерлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
идоравий мансублигидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларнинг техник кучлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда мудофаа қобилиятини ва миллий хавфсизликни таъминлаш, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда почта алоқаси ва телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари рўйхатини, улар сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди ҳамда почта алоқаси ва телекоммуникацияларнинг универсал хизматларига тарифларни тасдиқлайди;
фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда телекоммуникацияларнинг айрим хизматларига тарифларни ва телекоммуникацияларнинг тармоқлараро уланишига тарифларни тартибга солади;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида дастурий маҳсулотлар, ахборот ресурслари, хизматлар бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашади;
фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар ва фойдаланувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар масалаларини кўриб чиқади;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти учун тенг шароитлар яратилишига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда рақобатни ривожлантиришга кўмаклашади, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ноҳалол рақобатнинг олдини олиш ва монополистик фаолиятни чеклаш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларни кўради;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида халқаро фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли маъмурияти сифатида иш кўради. Халқаро электр алоқаси уюшмаси, Жаҳон почта уюшмаси ҳамда алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларнинг конгресслари, съездлари, конференцияларида Ўзбекистон Республикаси номидан қатнашади, алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида белгиланган тартибда халқаро идоравий битимлар ва шартномалар тузади;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида халқаро, ҳукуматлараро битимлар ва шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди;
инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашади, почта алоқаси воситалари ва тармоқларини, телекоммуникацияларни, ахборот тизимлари ва технологияларни, дастурий маҳсулотларни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган хизматларни, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси учун хорижий мамлакатларнинг молиявий институтлари, ҳукуматлари томонидан ажратиладиган грантлардан фойдаланишнинг устувор йўналишларини белгилайди ва уларни тақсимлайди;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш учун инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан тендерлар, танловлар ва савдоларни ташкил этади ва уларни ўтказишда қатнашади;
ўзига қарашли давлат ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари ишига бевосита раҳбарлик қилади, улар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди, белгиланган тартибда корхоналарни ташкил этади ва уларни тугатади, ўзига қарашли корхоналар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади, уларни рағбатлантириш ва жазолаш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида тузилмани такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Агентлик тизимининг сафарбарлик режасини, давлат захирасига моддий воситалар жамлаш тузилмаси, таркиби, нормалари ва режасини ишлаб чиқади, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини алоқа билан таъминлаш учун ҳарбий қисм кучлари ва воситалари билан авария-тиклаш ишлари бажарилишини, Агентлик тизимининг алоҳида муҳим объектлари қўриқланишини ташкил этади;
Агентлик тизимига кирувчи бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ўқув юртлари, махсус корхоналар, ҳарбий бўлинмаларнинг бюджетдан молиялаштирилиши эҳтиёжини умумлаштиради ва бюджетдан маблағ билан таъминлашни ташкил этади;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида статистика ҳисоботини такомиллаштириш ишларини ташкил этади, статистика ҳисоботини тўплайди, асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилади;*
алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ўқув юртларининг юқори иқтидорли талабаларига Агентликнинг стипендияларини тайинлайди.
Агентлик қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа функцияларни ҳам бажаради.
IV. Агентликнинг ҳуқуқлари
7. Агентлик:
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатувчи ёки улардан фойдаланувчи, мазкур соҳада тизимлар ва иншоотларни лойиҳалаштирувчи, қурувчи ва улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий бўлган норматив ҳужжатлар чиқариш;
алоқанинг техник воситалари ва ахборот технологияларини белгиланган тартибда сертификатлаш ва Ўзбекистон Республикасида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга рухсатномалар бериш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида Агентлик ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тегишли таклифлар киритиш;
фавқулодда вазиятларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзила, сув тошқини, ёнғин, эпидемияларда ва бошқаларда) почта алоқаси, телекоммуникациялар ва ахборот тизимларининг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, шунингдек уларнинг фаолият кўрсатишини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш;
радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар белгиланган стандартларга ва техник нормаларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, фуқароларнинг хавфсизлигини, атроф муҳит муҳофазасини таъминламаганда, радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўланмаганда, шунингдек алоҳида ҳолатларда улардан фойдаланишни белгиланган тартибда тақиқлаш;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида белгиланган тартибда халқаро, идоралараро шартномалар тузиш;
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги халқаро ташкилотларга Ўзбекистон Республикасининг аъзолик бадалларини тўлаш учун алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги ташкилотлар ва компанияларнинг ихтиёрийлик асосида берилган маблағларини жамлаш;
давлат бошқаруви органлари, вазирликлар ва идоралардан Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалаларга доир зарур ахборотни сўраб олиш;
ўз ваколатлари доирасида зиммасига юкланган вазифалардан келиб чиқувчи бошқа ҳуқуқларга эга.
