Ҳужжат 24.12.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон, «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида» 2003 йил 27 октябрдаги ПФ-3342-сон фармонларини бажариш юзасидан ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг асосий шакли сифатида фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек қишлоқда бозор инфратузилмасини комплекс ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
Зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкат хўжаликларини 2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларига айлантириш дастури 2-иловага мувофиқ;
2004 — 2006 йилларда қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш дастури 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2004 йилда 4-иловага* мувофиқ қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги.
*4-илова берилмайди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004-2005 йилларда барча фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш харажатларини уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тўғридан-тўғри имтиёзли кредитлаш механизмига ўтиш тўғрисидаги 5-иловага мувофиқ таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда:
маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир вилоят ва туман учун 2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясининг асосий қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқсинлар, қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил этиш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор берсинлар;
маҳаллий хусусиятлардан ва меҳнат ресурслари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, мазкур қарорга 3-иловада белгиланган параметрларга мувофиқ қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини жадал ривожлантириш чора-тадбирларини кўрсинлар;
қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришнинг доимий мониторингини олиб борсинлар.
4. Қуйидагилар:
Фермер хўжалигининг намунавий устави 6-иловага мувофиқ;
Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаси фермер хўжалиги томонидан узоқ муддатли ижарага олинишининг намунавий шартномаси 8-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисидаги намунавий шартнома 9-иловага мувофиқ;
Намунавий контрактация шартномаси 10-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Моддий-техника ресурслари етказиб беришга намунавий шартнома 11-иловага мувофиқ;
Хизматлар кўрсатишга (ишларни бажаришга) намунавий шартнома 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури ҳамда Қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссиясига юклансин.
Республика комиссияси (Ш.М. Мирзиёев) амалий мониторинг ўрнатсин ва кўрсатиб ўтилган дастурларнинг бажарилишини ҳар чоракда ўз мажлисларида кўриб борсин, зарурият бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига дастурий чора-тадбирлар ва қоидаларнинг белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган аниқ таклифлар киритсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
6. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти, қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини телевидениеда ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича махсус эшиттиришлар ва рукнлар ташкил этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30 октябрь,
476-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
1-ИЛОВА
2004—2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари
дастури
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р‎

Тадбирлар номи‎

Бажариш муддатлари‎

Ҳужжат тури‎

Масъул бажарувчилар‎

‎‎I. Ер-сув муносабатларини такомиллаштириш

1.1.‎ Фермер хўжаликлари билан ширкат хўжаликлари ўртасида тузилган ижара шартномаларини қайта расмийлаштириш (қўшимча ҳужжатлар талаб қилмасдан ҳамда тўловлар ва йиғимлар ундирмасдан) ‎ 2003 йил IV чорак ва 2004 йил I чорак ‎ Тадбирлар‎

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
‎вилоят ҳокимликлари, Адлия вазирлиги,
‎Ер ресурслари давлат қўмитаси,
‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎

1.2.‎ Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланганлик, тупроқ унумдорлигини оширганлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига янги ерларни ўзлаштирганлик учун рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш ‎ 2003 йил IV чорак‎ Тартиб‎ Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги,
‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
‎Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,
‎Ер ресурслари давлат қўмитаси‎
1.3.‎ Қишлоқ хўжалиги ерларини иқтисодий баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш тартибини ишлаб чиқиш ‎ 2003 йил IV чорак ‎ Тартиб‎ Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси,
‎Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги,
‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
‎Ер ресурслари давлат қўмитаси ‎

‎‎II. Фермерларни молиялаштириш ва кредитлаш тизимини такомиллаштириш

2.1.‎ Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш бўйича харажатларини тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлаш тизимига ўтиш‎ 2004-2005 йиллар‎ Тадбирлар ‎ Молия вазирлиги, Марказий банк,
‎тижорат банклари, Иқтисодиёт вазирлиги,
‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
‎Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ‎
2.2. Кредитларни, шу жумладан имтиёзли кредитларни расмийлаштириш ва ажратиш тартибини такомиллаштириш ‎‎ 2003 йил декабрь ‎ Тартиб‎ Марказий банк, тижорат банклари,
‎Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги,
‎Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Д
‎еҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси,
‎Иш билан таъминлаш жамғармаси, Бизнес-фонд ‎
2.3.‎ Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини баҳолаш қийматини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш‎ 2004 йил I чорак ‎ Тартиб ‎ Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
‎ Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги,
‎ Ер ресурслари давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси,
‎Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси‎
2.4.‎
Қуйидагиларни:
‎ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда тижорат банклари томонидан кредит бериш тартибини; ‎
2004 йил I чорак ‎
Тартиб‎
Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
‎Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги,
‎Ер ресурслари давлат қўмитаси,
‎Давлат мулки қўмитаси,
‎Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси‎

бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда тижорат банклари томонидан кредит бериш тартибини ишлаб чиқиш‎

2.5.‎ Кредит уюшмаларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш‎ 2004 йил II чорак ‎ Тадбирлар‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
‎вилоят ҳокимликлари, Марказий банк,
‎Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ‎
2.6.‎ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш‎ 2004 йил I чорак ‎ Тадбирлар‎ Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,
‎ Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги,
‎Марказий банк, тижорат банклари,
‎Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Молия вазирлиги ‎

III. Фермерларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

3.1.‎ Фермерларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришнинг аҳволини таҳлил қилиш‎ Йилига икки марта‎ Ахборот‎ Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ўзкимёсаноат» компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятлари
‎«Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзқишлоқхўжалик-маш-лизинг», «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг компаниялари, «Ўзагромаш-сервис» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ‎
‎3.2. ‎Фермер хўжаликларини моддий-техника ресурслари (ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, суғориш суви, уруғлик ва бошқалар) билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқиш ‎2004 йил I чорак ‎Тартиб ‎Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятлари «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси
‎3.3. ‎Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар омборларини «Ўзқишлоқхўжаликкимё», «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари корхоналари тасарруфига бериш тартибини ишлаб чиқиш ‎2004 йил I чорак ‎Тартиб ‎Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятлари «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари
‎3.4. ‎Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида етказиб беришни кенгайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ‎2004-2005 йиллар ‎Тадбирлар ‎«Ўзқишлоқхўжаликмаш-лизинг» ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўзкимёсаноат» компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятлари «Ўзагромашсервис» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари, уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари

‎IV. Маҳсулотни тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш

4.1.‎ Фермер хўжаликларининг ахборот-маркетинг таъминоти тизимини яратиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ‎ 2004 йил I чорак ‎ Тадбирлар ‎ Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси‎
4.2.‎ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ‎ 2004 йил I чорак ‎ Тадбирлар‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ‎
4.3. Фермерлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми кўпайтирилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқиш ‎‎ 2004 йил I чорак ‎ Тадбирлар‎ Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ‎
4.4.‎ Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ўртасида кооперацияни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ‎ 2004 йил II чорак ‎ Тавсиялар‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси‎

