Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Бошқарув органлари тизимида малакали ходимларни танлаш ва бириктириш ҳамда Давлат хизматчилари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида:
1. 1997 йил 1 июлдан бошлаб бюджетдан маблағ билан таъминланадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва судларнинг давлат хизматчилари лавозим маошларига меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разрядларига мувофиқ, рағбатлантирувчи коэффициент сифатида 20 фоизли устама ҳақ белгилансин, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса.
2. 20 фоизли устамани жорий этиш билан боғлиқ харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор тайёрласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 13 май,
1778-сон