Агентлик почта тўлови давлат белгиларини муомалага чиқариш ва муомаладан олиб қўйиш бўйича мутлақ ҳуқуққа эгадир.
V. Агентликнинг ташкилий тузилмаси
8. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
алоқа ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳаларни, илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш масалалари бўйича — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси;
почта алоқаси ва телекоммуникация тизимлари ҳамда ахборот тизимлари ва воситалари муаммоларини тадқиқ этиш, улар маркетинги ва мониторинги, техник воситаларни сертификатлаш бўйича – Илмий-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази;
Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар соҳасида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати бўйича — Давлат алоқа инспекцияси;
Ўзбекистон Республикасининг радиочастота спектридан фойдаланишни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш бўйича — Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси;
алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, электрон-тижорат, ахборот хавфсизлиги, иқтисодиёт ва менежмент соҳасида мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш, шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш бўйича — Тошкент ахборот технологиялари университети;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг хат-хабарларини ҳамда дипломатик хат-хабарларни қабул қилиш, етказиб бериш бўйича — Давлат фельдъегерлик хизмати;
республика муассасалари, ташкилотлари ва корхоналарининг махсус хат-хабарларини ва жўнатмаларини қабул қилиш, етказиб бериш бўйича — Республика махсус алоқа узели;
телекоммуникациялар тармоқларидан самарали фойдаланишни мувофиқлаштириш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжни тўлиқроқ қондириш учун турли операторлар тармоқларини мувофиқлаштирган бошқариш тизимини барпо этиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлик манфаатлари йўлида тармоқлардан устувор фойдаланиш бўйича — Шаҳарлараро ва халқаро тармоқларни бошқариш маркази;
давлат ва жамоат органларининг, фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш учун Маълумотлар узатиш миллий тармоғининг фаолият кўрсатиши ва унинг ривожланишини таъминлаш, техник воситаларни жорий этиш, республика ягона ахборот маконининг коммуникация асосларини такомиллаштириш ва унинг жаҳон ахборот маконига кириши имкониятларини кенгайтириш бўйича — «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғи корхонаси;
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида телерадио дастурларни тарқатиш ва трансляция қилиш, радиоканаллар бўйича радио алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича – Радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение корхонаси;
радиочастота органи, радиочастоталардан фойдаланишга рухсатномалар бериш, электрмагнит мосликни ва радиочастота спектри мониторингини таъминлаш функцияларини бажариш бўйича — Электромагнит мослик маркази;
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, ахборот, сервис ва консалтинг хизматларининг кенг доирасини кўрсатиш соҳасида дастурлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича — Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази;
маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро, почта, ахборот, телекоммуникация тармоқлари ва радио алоқаси тармоқлари, алоқа хизматлари кўрсатувчи радиоэшиттириш ва телевидение ташкилотлари ва муассасалари ҳамда ҳарбий тузилмалар.
VI. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
9. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига идоравий бўйсунади. Агентлик Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади.
10. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор бошчилик қилади.
11. Бош директорнинг ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади, уларнинг сонини белгилаш ва уларни лавозимга тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
12. Бош директор лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, биринчи ўринбосар ва ўринбосарлар — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
13. Агентликнинг Бош директори бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг раиси ҳисобланади.
14. Бош директор:
Агентликка юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради, ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, ўринбосарлар, Агентликка қарашли корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулияти даражасини белгилайди;
унга алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида хорижий давлатларнинг бунга вакил қилинган мансабдор шахслари билан битимлар ва шартномаларни Ҳукумат номидан имзолаш ваколати белгиланган тартибда берилади.
Агентлик аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш фондини, штат рўйхатини, аппаратга сарфланадиган харажатлар сметасини тасдиқлайди, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ва таркибини, рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва тизимини белгилайди;
Агентлик аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади;
ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
тасдиқланган номенклатурага мувофиқ Агентлик аппарати ходимларини, Агентликка қарашли давлат ташкилотлари, корхоналар ва муассасалар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
15. Агентликда Бош директор — ҳайъат раиси, лавозимига кўра Бош директор ўринбосарлари, шунингдек Агентлик тизимининг бошқа раҳбар ходимларидан иборат 11 кишидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат ўз мажлисларида алоқа ва ахборотлаштириш тизимини ривожлантиришнинг, илмий-техника ютуқларидан кенг кўламда фойдаланиш, идоралараро ва давлатлараро алоқаларни ривожлантиришнинг асосий масалаларини ҳамда фаолиятнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади, қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилади.