‎‎V. Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва кадрлар тайёрлаш

5.1.‎ Фермер хўжаликларида меҳнат шартномалари асосида меҳнат муносабатларини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ‎ 2004 йил I чорак ‎ Тавсиялар‎ Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ‎
5.2.‎ Ёлланма ходимлар билан меҳнат шартномаларини қайта расмийлаштириш‎ 2004 йил I чорак ‎ Жадвал‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси‎
5.3.‎ Аҳоли зич жойлашган туманлар меҳнат ресурсларини ишчи кучи билан кам таъминла½ган минтақаларда фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ‎ 2003-2005 йиллар IV чорак ‎ Тадбирлар‎ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси‎
5.4.‎ Тегишли сертификатлар берилган ҳолда фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича бизнес-мактаблар ташкил этиш
‎Фермерларнинг хорижда стажировкадан ўтиши бўйича тадбирлар тайёрлаш ‎
Доимо ‎ Тадбирлар‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари, уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари‎
5.5.‎ Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича норматив ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш‎ 2004 йил I чорак ‎ Тўплам‎ Илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 августдаги 397-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 370-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
2-ИЛОВА
Зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва истиқболсиз ширкат хўжаликларини 2004—2006 йилларда фермер хўжаликларига айлантириш
дастури

Қишлоқ хўжалиги
‎ кооперативлари
‎ (ширкат хўжаликлари) сони, ҳаммаси ‎‏

2004—2006 йилларда
‎ фермер хўжаликларига
‎айлантириладиган
‎зарар кўриб ‎ишлаётган,
‎паст‎рентабелли
‎ ва истиқболсиз ширкат хўжаликлари‎‏

шу жумладан ‎‎

2004 йил‎

2005 йил‎

2006 йил‎

Қорақалпоғистон Республикаси ‎ 122‎ 105‎ 35‎ 30‎ 40‎
Андижон вилояти ‎ 191‎ 40‎ 5‎ 15‎ 20‎
Бухоро вилояти 138‎ 125‎ 30‎ 45‎ 50‎
Жиззах вилояти‎‎ 103‎ 81‎ 40‎ 41‎ 0‎
Қашқадарё вилояти‎ 162‎ 99‎ 31‎ 34‎ 34‎
Навоий вилояти‎ 76‎ 41‎ 10‎ 15‎ 16‎
Наманган вилояти‎ 145‎ 50‎ 10‎ 20‎ 20‎
Самарқанд вилояти‎ 244‎ 110‎ 30‎ 30‎ 50‎
Сурхондарё вилояти‎ 151‎ 86‎ 22‎ 21‎ 43‎
Сирдарё вилояти‎ 57‎ 55‎ 25‎ 30‎ 0‎
Тошкент вилояти‎ 185‎ 74‎ 21‎ 23‎ 30‎
Фарғона вилояти‎ 162‎ 52‎ 10‎ 20‎ 22‎
Хоразм вилояти‎ 104‎ 102‎ 15‎ 30‎ 57‎
Жами‎: 1840‎ 1020‎ 284‎ 354‎ 382‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
3-ИЛОВА
2004—2006 йилларда қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш
ДАСТУРИ

Т/р‎‏

Минтақалар

Муқобил МТП‎‎

Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ‎‎

ЁММ сотиш шохобчалари

Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари сотиш шохобчалари‎‎

2004—2006 йилларда ҳаммаси ‎

шу жумладан:‎‎

2004—2006 йилларда ҳаммаси‎‏

шу жумладан:‎‎

2004—2006 йилларда ҳаммаси‎‏

шу жумладан:‎‎

2004—2006 йилларда ҳаммаси‎‏

шу жумладан:‎‎‎‎

2004 йил‎

2005 йил‎

2006 йил‎

2004 йил‎

2005 йил‎

2006 йил‎

2004 йил‎

2005 йил‎

2006 йил‎

2004 йил‎

2005 йил‎

2006 йил‎

1.‎ Қорақалпоғистон Республикаси ‎‎ 105‎ 35‎ 30‎ 40‎ 105‎ 35‎ 30‎ 40‎ 105‎ 35‎ 30‎ 40‎ 105‎ 35‎ 30‎ 40‎

‎2.‎
Вилоятлар:
‎Андижон‎

‎40‎

‎5‎

‎15‎

‎20‎

‎40‎

‎5‎

‎15‎

‎20‎

‎36‎

‎4‎

‎14‎

‎18‎

‎40‎

‎5‎

‎15‎

‎20‎
3.‎ Бухоро 125‎ 30‎ 45‎ 50‎ 91‎ 18‎ 32‎ 41‎ 88‎ 16‎ 32‎ 40‎ 94‎ 16‎ 38‎ 40‎
4.‎ Жиззах 81‎ 40‎ 41‎ 0‎ 81‎ 40‎ 41‎ 0‎ 62‎ 32‎ 30‎ 0‎ 27‎ 14‎ 13‎ 0‎
5.‎ Қашқадарё 84‎ 27‎ 29‎ 28‎ 75‎ 24‎ 26‎ 25‎ 84‎ 27‎ 29‎ 28‎ 68‎ 22‎ 23‎ 23‎
6.‎ Навоий 41‎ 10‎ 15‎ 16‎ 35‎ 8‎ 13‎ 14‎ 41‎ 10‎ 15‎ 16‎ 41‎ 10‎ 15‎ 16‎
7.‎ Наманган 50‎ 10‎ 20‎ 20‎ 50‎ 10‎ 20‎ 20‎ 50‎ 10‎ 20‎ 20‎ 50‎ 10‎ 20‎ 20‎
8.‎ Самарқанд 92‎ 25‎ 25‎ 42‎ 110‎ 30‎ 30‎ 50‎ 88‎ 24‎ 24‎ 40‎ 110‎ 30‎ 30‎ 50‎
9.‎ Сурхондарё 71‎ 17‎ 17‎ 36‎ 71‎ 20‎ 16‎ 35‎ 71‎ 20‎ 16‎ 35‎ 66‎ 19‎ 15‎ 32‎
10.‎ Сирдарё 47‎ 25‎ 25‎ 0‎ 44‎ 18‎ 26‎ 0‎ 41‎ 21‎ 20‎ 0‎ 29‎ 13‎ 16‎ 0‎
11.‎ Тошкент 69‎ 21‎ 21‎ 28‎ 74‎ 21‎ 23‎ 30‎ 74‎ 21‎ 23‎ 30‎ 69‎ 20‎ 21‎ 28‎
12.‎ Фарғона 47‎ 18‎ 20‎ 20‎ 47‎ 9‎ 18‎ 20‎ 47‎ 9‎ 18‎ 20‎ 47‎ 9‎ 18‎ 20‎
13.‎ Хоразм 102‎ 30‎ 57‎ 57‎ 102‎ 15‎ 30‎ 57‎ 102‎ 15‎ 30‎ 57‎ 102‎ 15‎ 30‎ 57‎
‎‎Жами:‎‎ 954‎ 266‎ 331‎ 357‎ 925‎ 253‎ 320‎ 352‎ 889‎ 144‎ 301‎ 344‎ 848‎ 218‎ 284‎ 346‎

Т/р

Минтақалар‎‎‏

Мини-банклар
‎(банк филиаллари)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш шохобчалари

Зотли молларни сотиш ва зооветеринария хизматлари шохобчалари

Ахборот-таъминоти ва консалтинг шохобчалари

2004—2006 йилларда ҳаммаси‎‏

шу жумладан:

2004—2006 йилларда ҳаммаси‎‏

шу жумладан:

2004—2006 йилларда ҳаммаси‎‏

шу жумладан:

2004—2006 йил
‎ларда ҳаммаси‎

шу жумладан:‎‎

2004 йил‎

2005 йил‎

2006 йил‎

2004 йил‎

2005 йил‎

2006 йил‎

2004 йил‎

2005 йил‎

2006 йил‎

2004 йил‎

2005 йил‎

2006 йил‎

1.‎ Қорақалпоғистон Республикаси ‎‎‎‎ 84‎ 28‎ 24‎ 32‎ 26‎ 12‎ 6‎ 8‎ 26‎ 12‎ 6‎ 8‎ ‎13 5‎ 3‎ 5‎

