Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2017 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 10 октябрдаги 354-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 19-сон, 150-модда)
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган турғун даволаш муассасалари учун дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиш тўғрисидаги низомни;
аҳолига бепул тиббий ёрдам кўрсатаётган турғун даволаш муассасаларига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиш билан боғлиқ харажатларни бюджетдан қоплаш тартибини;
дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишда улгуржи ва чакана ташкилотлар томонидан савдо устамаларининг қўлланилиши тартибини;
турғун даволаш муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини бериш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда касалхоналарда даволанаётган шахслар махсус дафтарларга улар учун амалда сарфланган дори-дармон препаратлари учун имзо чекиши тартиби жорий этилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги 204-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 387-модда)