Ҳайъат қарорлари, қоидага кўра, Агентликнинг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади. Бош директор билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда Бош директор келиб чиққан келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда ўз қарорини ҳаётга жорий этади. Ҳайъат аъзолари, ўз навбатида, ўз фикрини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
16. Агентлик аппарати таъминоти Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан амалга оширилади.
17. Агентликни тугатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда «Жамғарма» деб юритилади) алоқа ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳалар, илмий-тадқиқот ишларини маблағ билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз балансига, банк ҳисоб рақамларига, Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампларга, бланкларга эгадир.
Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзининг барча активлари билан жавоб беради.
Жамғарманинг маблағлари мазкур Низомда назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади.
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимига кирувчи алоқа объектлари ва корхоналарини хусусийлаштиришдан тушган маблағларнинг 40 фоизи;
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тизимига кирувчи акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналар акцияларининг давлатга тегишли пакетлари (улушлар) бўйича дивидендларнинг 25 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан тушувчи маблағларнинг 50 фоизи;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг беғараз бадаллари;
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ банк депозитлари шаклида ва бошқа шаклларда жойлаштиришдан тушган даромадлар;
алоқа соҳасида норматив ҳужжатлар талаблари, давлат тармоқ стандартлари, кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, алоқа соҳасида фаолиятни амалга ошираётган юридик шахсларга солинган жарима жазолари маблағлари, монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун солинадиган иқтисодий жазолар ва жарималар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари
5. Қуйидагилар Жамғарманинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган манбалардан тушган маблағларни жамлаш;
Жамғарма ҳисоб рақамларида жамланган маблағлардан:
маълумотлар узатиш тармоқларини ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида устувор лойиҳалар, илмий-тадқиқот ишлари ва дастурлар;
алоқа, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда республиканинг бутун ҳудудида миллий ва халқаро ахборот тармоқларидан юқори тезликда фойдаланиш;
алоқа, компьютер ва тармоқли технологиялар, дастурий маҳсулотлар ва маълумотларнинг электрон базалари соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини ривожлантириш, шунингдек компьютер ва ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга асосланган ўқитиш тизими;
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги аппарати, шунингдек унинг тизимига кирувчи даромадларнинг мустақил манбаига эга бўлмаган телекоммуникация тизимларини тартибга солиш, бошқариш ва назорат қилиш давлат органлари фаолияти;
танлов асосида танланадиган алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини реконструкция қилиш, ривожлантириш ва компьютерлаштириш лойиҳалари;
эфирга рухсат берилмаган чиқишларнинг ва давлат тузилмалари радио воситаларига тўсқинлик қилишнинг олдини олиш мақсадида радио частота спектридан фойдаланиш устидан давлат назорати учун махсус назорат-ўлчов техникаси сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш;
сифатли ахборот-коммуникация технологиялари ва мамлакатимизнинг дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш;
қишлоқ жойларда хизматлар кўрсатувчи алоқа, радиоэшиттириш ва телевидение корхоналарига вақтинчалик молиявий ёрдам бериш;
почта ходимлари учун формали кийим бош ва велосипед сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш;
Ўзбекистон Республикасининг қишлоқлари ва чекка аҳоли пунктларининг телекоммуникация инфратузилмасини мақсадли қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;
операторлар ва провайдерлар томонидан кўрсатиладиган универсал алоқа хизматларини ривожлантиришни маблағ билан таъминлаш;
телекоммуникация асбоб-ускуналари етказиб бериш бўйича тузилган контрактлар бўйича «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг қарзларини қисман қайтаришни маблағ билан таъминлашда фойдаланиш.
IV. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
6. Жамғарма маблағлари ўз фаолиятини республика ҳудудида тегишли лицензиялар асосида амалга оширувчи, асосий фаолияти бўйича хизматлар ҳажми тушум бутун ҳажмининг камида 60 фоизини ташкил этувчи, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, фақат юридик шахсларга, шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги ўқув, илмий-тадқиқот муассасаларига ҳамда тартибга солиш, бошқариш органларига ажратилиши мумкин.
7. Жамғарма маблағлари:
беғараз молиявий қўйилмалар ва грантлар;
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг махсус комиссияси танловидан ва «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банки экспертизасидан ўтган алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ривожлантириш лойиҳалари учун Жамғарма томонидан бериладиган қарзлар;
Жамғарманинг «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банкидаги кредит линияси орқали кредитлар шаклида ажратилади.
8. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг тасдиқланган бюджетига мувофиқ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда «Алоқабанк»нинг экспертизасидан ўтган алоқа воситалари ва тармоқларини, маълумотларни узатиш ва ахборот-коммуникация технологияларини, радиоэшиттириш ва телевидениени ривожлантиришнинг аниқ лойиҳаларига ажратилади.
Жамғарма маблағлари, шунингдек алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги кичик ва ўрта бизнес субъектларига Жамғарманинг тасдиқланган бюджетига мувофиқ Жамғарманинг «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банкидаги кредит линияси орқали кредитлар шаклида ажратилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Жамғарманинг ҳуқуқлари
9. Жамғарма қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
мазкур Низомнинг II бўлимида белгиланган манбалардан тушувчи маблағларни ўзининг банк ҳисоб рақамларида жамлаш;
маблағларни алоқа корхоналари сармоясига инвестиция қилиш йўли билан улардан фойдаланиш, алоқа корхоналарига Жамғарманинг «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банки ва унинг филиалларидаги кредит линияси орқали кредитлар бериш;
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, маблағ билан таъминлашни тўхтатиб қўйиш ёки қонун бузилиши аниқланган тақдирда ажратилган маблағларни чақириб олиш;
вақтинча бўш маблағларни қисқа муддатли ликвидли молиявий воситалар (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва ҳоказолар)га жойлаштириш.
10. Жамғарма маблағларини жойлаштиришга доир барча операциялар Жамғарма Кенгаши томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Жамғарма бюджети доирасида Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда амалга оширилади.
11. Жамғарма Жамғарманинг маблағларини алоқа воситалари ва тармоқларини ривожлантириш ва реконструкция қилиш, маълумотларни узатиш ва ахборот-коммуникация технологиялари, радиоэшиттириш ва телевидениенинг аниқ лойиҳаларига ажратиш учун шартлар, талаблар ва қоидаларни белгилашга ҳақлидир.
12. Жамғарма савдо-воситачилик, лизинг, траст, ипотека операцияларини амалга ошириш, шунингдек қарз маблағларини жалб этиш ҳуқуқига эга эмас.
VI. Жамғарманинг мажбуриятлари
13. Жамғарма:
ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлашга;
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қарз олувчини назорат қилишга;
ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа хизматларининг барча турларини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашишга;
ҳар йилнинг 1 декабридан кечикмай чораклар, тушум манбалари ва харажатлар йўналишлари бўйича навбатдаги йилга прогноз бюджетни тузишга ҳамда уни Жамғарма Кенгаши тасдиқлаши учун киритишга;
ҳар бир календарь чоракдан кейин йигирма кун мобайнида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тугаган чорак учун молия-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этишга;
ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тугаган давр учун Жамғарма фаолияти тўғрисида ёйма ҳисобот тақдим этишга мажбурдир.
VII. Жамғармани бошқариш
14. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқаси хизмати раҳбарларининг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Жамғарма Кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари Жамғарма Кенгашининг раиси ҳисобланади.
Жамғарма Кенгаши раиси ва аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар.
15. Жамғарма Кенгаши маблағлардан, шу жумладан фойдадан фойдаланишнинг устувор йўналишлари ва шартларини белгилайди, бюджетни кўриб чиқади, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Жамғарма директорининг ҳисоботини эшитади.
16. Жамғарма Кенгаши мажлиси бир чоракда камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
17. Жамғарманинг жорий фаолиятига ва Жамғарма Кенгаши қарорлари бажарилишига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон алоқа ва ахборот агентлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ҳамда лавозимга Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган директор бошчилигидаги дирекция томонидан амалга оширилади.
18. Жамғарма директори:
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради;
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
давлат органлари, муассасалар ва корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;
штат рўйхатини, Жамғарма маблағлари ҳисобига Жамғарма аппарати таъминотига харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Жамғарма Кенгашига тақдим этади;
лавозим йўриқномаларини ва Жамғарманинг бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Жамғарма номидан даъво аризалари беради;
Жамғарма ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради;
мазкур Низомга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
19. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилади ва қайта ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг бошқарув аппарати тузилмаси
Жами — 7 киши
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига
4-ИЛОВА
2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузурида радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида ишларни самарали бажариш, радиочастоталардан фойдаланиш ва уларнинг йўналиши масалалари бўйича республика манфаатларини халқаро ташкилотларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Комиссия радиочастота спектрини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади, радиочастоталардан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқаро электр алоқаси уюшмасининг норматив ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
4. Комиссия юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.