‎2.‎
Вилоятлар:
‎Андижон ‎‎‎

‎40‎

‎5‎

‎15‎

‎20‎

‎15‎

‎2‎

‎6‎

‎7‎

‎5‎

‎1‎

‎2‎

‎2‎

‎4‎

‎2‎

‎1‎

‎1‎
3.‎ Бухоро ‎‎ 72‎ 16‎ 26‎ 30‎ 20‎ 9‎ 5‎ 6‎ 20‎ 9‎ 5‎ 6‎ 15‎ 5‎ 5‎ 5‎
4.‎ Жиззах ‎‎ 27‎ 14‎ 13‎ 0‎ 11‎ 8‎ 3‎ 0‎ 11‎ 8‎ 3‎ 0‎ 11‎ 8‎ 3‎ 0‎
5.‎ Қашқадарё ‎‎ 55‎ 17‎ 20‎ 18‎ 22‎ 9‎ 6‎ 7‎ 9‎ 2‎ 4‎ 3‎ 15‎ 5‎ 5‎ 5‎
6.‎ Навоий ‎‎ 23‎ 6‎ 8‎ 9‎ 15‎ 6‎ 4‎ 5‎ 15‎ 6‎ 4‎ 5‎ 7‎ 3‎ 2‎ 2‎
7.‎ Наманган ‎‎ 50‎ 10‎ 20‎ 20‎ 21‎ 9‎ 8‎ 4‎ 21‎ 9‎ 8‎ 4‎ 18‎ 9‎ 5‎ 4‎
8.‎ Самарқанд ‎‎ 43‎ 10‎ 12‎ 21‎ 26‎ 10‎ 6‎ 10‎ 26‎ 10‎ 6‎ 10‎ 16‎ 5‎ 4‎ 7‎
9.‎ Сурхондарё 61‎ 16‎ 17‎ 28‎ 22‎ 9‎ 6‎ 7‎ 12‎ 3‎ 2‎ 7‎ 10‎ 3‎ 2‎ 5‎
10.‎ Сирдарё ‎‎ 29‎ 13‎ 16‎ 0‎ 11‎ 5‎ 6‎ 0‎ 11‎ 5‎ 6‎ 0‎ 11‎ 5‎ 6‎ 0‎
11.‎ Тошкент ‎‎ 69‎ 20‎ 21‎ 28‎ 20‎ 8‎ 5‎ 7‎ 20‎ 8‎ 5‎ 7‎ 15‎ 4‎ 5‎ 6‎
12.‎ Фарғона ‎‎ 47‎ 9‎ 18‎ 20‎ 22‎ 7‎ 6‎ 9‎ 22‎ 7‎ 6‎ 9‎ 10‎ 2‎ 4‎ 4‎
13.‎ Хоразм ‎‎‎‎ 101‎ 14‎ 30‎ 57‎ 18‎ 5‎ 6‎ 7‎ 18‎ 5‎ 6‎ 7‎ 15‎ 5‎ 5‎ 5‎
Жами:‎‎ 701‎ 178‎ 240‎ 283‎ 249‎ 99‎ 73‎ 77‎ 216‎ 85‎ 63‎ 68‎ 160‎ 61‎ 50‎ 49‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
5-ИЛОВА
Фермер хўжаликларининг тўғридан-тўғри имтиёзли кредитлаш механизмига ўтиш
муддатлари

