Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ҳужжат 03.07.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорининг 13-бандини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 4-сон, 12-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) тўғрисида Низом»нинг 4-банди тўртинчи хатбошидан сўнг қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат матбуот қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва «UzРАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотнинг «Интернет» тармоғида тарқатилишини мувофиқлаштиради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги Низом»нинг 4-банди ўн саккизинчи хатбошидан сўнг қуйидаги мазмундаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА), Давлат матбуот қўмитаси ва «UzРАК» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси билан биргаликда Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёти тўғрисидаги ахборотнинг Интернет тармоғида тарқатилишини мувофиқлаштиради».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 июлдаги 241-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 13-сон, 104-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 11 март,
108-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 3-сон, 12-модда; 2002 й., 13-сон, 104-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.01.2020 й., 09/20/1/4262-сон)