Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг 1929 йилда Варшавада имзоланган Халқаро ҳаво транспортида ташишларга доир айрим қоидаларни бир хиллаштириш ҳақидаги Конвенцияга ва Халқаро ҳаво транспортида ташишларга доир айрим қоидаларни бир хиллаштириш ҳақидаги 1929 йилги Конвенцияга тузатишлар киритиш тўғрисида 1955 йилда Гаагада имзоланган Баённомага қўшилиши ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1929 йилда Варшавада имзоланган Халқаро ҳаво транспортида ташишларга доир айрим қоидаларни бир хиллаштириш ҳақидаги Конвенцияга қўшилинсин;
Халқаро ҳаво транспортида ташишларга доир айрим қоидаларни бир хиллаштириш ҳақидаги 1929 йилги Конвенцияга тузатишлар киритиш тўғрисида 1955 йилда Гаагада имзоланган Баённомага қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 6 май,
80-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 128-модда)