II. Комиссиянинг вазифалари
5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
радиочастота органлари ўртасида радиочастота полосаларини тақсимлаш, радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини ва радио алоқаси миллий регламентини шакллантириш;
радиочастотани режалаштириш, уларнинг вазифаси ва улардан фойдаланиш масалаларида халқаро ташкилотларда вакиллик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.
III. Комиссиянинг функциялари
6. Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Комиссия:
барча турдаги радиоэлектрон воситалар учун частота беришни ҳисобга олиш тартибини белгилайди;
радиочастота спектридан фойдаланиш ва уни назорат қилиш тартибини белгилайди;
радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида норматив ҳужжатлар қабул қилади;
частота беришни хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан белгиланган тартибда мувофиқлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси радиоэлектрон воситаларига берилган частоталарни Халқаро электр алоқаси уюшмасида рўйхатдан ўтказади;
радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида қўшни давлатлар маъмуриятлари билан ҳамкорлик қилади;
радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатлари ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Халқаро электр алоқаси уюшмаси, Алоқа минтақавий ҳамдўстлиги ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда улар органларининг радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича конференциялари ва йиғилишлари тайёрланишини ташкил этади ва уларда қатнашади ҳамда улар қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
миллий йўлдош тизимлари учун радиочастоталар полосасини, туриш нуқталарини тақсимлашни ва улардан фойдаланишни режалаштиради, шунингдек хорижий мамлакатларнинг сунъий Ер йўлдошлари орқали ишловчи йўлдош алоқанинг ер усти станцияларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун радиочастоталар полосаларидан фойдаланиш масалаларини ҳал этади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан халқаро ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган масалаларни ҳамда республиканинг халқаро электр алоқаси конвенциясига ва бошқа халқаро ҳужжатларга тегишли мажбуриятларини келишади;
радиоэлектрон воситаларни частотали-ҳудудий тарқатиш нормалари ва индустриал радио тўсиқларнинг йўл қўйиладиган кўрсаткичлари нормалари ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уларни тасдиқлайди;
радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини белгиловчи талаблар юзасидан радиоэлектрон воситаларга стандартлар ва техник шартлар лойиҳаларини, радиочастоталардан, фарқлаш сигналларидан фойдаланишни, радиоэлектрон воситаларни етказиб бериш тартибини келишади;
илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишлари мавзулари, давлат стандартларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва хулосалар беради;
частоталарни тақсимлашнинг миллий жадвалини ва республика радио алоқаси регламентини ишлаб чиқади ва нашр этади;
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалардан ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги буюртманомаларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади;
электромагнит мосликни белгиловчи техник тавсифлар юзасидан юқори частотали қурилмалар, электр қурилмалар, машиналар, аппаратлар, приборларга стандартларни, техник шартларни, шунингдек индустриал тўсиқларга умумдавлат стандартлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;
радиочастота органлари ўртасида радиочастота полосаларини тақсимлайди ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида улар фаолиятини мувофиқлаштиради;
ишлаб чиқилаётган (замонавийлаштирилаётган), ишлаб чиқарилаётган ва чет элдан харид қилинаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастоталар полосасини ажратади.
IV. Комиссиянинг ҳуқуқлари
7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан фойдаланиш ва радиоэлектрон воситаларининг электромагнит мослигини таъминлаш тартибини белгилаш;
радиоэлектрон воситалар учун давлат стандартлари, техник шартлар, нормалар, фойдаланиш қоидалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда радиочастота спектридан вақт ва (ёки) ҳудуд бўйича фойдаланишни тўхтатиб ёки чеклаб қўйиш;
радиочастота органларининг қарорлари Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган амалдаги норматив ҳужжатлар талабларини бузган тақдирда уларни бекор қилиш;
радиочастота органларининг радиочастота спектрини самарали тақсимлаш ва фойдаланишга оид фаолиятини тартибга солиш;
давлат бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахслардан Комиссия ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ахборотларни сўраб олиш.
Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари ҳамда радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
V. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг бош директори Комиссиянинг раиси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидагилар:
Ички ишлар вазири, Мудофаа вазири, Фавқулодда вазиятлар вазири, Адлия вазири, Ташқи ишлар вазири, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосарлари;
Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашувчи ташкилотлар марказий кенгаши, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзбекистон темир йўллари давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосарлари;
Ҳукумат алоқа хизмати, «Дававианазорат» инспекцияси бошлиқларининг ўринбосарлари лавозимига ва юқорида кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг тақдимномасига кўра Комиссия аъзолари этиб белгиланган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Комиссия аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар. Ходимлари Комиссия таркибига киритилган вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органлари раҳбарлари уларнинг Комиссия таркибида ишлаши учун шарт-шароит яратиб берадилар.