Минтақалар ‎

2004 йил ‎

2005 йил ‎

Қорақалпоғистон Республикаси ‎ Х‎
вилоятлар:‎
Андижон ‎ Х‎
Жиззах ‎ Х‎
Қашқадарё ‎ Х‎
Навоий ‎ Х‎
Самарқанд ‎ Х‎
Сурхондарё ‎ Х‎
Сирдарё ‎ Х‎
Тошкент ‎ Х‎
Изоҳ: 2003 йилда Бухоро, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида фермер хўжаликларини тўғридан-тўғри кредитлаш механизмига ўтилган
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
6-ИЛОВА
Фермер хўжалигининг
Намунавий устави
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Фермер хўжалиги ўзига танлов асосида ижара шартномасига кўра узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Фермер хўжалиги туман (шаҳар) ҳокимлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади ва ўз номидан шартномалар тузиш, мулкий ва мулкий тусда бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш, шунингдек банк муассасасида ҳисоб рақами очиш, муҳр, штамп ва бошқа реквизитларга эга бўлиш ҳуқуқини олади, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Фермер хўжалиги давлат мажбуриятлари юзасидан, давлат эса фермер хўжалиги мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.
Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ назарда тутилган ҳажмларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни таъминлаш, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслари ва кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳақ тўлаш юзасидан мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465 –– 467-моддалари.
Фермер хўжалиги раҳбари фермер хўжалигининг мажбуриятлари бўйича фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзига тегишли мол-мулки билан субсидиар жавоб беради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
4. Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фермер хўжалигининг мол-мулки дахлсиздир ва унинг давлат органлари томонидан олиб қўйилишига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Уставда:
фермер хўжалигининг номи;
фермер хўжалиги раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;
фермер хўжалиги жойлашган жой ва унинг почта манзили;
фермер хўжалигининг ихтисослашуви ва фаолиятининг асосий турлари;
устав фондининг миқдори кўрсатилиши керак.
Фермер хўжалигининг уставида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам кўрсатилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
6. Фермер хўжалигининг устави қонунда белгиланган тартибда ўзгартирилиши мумкин ҳамда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар билан туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
II. Фермер хўжалигининг мақсади, вазифалари ва фаолияти
7. Товар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш йўли билан даромад (фойда) олиш, ўзининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини қондириш фермер хўжалигининг мақсади ҳисобланади.
8. Фермер хўжалигининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
ажратилган ер ва сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш;
мустақил равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, шунингдек хизматлар кўрсатиш;
ветеринария қоидаларига риоя қилган ҳолда чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш.
9. Фермер хўжалигининг фаолият соҳаси қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, шунингдек бозорларда, шу жумладан ўз савдо шохобчалари орқали сотиш;
тижорат фаолияти ва маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш;
юридик ва жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш;
ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш.
III. Фермер хўжалигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Фермер хўжалиги юридик шахс сифатида мустақил хўжалик юритувчи субъектнинг барча ҳуқуқларига эга бўлади. Фермер хўжалиги тадбиркорлик шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир. Фермер хўжалиги хўжалик юритишнинг бошқа шаклларидаги корхоналар билан тенг ҳуқуқларга эга.
11. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:
уставда назарда тутилган доирада ва ижара шартномасида белгиланган ихтисослашувга мувофиқ фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятини ўзига берилган ер участкасида мустақил ташкил этиш;
етиштирилган маҳсулотни сотиш юзасидан юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун сотиш юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик шартномалари тузиш;
харид қилинадиган маҳсулотга олдиндан ҳақ тўланадиган фьючерс битимлари тузиш;
ўзи етиштирган маҳсулотга эгалик қилиш, шу жумладан уни ўзи хоҳлаган истеъмолчиларга сотиш;
етиштирилаётган маҳсулотга ва хизматларга шартнома шартларида мустақил равишда нарх белгилаш;
қишлоққа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш юзасидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
тадбиркорликдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солинадиган чекланмаган миқдорда даромад (фойда) олиш;
олинган даромад (фойда)дан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, банк ҳисоб рақамидаги ўз маблағларини мустақил равишда тасарруф этиш;
акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;
кредитлар олиш, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ва шартнома шартларига мувофиқ жалб қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқаришга йўналтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кредитлар олиш учун ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш;
(11-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
кичик ва хусусий корхоналар учун берилган имтиёзларнинг барча турларидан фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларни ишга ёллаш (доимий ва вақтинчалик асосида) ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш;
зарур асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш воситаларини сотиб олиш, ижарага олиш, бино ва иншоотлар қуриш ҳамда уларни таъмирлаш, шунингдек улардан мустақил фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ихтиёрий равишда қўшилиш, шу жумладан улуш (пай) асосида бирлашиш, жамиятлар, иттифоқлар, уюшмалар ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш;
(11-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ўз фаолиятининг ҳар қандай масалалари бўйича судга мурожаат қилиш.
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
12. Фермер хўжалигининг мажбуриятлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкасидан қонун ҳужжатларида ва ижара шартномасида белгиланган шартларда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
экология талабларига ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларига риоя этиш;
ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва ер участкасининг унумдорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш, бизнес-режаларда ушбу мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назарда тутиш;
ер участкасидан, башарти ижара шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил мобайнида фойдаланиш;
пахта ва ғаллани навлар бўйича жойлаштиришнинг белгиланган талабларига риоя қилиш;
сувдан лимит асосида фойдаланиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ сув ресурсларидан фойдаланиш;
хўжалик ички мелиорация тармоғини тозалаш ва таъмирлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер участкасидан фойдаланиш шартларига ва сервитутларга риоя этиш;
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ назарда тутилган ҳажмларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб беришни таъминлаш;
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш;
етказиб берилган электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар етиштиришда агротехника талабларига риоя қилиш;
(12-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш;
(12-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш.
(12-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Фермер хўжалиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Фермер хўжалигининг устав фонди, мол-мулки ва уни шакллантириш манбалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Уставда фермер хўжалигининг пул маблағлари, қимматли қоғозлар, бинолар, иншоотлар, бошқа мол-мулк ёки пул баҳосидаги мулкий ҳуқуқлардан ҳосил бўлиши мумкин бўлган устав фонди миқдори кўрсатилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар фермер хўжалиги раҳбари фермер хўжалигининг устав фондини шакллантиришда унинг оиласининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мол-мулкини фермер хўжалигига берган тақдирда, ушбу мулк барча эгаларининг нотариал тасдиқланган розилигини олиш талаб қилинади.
Фермер хўжалигининг устав фондини кўпайтириш ёки камайтириш фермер хўжалиги раҳбарининг қарорига кўра фермер хўжалиги уставига ўзгартириш киритиш йўли билан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
14. Фермер хўжалиги:
ўзига қарашли хўжалик иморатлари, қишлоқ хўжалиги экинзорлари ва кўчатзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллари, паррандалар, қишлоқ хўжалиги техникаси, инвентарь, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек фермер хўжалиги балансида бўлган бошқа мол-мулкнинг;
ишлаб чиқариш фаолияти натижасида етиштирилган маҳсулотнинг;
олинган даромад (фойда)нинг;
қонунда тақиқланмаган асосларда олинган бошқа мол-мулкнинг эгаси ҳисобланади.
15. Қуйидагилар фермер хўжалиги мол-мулкини шакллантириш манбалари бўлиши мумкин:
фермернинг пул ва моддий маблағлари;
товарларни сотишдан, ишларни бажаришдан, хизматлар кўрсатишдан, шунингдек фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромад (фойда);
қимматли қоғозлардан олинган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг беғараз хайрия ва бошқа бадаллари, эҳсонлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Фермер хўжалигининг мол-мулки фермерга тегишлидир, у қонунга мувофиқ ушбу мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.
V. Фермер хўжалигини бошқариш
17. Фермер — фермер хўжалигининг муассиси фермер хўжалигининг раҳбари ҳисобланади, у ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли, қишлоқ хўжалигида тегишли малака ва иш тажрибасига эга бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Фермер хўжалигининг раҳбари:
фермер хўжалиги уставини қабул қилади ва унга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
фермер хўжалиги фаолиятининг бизнес режасини тасдиқлайди;
фермер хўжалиги фаолиятини ташкил қилади;
юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фермер хўжалиги номидан иш кўради;
ишончномалар беради, шартномалар тузади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди, шунингдек фермер хўжалиги ходимлари билан меҳнат шартномаларини имзолайди;
фермер хўжалиги ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
ички меҳнат тартиби қоидаларини белгилайди;
даромадни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади;
ходимларнинг хавфсиз ҳамда унумли меҳнат қилишлари учун шароит яратиб беради;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат дафтарчалари юритилишини ташкил этади, иш ҳақи тўланишини таъминлайди, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини ва моддий рағбатлантириш усуллари ва интизомий жазо чораларини белгилайди;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 125-моддаси.
фермер хўжалиги номидан ҳужжатларни имзолайди;
фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш масалаларини ҳал этади.
