Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.03.2004
Ҳужжат 03.03.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонини бажариш юзасидан, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, юк ва йўловчилар хавфсиз ташилиши назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорига мувофиқ темир йўл транспорти билан хизматлар кўрсатиш ва транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи учун лицензия берганлик учун ундириладиган давлат божларининг 20 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарорининг 2-бандидаги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси» сўзлари «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясида юк ва йўловчилар хавфсиз ташилишини таъминлаш, ҳалокатлар, авариялар, ҳаракатдаги составнинг йўлдан чиқиши ва шу сингари ҳолларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ долзарб муаммоларни кўриб чиқиш учун вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва олимлардан иборат идоралараро илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади. Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.