Ҳужжат 06.06.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Қарори
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Кўчирма]
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1712-6]
Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши қарор қилади:
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 12 мартдаги 15/1-5430-сонли хатига асосан Кенгашнинг 2007 йил 3 сентябрдаги 01-сонли қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1712, 2007 йил, 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 370-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 25 май,
1-сон
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2016 йил 25 майдаги 1-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 13-банддаги «режасини» ва «режаларининг» деган сўзлар тегишлича «дастурини» ва «дастурларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 16-банддаги «режаси» деган сўз «дастури» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 1-илова қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгандан кейинги даврда аниқланган, у фаолият кўрсатган вақтда йўл қўйилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни назорат қилиш.».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 22-сон, 262-модда; 2017 й., 19-сон, 349-модда)