Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро товарлар олди-сотдиси шартномалари тўғрисидаги конвенциясига қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро товарлар олди-сотдиси шартномалари тўғрисидаги конвенциясига қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 август,
294-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 157-модда)