11. Комиссиянинг мувофиқлаштириш, материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича жорий тезкор фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш учун Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузурида Комиссия раисининг ўринбосари бошчилик қиладиган Комиссиянинг ижро этувчи дирекцияси ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ижро этувчи дирекция фаолияти радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.
13. Комиссия раиси ижро этувчи дирекция тузилмасини, штатлар рўйхатини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат алоқа хизмати ҳақидаги Низом I бўлими 11-бандининг иккинчи хатбошидаги ҳамда II бўлими 2 ва 3-бандларидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича давлат комиссияси тўғрисида» 1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 9-сон, 27-модда) 3-банднинг иккинчи хатбоши ҳамда 4-банд чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби тўғрисидаги Низомга илованинг еттинчи хатбошидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва уларнинг иш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 12 октябрдаги 502-сон қарори 4 ва 5-бандларидаги «Алоқа вазирлигининг» ва «Алоқа вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» ва «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури тўғрисида» 1995 йил 1 августдаги 307-сон қарорида:
1-илова 2-бобининг охирги хатбошидаги «Тошкент алоқа электротехника институти» сўзлари «Тошкент ахборот технологиялари университети» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «ИНТЕЛСАТ» йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тўғрисида» 1997 йил 24 февралдаги 105-сон қарорининг 2-бандидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорида:
3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошидаги, 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
1, 1а, 2, 2а ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур Тартибнинг амал қилиши дастурий воситалар ишлаб чиқаришга, компьютер техникаси ва дастурий воситаларга сервис хизмати кўрсатишга, компьютер техникасида ва ахборот технологиялари билан ишлашга ўқитишга ихтисослашаётган ташкилотларга (ходимлар сонидан қатъи назар) ҳам татбиқ этилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998йил 1 июлдаги 274-сон қарори номида ва матнида ҳамда қарорга иловаларда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига кўрсатмалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, радиотеледастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):
а) 6-бандда:
иккинчи хатбошидаги «почта ва телекоммуникациялар» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-бандда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
г) 4-иловада:
5-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин, «Фан ва техника давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин, «Фан ва техника давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
8-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси», «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги», «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 9-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорида:
а) 1-банддаги ва 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-бандда:
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида провайдерлар ва абонентларнинг Маълумотларни узатиш миллий тармоғидан ахборот олиши ва улардан фойдаланиши қоидаларида:
а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги ҳамда 8 ва 9-бандлардаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Мазкур Қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиш Почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширувчи давлат алоқа инспекцияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан амалга оширилади»;
в) 21-банднинг в) кичик бандидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда Фан ва техника давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва уни ривожлантириш дастури тўғрисида» 1999 йил 22 апрелдаги 193-сон қарорига илова 1.3-кичик бандининг биринчи хатбошидаги ва 3-жадвал номидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 июлдаги 331-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги, 6-бандининг биринчи хатбошидаги, 7-бандидаги, 9-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ва 10-бандидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорида:
а) 1-бандда:
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-илова номидаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда):
а) 1-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги», «телекоммуникациялар ва почта алоқаси» сўзлари «алоқа ва ахборотлаштириш сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 2-иловада:
42-банддаги «Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомга 2 ва 3-иловалардаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001й., 10-сон, 60-модда) Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:
4-банддаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун олинган ва радиочастота спектридан фойдаланишни давлат томонидан бошқариш ҳамда мониторинг олиб бориш харажатларини қоплашга йўналтирилган маблағлар даромад ҳисобланмайди ва тегишли равишда уларга солиқ солинмайди».
18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент телеминорасининг узатувчи телевизион комплексини замонавийлаштириш ва ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 ноябрдаги 440-сон қароридаги Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига кўрсатмалар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда, 19-сон, 220-модда, 30-сон, 345-модда, 43-сон, 456-модда; 2005 й., 32-33-сон, 255-модда, 2005 й., 52-сон, 386-модда; 2009 й., 24-сон, 273-модда; 2010 й., 14-15-сон, 106-модда; 2011 й., 52-сон, 561-модда; 2012 й., 21-сон, 232-модда, 51-сон, 577-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2014 й., 15-сон, 167-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)