Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 17 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси тасдиқлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2016 ва 2017 йиллар мобайнида:
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин;
зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 21 январдаги 14 (6449)-сонида эълон қилинган
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 20 январь,
ЎРҚ-400-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3(I)-сон, 31-модда)