VI. Фермер хўжалигида ердан ва сувдан фойдаланиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари танлов асосида ижарага берилади. Ижара муддати қонун ҳужжатларига, ер участкасини ижарага олиш шартномасига мувофиқ белгиланади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер участкасининг ижара муддати тамом бўлгандан кейин фермер хўжалиги ижара шартномасини янги муддатга узайтириш (муддатини чўзиш) ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фермер хўжалиги раҳбари вафот этган тақдирда, ер участкасига ижара ҳуқуқи ва ижара шартномасини янги муддатга узайтириш (муддатини чўзиш) ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос бўйича ўтади.
20. Фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
21. Ер участкаларининг ўлчами ва чегаралари ер ижараси шартномасига ўзгартиришлар киритилгандан кейингина ўзгартирилиши мумкин.
Ер участкаси ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишувга эришмаган тақдирда эса — суд томонидан ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.
22. Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши, олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш, гаров объекти бўлиши, шунингдек иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас.
23. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари мақсадсиз фойдаланилганда, шу жумладан шартномада назарда тутилган қишлоқ хўжалиги экинлари ўрнига бошқа экинлар экилиши ижара шартномасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади, бу қонун ҳужжатларида назарда тутилган оқибатларга олиб келади.
24. Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижарага берувчига қайтарилади.
25. Фермер хўжалигига берилган ер участкасидан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ ягона ер солиғи тариқасида ундирилади.
26. Фермер хўжаликларининг сувдан фойдаланиш лимитлари ваколатли органлар томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ер ресурсларини, фермер хўжалигига бериладиган сувнинг сарфини ҳисобга олиш ҳамда ундан фойдаланиш, сув етказиб бериш хизматларига ҳақ тўлаш, шунингдек имтиёзлар бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни.
VII. Фермер хўжалигида меҳнат
28. Фермер хўжалигининг фаолияти фермернинг ва меҳнат шартномаси бўйича унда ишловчи шахсларнинг шахсий меҳнатига асосланади.
Фермер хўжалигида меҳнат шартномасини тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 12-боби («Меҳнат шартномаси»).
29. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнат фаолияти ҳисобини юритиш фермер хўжалиги раҳбари томонидан ташкил этилади.
30. Фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда, томонларнинг келишувига биноан ҳам пул тарзида, ҳам натура тариқасида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Фермер хўжалигида ишланган вақт меҳнат стажига қўшилади.
Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар ва пенсиялар тайинлаш ҳамда тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни.
VIII. Фермер хўжалигининг маблағлари ва ҳисоб-китоблари
32. Фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш учун банк муассасасида ҳисоб рақамлари очиш ҳуқуқига эга. Фермер хўжалигининг ҳисоб рақамидан маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш мумкин.
33. Қишлоқ хўжалиги экинлари, шу жумладан пахта ва ғалла ҳосили учун сарфланган барча харажатлар фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотишдан олинган даромадлари ҳисобига қопланади.
34. Фермер хўжаликлари электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар етказиб берувчилар ва фермер хўжаликларига хизматлар кўрсатувчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари шарт.
IX. Даромад (фойда)ни тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
35. Фермер хўжалигининг ишлаб чиқариш ва бошқа фаолияти натижасида олинган даромад (фойда) солиқлар, йиғимлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан, электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчилар билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилингандан кейин бутунлай фермер хўжалигининг ихтиёрига ўтади.
Фермер хўжалигига етказилган зарар унинг мол-мулки ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
X. Фермер хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Фермер хўжаликлари ихтиёрийлик асосида қўшилиш, шу жумладан улуш (пай) асосида қўшилиш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш, уни қайта ишлаш ва сотиш, моддий-техника таъминоти, қурилиш, техникавий, сув хўжалиги, ветеринария, агрокимё, маслаҳат бериш йўсинидаги ва бошқа хил хизмат кўрсатиш бўйича жамиятларга, иттифоқларга, уюшмаларга ҳамда бошқа бирлашмаларга кириш ҳуқуқига эга.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
XI. Фермер хўжалиги фаолияти натижаларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш
37. Фермер хўжалиги ўз фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиб боради ҳамда маҳаллий статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Фермер хўжалиги текшириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжат кўрсатилишини талаб қилиш, текширувчиларнинг ўз ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича талабларини бажармаслик ва уларни текшириш мавзусига тегишли бўлмаган материаллар билан таништирмасликка ҳақлидир.
XII. Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш
38. Фермер хўжалигини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 31 –– 33-моддалари.
39. Фермер хўжалиги қуйидаги ҳолларда:
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
хўжалик фаолиятини давом эттириш истагида бўлган меросхўр бўлмаганда;
фермер хўжалиги банкрот деб эълон қилинганда, шу жумладан электр энергияси, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчилар билан мунтазам равишда, камида уч йил ўз вақтида тўлиқ ҳажмда ҳисоб-китоб қилмаганда;
ер участкасини давлат эҳтиёжлари ва бошқа жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлган ёхуд ер тўғрисидаги қонунлар фермер хўжалиги томонидан бузилган тақдирда ер участкасининг ижара шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинганда, фермер хўжалиги томонидан ер участкасидан мақсадсиз фойдаланилганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган экинлар экилганда тугатилади.
Фермер хўжалиги:
фермер хўжалиги раҳбари (фермер)нинг қарорига биноан;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Фермер хўжалигини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартибини белгилайди.
2. Ер участкалари фермер хўжаликларига танлов асосида ижарага берилади. Ижара муддати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ер участкалари фермер хўжаликларига ижарага:
захира ерлардан;
юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги ерларидан;
қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерларидан;
қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерларидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Илмий-тадқиқот муассасаларига, олий ўқув юртларига, академик лицейларга, касб-ҳунар коллежларига ва умумтаълим мактабларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди.
5. Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги хўжаликнинг бизнес-режасида назарда тутилган камида 30 шартли бош чорва молларини боқиш шартлари билан ташкил этилади. Бунда шартли равишда ҳар бир бош мол ҳисобига қуйидаги коэффициентлардан фойдаланилади: қорамоллар (сигирлар, насл олинадиган новвослар, бўрдоқига боқиладиган новвослар) ва отлар учун – 1.0, ёш қорамоллар учун – 0.6, қўй ва эчкилар учун – 0.1, чўчқалар учун – 0.3 ҳамда паррандалар учун – 0.025.
Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳар бир шартли бош чорва молига ҳисобланганда:
Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда — камида 0,30 гектарни;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги суғориладиган ерларда — камида 0,45 гектарни;
суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда — камида 2 гектарни ташкил этади.
6. Деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашаётган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами:
пахтачилик ва ғаллачилик учун — камида 10 гектарни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлар етиштириш учун — камида 1 гектарни ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ер участкаси фермер хўжалигига имкони борича ягона мавзе бўйича, контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда берилади, участка чегаралари суғориш тармоқлари, коллекторлар, йўллар ва бошқа топографик элементлар бўйича белгиланади. Фермер хўжалигига берилаётган ер участкаси бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ерлардан фойдаланиши учун ноқулайликлар вужудга келтирмаслиги керак.
Фермер хўжаликлари томонидан ер участкалари ижарага олинишида мазкур қишлоқ хўжалиги кооперативи, корхона ва ташкилот ҳудудида яшовчи шахслар бошқа тенг шароитларда устувор ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Фермер хўжаликларига ижарага берилган ер участкаларидан қатъий мақсадга мувофиқ ҳолда фойдаланилади, улар хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши, шунингдек субижарага берилиши мумкин эмас.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган белгиланган мақсадлардан бошқа мақсадларда фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади.
9. Фермер хўжалигига берилган ер участкаси фермер хўжалиги қайта ташкил этилганда бўлиниши мумкин, агар уни бўлиш вақтида янги ташкил этилган ер участкалари «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва ушбу Низомда назарда тутилган энг кам ўлчамлардан кам бўлмаса.
10. Фермер хўжаликларига ер участкаларини ижарага бериш бўйича материаллар ер тузиш хизмати органлари томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобига тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ер участкалари бериш, қоидага кўра, фермер хўжалигини ташкил этиш ва ер участкасини ижарага олиш тўғрисидаги барча ҳужжатлар қишлоқ хўжалиги экинлари йиғиштириб бўлинган муддатда расмийлаштирилган ҳолда амалга оширилади.
II. Юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва захирадаги ерлардан ер участкалари бериш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Туман ҳокими юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ерлардан ва (ёки) захирадаги ерлардан ер участкалари ажратиш тўғрисида, шунингдек ушбу ерларни фермер хўжаликларига бериш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.
13. Ҳокимнинг танлов ўтказиш тўғрисидаги қарори маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилиши керак. Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши лозим: ер участкасининг ўлчами, жойлашган жойи, сифати ва бошқа тавсифлари, ташкил этилаётган фермер хўжалигининг мўлжалланаётган ихтисослашуви, танловнинг ўтказилиш вақти ва жойи. Танлов уни ўтказиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ер участкалари бериш тўғрисидаги ариза ташкил этилаётган хўжаликнинг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинган ҳолда танлов эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида туман ҳокимига берилади. Аризада ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг турар жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг номи, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда — боқилиши мўлжалланаётган молларнинг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади. Фуқароларнинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Туман ҳокими аризани ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссияга беради, комиссия фермер хўжалигига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади ва туман ҳокимига берилади. Туман ҳокими комиссия қарори асосида уч кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва уч кун муддатда ушбу қарорни ҳамда танлов комиссияси иши натижаларини вилоят ҳокими бошчилик қиладиган ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссиясига тасдиқлаш учун юборади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Вилоят ҳокими бошчилик қиладиган вилоят комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва туман ҳокимининг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш (ёки тасдиқлашни рад этиш) ҳақида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисидаги қарор танловни ўтказиш шартлари бузилган тақдирда ва ер участкасини ижарага бериш тартибининг қўпол равишда бузилишлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
III. Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерларидан ер участкалари бериш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ер участкалари махсус тузилган комиссия томонидан ўтказилган танлов якунлари асосида туман ҳокимининг қарори билан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳокимнинг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фермер хўжалигига қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерларидан ер участкалари бериш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ер участкалари туман ҳокимининг қарори билан, ушбу Тартибнинг 12—16-бандларида назарда тутилган тартибда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерларидан ер участкалари бериш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари ерлари фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага:
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ваколатли органлари томонидан танлов ўтказилиши йўли билан;
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари фермер хўжаликларига бериш учун ер участкасини аниқлаши йўли билан берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ижро этувчи органи фермер хўжалиги юритиш учун берилаётган ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, ташкилоти ва муассасасининг ходимлари бир ой мобайнида ариза берадилар. Аризада ариза берувчининг фамилияси, исми, ва отасининг исми, яшаш жойи, сўралаётган ер участкаси жойлашган жой, унинг майдони, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)нинг номи, мўлжалланаётган ихтисослашув, чорвачилик йўналишидаги фермер хўжалиги ташкил этишда — боқилиши мўлжалланаётган чорва молларининг турлари бўйича бош сони, ер участкасини ижарага олиш муддати кўрсатилади. Аризага фермер хўжалигининг бизнес-режаси ёки фаолият дастури илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Тушган аризалар қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ижро этувчи органи томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисидаги ариза хўжаликнинг етакчи мутахассислари иштирокида қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви, бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг маъмурияти ёки ижро этувчи органи томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилади, кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса тайёрланади. Хулосада ер участкаси бериш имконияти тўғрисида таклифлар берилади ёки ер участкаси бериш асосланган тарзда рад этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Тушган аризалар асосида қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, ташкилотининг ваколатли органи умумий йиғилиши навбатдаги мажлисда фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида танлов ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, ташкилоти ваколатли органининг умумий йиғилишининг фермер хўжалигига ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорида фермер хўжалиги бошлиғининг фамилияси, исми ва отасининг исми, ер участкаси майдони, у жойлашган жой (қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки ташкилоти ерлари харитасидаги контурларнинг тартиб рақами) кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Ариза қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилоти ваколатли органи умумий мажлиси қарори ҳамда фермер хўжалигининг бизнес-режаси ёки фаолияти дастури билан бирга туман ҳокимига юборилади, у бир кун муддатда материалларни ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Комиссия ўн кун муддатда материаллар билан танишиб чиқади, фермер хўжалиги бошлиғи билан унинг «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказади ва ижарага ер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ёки уни беришни рад этиш тўғрисида ўз хулосасини тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссияси хулосаси қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси қарори ҳамда фермер хўжалигининг бизнес-режаси ёки фаолият дастури билан бирга туман ҳокимига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Туман ҳокими тақдим этилган материалларни ўрганиб, уч кун муддатда танлов асосида фермер хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилади ва ушбу материалларни вилоят комиссиясига юборади, ёхуд беришни асосланган ҳолда рад этади. Туман ҳокими қарорида ер участкаси бериладиган фермер хўжалиги бошлиғининг фамилияси, исми ва отасининг исми, ер участкаси унинг ерларидан берилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки ташкилотининг номи, ер участкаси майдони ва уни ижарага бериш муддати кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ҳокимнинг фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш мазкур Низомнинг 16-бандига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ва ташкилотининг ваколатли органи умумий мажлиси фермер хўжаликларига бериладиган ер участкаларини ижарага олувчини аниқламасдан белгилаши мумкин. Кўрсатиб ўтилган ер участкалари фермер хўжаликларига ушбу Низомнинг 12-16-бандларида назарда тутилган тартибда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Фермер хўжалигининг ер участкасига ҳуқуқини расмийлаштириш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Туман ҳокими томонидан фермер хўжалигига ижарага ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан беш кун муддатда намунавий шаклга мувофиқ ер участкасини ижарага бериш шартномаси тайёрланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
32. Ер участкасини ижарага бериш шартномасида ерларнинг турлари бўйича ер участкаси майдони, суғориладиган ерларнинг сифати акс эттирилади, ерларни ижарага бериш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланади, шартномани бекор қилиш шартлари ва ер участкасидан фойдаланиш масалалари бўйича низоларни ҳал этиш йўллари кўрсатилади. «Шартноманинг алоҳида шартлари» бўлимида ер участкасининг кучсизланганлик ҳолати, сервитутлар, суғориш шарт-шароитлари, суғориш сувларини ҳисобга олиш масалалари ва томонларнинг хоҳишига кўра бошқа шартлар ёзилади.
33. Ер участкасини ижарага бериш шартномаси вилоят ҳокими томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин туман ҳокими ва фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Суғориладиган ерларнинг сифати мавжуд тупроқ хариталари, тупроқ бонитети маълумотлари ва бошқа материаллар бўйича ёзилади.
35. Шартномага, унинг ажралмас қисми сифатида фермер хўжалиги ер участкасининг харитаси илова қилинади. Ер участкаси харитасида қабул қилинган белгиларга мувофиқ барча ҳолатлар (суғориш, коллектор-дренаж ва йўл тармоқлари, ерлар, контурларнинг тартиб рақами, фермер хўжалиги чегаралари) тўлиқ кўрсатилади. Ер участкаси харитасини ер ресурслари бўйича туман хизмати бошлиғи, фермер хўжалиги бошлиғи ва чегарадош ер эгалари, ердан фойдаланувчилар вакили имзолайди.
Шартномада шунингдек тупроқ бонитетининг ўртача аниқланган бали кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилади ва фермер хўжалигининг ер участкасини ижарага олганлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 521-модда)
37. Шартнома тузилгандан кейин беш кун муддатда ер ресурслари бўйича туман хизмати вакили чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар вакиллари иштирокида фермер хўжалиги бошлиғига ижарага бериладиган ер участкаси чегараларини кўрсатади. Агар чегара сувсиз ерлар бўйлаб ўтса, у ҳолда чегара шудгорланади, бурилиш бурчакларига эса чегара белгилари қўйилади.
Фермер хўжалиги ерларини кўрсатиш далолатнома билан расмийлаштирилади, унда фермер хўжалиги ерлари таркибига кирадиган ерлар контурлари кўрсатилади, ижарага берилаётган ер участкаси чегаралари (чегаранинг жойнинг қайси элементлари бўйлаб ўтиши, чегаранинг ушбу элементларнинг қайси томонидан ўтиши ва бошқалар) тавсифланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Далолатнома ер ресурслари бўйича туман хизмати вакили, чегарадош ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар вакиллари ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан имзоланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан биттаси ер ресурслари бўйича туман хизматида, иккинчиси фермер хўжалиги бошлиғида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Ерларни ижарага беришни расмийлаштириш ишлари тугаллангач ер тузиш йиғмажилди тайёрланади, унда қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлади:
фуқаронинг фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисидаги аризаси;
ер эгасининг ёки ердан фойдаланувчининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори;
ер участкалари бериш (сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер участкасини ижарага беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси ёки мазкур комиссия томонидан ўтказилган танлов якунлари тўғрисидаги протокол;
туман ва вилоят ҳокимининг фермер хўжалигига ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги қарори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкасини ижарага бериш шартномаси;
фермер хўжалигининг бизнес-режаси ёки фаолият дастури;
фермер хўжалигининг ер участкаси чегараларини кўрсатиш далолатномаси.
40. Фермер хўжалигига ер участкасини ижарага беришни расмийлаштириш бўйича ер тузиш йиғмажилди икки нусхада тайёрланади, улардан биттаси ер ресурслари бўйича туман хизматида, иккинчиси фермер хўжалиги бошлиғида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Якуний қоидалар
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Фермер хўжаликларига берилган ер участкалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ер-кадастр ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилган ҳолда қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари), бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг балансидан чиқарилади.
42. Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси, ташкилотининг ва туман ҳокимининг ер участкаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарорлари, шунингдек ер участкалари бериш, сотиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясининг туман ҳокимининг қарорини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга шикоят қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Фермер хўжаликларига ер участкаси беришда пайдо бўладиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
8-ИЛОВА
Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олишнинг
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ

