Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.10.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЯПОНИЯ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА ТАРТИБОТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, амалий ва туристик мақсадлар билан Ўзбекистон Республикасига келувчи Япония фуқароларига визаларни расмийлаштириш тартиботларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
амалий мақсадлар билан Ўзбекистонга келувчи Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг чет эл муассасаларида бир йилгача муддат билан кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасига таклиф этувчи юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаатномасини талаб этишни бекор қилган ҳолда, 2 иш куни (ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан ташқари) мобайнида расмийлаштирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўзларининг идоравий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 22 июль,
259-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 14-сон, 110-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)