|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.05.2019
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2469-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 12 апрелдаги 62-сонли ««Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами2469-2, 01.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 11 майдаги 98-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2469, 2013 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 322-модда) билан тасдиқланган Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Имтиҳонлар олишда тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан:
йўл ҳаракати қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун — 0,04;
техникани эксплуатация қилиш қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун — 0,23;
ҳайдаш кўникмалари қоидалари бўйича имтиҳонлар олинганлиги учун — 0,23;
гувоҳнома берилганлиги учун — 0,17;
огоҳлантириш талони берилганлиги учун — 0,08 миқдорда йиғим ундирилади.
Ҳар бир такрорий имтиҳон учун кўрсатилган сумма 2 баробар миқдорида ундирилади.
Йўқолган тракторчи-машинист гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонлари ўрнига янгилари берилганлиги учун кўрсатилган сумма 5 баробар миқдорда ундирилади.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ТЕШАЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 17 ноябрь,
9-сон
Келишилган:
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2014 йил 14 ноябрь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАҲОБОВ
2014 йил 14 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 564-модда)