200____ йил « _____ » ______________‎

_________________________________
‎(шартнома тузилган жой)‎

__________________________ вилояти
‎(номи)‎

___________________________ тумани
‎(номи)‎

ҳокимлиги ҳоким ______________________________ орқали кейинги ўринларда ‎
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

«Ижарага берувчи» деб аталади, бир томондан ва‎‎_____________________
‎(фермер хўжалигини номи)‎

______________________________________________________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎орқали, кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» деб аталади, иккинчи томондан 200__ йил «___»________даги ___-сон қарор асосида ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:
I. Шартноманинг мавзуси
1. Ижарага берувчи 200__йил «___»________дан ________йил муддатга __________да жойлашган ____________гектар ер участкасини ижарага топширади, Ижарага олувчи эса қабул қилиб олади.
Ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган харитада кўрсатилган.

2. Ер участкаси _____________________________________ қишлоқ хўжалиги
(ихтисослашуви)

ишлаб чиқаришини юритиш учун берилади. ‎‎
3. Кўрсатилган ер участкасида қуйидаги қишлоқ хўжалиги ерлари жойлашган:
суғориладиган ҳайдаладиган ерлар ________________________га;
суғорилмайдиган (лалмикор) ҳайдаладиган ерлар______________________ га;
боғлар _____________________га;
узумзорлар __________________га;
тутзорлар ________________га;
бошқа кўп йиллик дарахтлар___________________ га;
пичанзорлар ва яйловлар _______________га;
бўз ерлар ____________________га;
Ерларнинг таркиби ва майдони тўғрисидаги батафсил маълумотлар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ерларнинг илова қилинаётган изоҳларида келтирилган.
4. Ижарага бериладиган суғориладиган ерларнинг тавсифи:
сув билан таъминланганлиги ___________________%;
суғориб келинаётган муддати _______________;
маданийлаштирилганлиги ___________________;
эрозияга учраганлик даражаси ________________________;
тошлоқлик даражаси ___________________;
шўрланиш даражаси ______________;
сизот сувларнинг жойлашиш чуқурлиги ___________________;
тупроқ бонтетининг ўртача ўлчанган бали ____________________.
5. Ер участкасининг кучсизланганлиги ________________________;
6. Сервитутлар __________________.
II. Ижара ҳақи
7. Ер учун ижара ҳақи ягона ер солиғи тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича ва муддатларда тўланади.
8. Ягона ер солиғини ўз вақтида тўламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ундирилади.
III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш шартлари
9. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда, белгиланган алмашлаб экишларга мувофиқ фойдаланилиши керак.
10. Ички хўжалик объектлари қуришда ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда Ижарага олувчи томонидан бузилган ер участкалари ижарага олувчининг кучи билан ва унинг маблағлари ҳисобига қайта маданийлаштирилади.
11. Ер участкаси бериш ва ундан фойдаланишнинг бошқа шартлари________________________________.
IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
12. Ижарага берувчи белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ижарага олувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда ёхуд ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилиш;
ер участкасининг кучсизланганлиги даражасини аниқлаш.
Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари ________________________
13. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда, Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаш;
ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда Ижарага олувчининг кўрган зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдасини тўлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни суғориш учун ажратилган лимитларга мувофиқ сув берилишини таъминлаш;
Ижарага олувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш.
Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари _________________
V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига ҳамда хўжалик уставига мувофиқ мустақил равишда хўжалик юритиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахт кўчатларига, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;
ер участкасида мавжуд бўлган кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
суғориш, ерларнинг захини қочириш, техник ва бошқа мелиоратив ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини, дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;
ички хўжалик мақсадлари учун ишлаб чиқариш ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни белгиланган тартибда барпо этиш;
ерлар олиб қўйилган тақдирда ўзига етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлатиш.
Ижарага олувчи «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
15. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
ер участкасининг ихтисослашувини мазкур Шартноманинг 2-бандига мувофиқ сақлаш;
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда);
ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўлланиш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади;
ишлаётган ирригация ва мелиоратив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;
ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;
ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш;
бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ерни ижарага олувчилар ва ер участкалари мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик;
белгиланган шакллардаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш;
бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ерни ижарага олувчиларга ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда тўлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш;
архитектура-шаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан қурилишга рухсат олиш ва лойиҳани архитектура органлари билан келишиш.
Ижарага олувчи «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.
VI. Ер участкасини ижарага бериш шартномасини
ўзгартириш ва бекор қилиш
16. Ушбу Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса – суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
17. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда:
фермер хўжалигининг тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у иқтисодий ночор бўлган тақдирда тугатилганда;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда;
самарасиз фойдаланилганда, яъни Ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда;
ерларнинг экологик ҳолати ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;
ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилганда;
агар фермер хўжалиги ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаса бекор қилиниши мумкин.
Шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
VII. Томонларнинг жавобгарлиги
18. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
19. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонун бузилиши Шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмайди.
20. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.
VIII. Низоларни ҳал этиш
21. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
IX. Шартноманинг алоҳида шартлари*

____________________________________________________________________________________________________________________________________________

Изоҳ: IX «Шартноманинг алоҳида шартлари» бўлимида мазкур Намунавий шартномада назарда тутилмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шартлар кўрсатилади.
X. Якуний қоидалар
Ушбу Шартнома икки нусхада тузилган, улардан биринчиси Ижарага ‎‎

олувчига _____________берилган,‎
‎(хўжаликнинг номи)

иккинчиси ____________________‎
‎(туманнинг номи)

туманининг ер ресурслари бўйича туман хизматида сақланади.‎

‎‎Шартнома ер участкаси жойлашган жойдаги ер ресурслари бўйича туман хизматида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.‎

‎‎Томонларнинг юридик манзиллари:

Ижарага берувчи:

Ижарага олувчи:

‎____________________________
‎____________________________

______________________________
‎______________________________‎

Томонларнинг имзолари:‎‎

Ижарага берувчи —
‎___________________ туман ҳокими

Ижарага олувчи —
‎________________________________

Имзо ________________
‎М.Ў.‎
Имзо ____________________ ‎
‎М.Ў.‎‎

‎‎Шартнома 200 _ йил « ______ » _______ да ______ -сон тартиб рақами билан

_______________________ вилояти
‎(номи)‎

________________________ тумани‎
‎(номи)

ер ресурслари бўйича туман хизматида рўйхатдан ўтказилган.‎

‎М.Ў.‎ _________________________
‎(имзо)‎

____________________________
‎‎(Ф.И.О.)‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
9-ИЛОВА
Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисида
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

_______________ тумани‎

‎‎-сон

200 ___ йил ________‎

__________________
‎(номи)

фермер хўжалиги Устав асосида фаолият кўрсатувчи, ‎‎кейинги ўринларда

«Иш берувчи» деб юритиладиган____________ орқали бир томондан ва кейинги ўринларда‎
‎(Ф.И.О.)

