|
Ҳужжат 20.04.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги қарзларини ундириш ва солиқ тўловчиларнинг маблағи бўлмаган ҳолатда уларнинг дебитор қарзи орқали бюджет олдидаги қарзини ундириш тўғрисидаги тартибни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 874-1]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 20 декабрда 96-сон ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1999 йил 17 сентябрда 99-116-сон билан тасдиқланган Бюджет олдида боқимандаси бор хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджет олдидаги қарзларини ундириш ва солиқ тўловчиларнинг маблағи бўлмаган ҳолатда уларнинг дебитор қарзи орқали бюджет олдидаги қарзини ундириш тўғрисидаги тартиб (рўйхат рақами 874, 2000 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 2-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 апрель,
29-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 9 апрель,
2015-13-сон
Келишилган:
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
2015 йил 9 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 190-модда)