|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 20.06.2016
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 207-сонли «Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 75-модда) 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«2016 йил 1 июлдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишни юкларни автомобиль транспорти билан халқаро ташишларни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларига тегишли автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат берилсин».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 1 апрель,
100-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 131-модда)