«Ходим» деб юритиладиган фуқаро‎‎ _________________ иккинчи томондан ушбу шартномани ‎‎
‎‎(Ф.И.О.)

қуйидагилар тўғрисида тузишди:‎‎

1. Ходим ___________

‎‎мутахассислиги бўйича

___________________
(разряд кўрсатилади)‎

лозимига қабул қилинади. ‎

2. Шартнома‎ ________________________________________________
‎(асосий иш бўйича, ўриндошлик бўйича)

ҳисобланади.‎

3. Шартнома муддати‎

‎‎‎_______________________________________________________
‎(муайян муддатга, белгиланмаган муддатга) ‎

4. Шартнома бўйича ишнинг бошланиши‎‎ _________________________________________
‎(йил, кун, ой)

5. Ходимнинг мажбуриятлари:
а) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва хўжалик Устави талабларига, меҳнат интизомига риоя қилиш, меҳнат мажбуриятларини бажариш;
б) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш.
6. Иш берувчининг мажбуриятлари:
а) меҳнатни ташкил этиш ва Ходимнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, уни техника хавфсизлиги қоидалари, меҳнат мажбуриятлари, жамоа шартномаси (у қабул қилинган бўлса) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш;
б) иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлаш;
в) Ходимни меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ зарур инвентарлар ва бошқа муҳофаза воситалари билан таъминлаш;
г) Ходимнинг меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда юритиш;
д) қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.
7. Иш тартиби:
иш вақти тартибини фермер хўжалиги бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 13-боби («Иш вақти»).
Бунда бир йилдаги иш вақти жами ҳисобланган иш вақтидан, ҳар кунги ишнинг давом этиши эса 12 соатдан ошиши мумкин эмас.
8. Меҳнатга ҳақ тўлаш:

а) томонлар белгилаган иш ҳажми бажарилган тақдирда Ходимга ҳар ой

‎ учун _____________________________ миқдорида меҳнат ‎‎ҳақи белгиланади;‎‎
(аниқ сумма кўрсатилади)
б) ишлаб чиқариш зарурияти ва бекор туриб қолишлар сабабли Ходим унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилиши мумкин. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш бажарилган ишлар бўйича, лекин Ходимнинг илгариги иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади;
в) Иш берувчи ҳуқуқлар ва молиявий имкониятлар доирасида қуйидаги қўшимча тўловларни (устамалар, мукофотлар, рағбатлантирувчи ва бошқа тўловларни) белгилайди:

________________________________________________________
‎________________________________________________________
(қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловларнинг номи ва миқдори)

г) Ходим билан келишувга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш ҳам пул, ҳам натура тарзида амалга оширилиши мумкин.
9. Ходимга ҳар йилги асосий меҳнат таътили ____ иш куни (камида 15 иш куни) миқдорида ва ____иш куни миқдорида қўшимча меҳнат таътили белгиланади.
10. Ходимга нисбатан давлат ижтимоий суғуртаси қўлланади.
11. Иш берувчи меҳнат интизоми ва ушбу Шартнома шартлари бузилганлиги учун Ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасида кўрсатилган интизомий танбеҳ чораларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддаси талабларини бажарган ҳолда қўллаш ҳуқуқига эгадир.

‎‎Томонларнинг манзиллари ва имзолари:

Ходим

Иш берувчи

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
10-ИЛОВА
Намунавий контрактация шартномаси*
* Маҳсулот»нинг аниқ турига контрактация шартномаси намунаси манфаатдор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

‎‎___________________________________________
‎(шартнома тузилган жой)‎

№ ___________________‎
‎‎200____й. « ____ » __________________

‎‎_____________________________________________
‎(фермер хўжалиги устави)

асосида иш кўрувчи,‎

кейинчалик «Хўжалик» деб юритилувчи ‎‎______________________________
‎(фермер хўжалиги номи)‎

номидан фермер хўжалиги бошлиғи ______‎‎____________________________
‎(Ф.И.О.)‎

бир томондан, ва ‎__________________________________________________
‎(устав, қарор, ишончнома)

‎асосида иш кўрувчи, кейинчалик «Тайёрловчи» деб юритилувчи

‎‎__________________________________________________________________
‎(корхона, ташкилот номи)

номидан иш кўрувчи ‎‎_______________________________________
‎(лавозими, Ф.И.О.)

иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:‎
I. Шартнома мавзуси
1.1. «Хўжалик» мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (кейинги ўринларда «Маҳсулот» деб юритилади) «Тайёрловчи»га қайта ишлаш ёки сотиш учун бериш, «Тайёрловчи» эса ушбу «Маҳсулот»ни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
1.2. Қуйидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти мазкур шартнома мавзуси ҳисобланади:

______________________________________________________________________
‎______________________________________________________________________
‎(«Маҳсулот»нинг тури, нави, типи, класси, ҳажми)‎

II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. «Хўжалик»нинг ҳуқуқлари:
шартномада назарда тутилган ҳолларда «Тайёрловчи»дан уруғлик ва экиш материаллари билан таъминлашни талаб қилиш;
«Маҳсулот»ни топширишда, унинг сифатини аниқлашда ҳозир бўлиш ва «Тайёрловчи»дан унга тегишли ҳақ тўланишидан талаб қилиш;
«Тайёрловчи»дан «Маҳсулот» етиштириш учун мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва суммада аванс тўланишини талаб қилиш;
«Тайёрловчи»дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Тайёрловчи»дан «Маҳсулот» хўжалик ҳисобидан транспортда ташилганда транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;;
«Тайёрловчи»дан шартнома шартлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги натижасида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш.
2.2. «Хўжалик»нинг мажбуриятлари:
«Тайёрловчига» 200__ йил ____ _____________дан кечикмай тегишли сифатга эга бўлган ҳажмда ва ассортиментда «Маҳсулот»нинг муайян турларини етказиб бериш;
илова қилинадиган ҳужжатларни зарур тарзда расмийлаштириш ва «Маҳсулот»ни топширишда талаб қилинадиган бошқа талабларга (ўраш, қадоқлаш ва бошқалар) риоя қилиш;
«Маҳсулот»ни «Тайёрловчи»га топшириш учун ўз вақтида тайёрлаш;
«Маҳсулот»ни мазкур шартномада назарда тутилган муддатларда топшириш муддатларига риоя қилиш имкони бўлмаган тақдирда, бу ҳақда «Тайёрловчи»га «Маҳсулот»ни топшириш муддати бошланишидан _____ кундан кечикмай маълум қилиш.
2.3. «Тайёрловчи»нинг ҳуқуқлари:
«Маҳсулот»нинг муайян турлари шартномада белгиланган тегишли сифат ва муддатларда, ҳажмлар ва ассортиментда ҳамда томонлар келишган жадвалга мувофиқ ўз вақтида топширилишини талаб қилиш;
тузилган шартномага мувофиқ топширилаётган «Маҳсулот» ҳисобига илгари берилган аванс маблағлари қопланишини «Хўжалик»дан талаб қилиш.
2.4. «Тайёрловчи»нинг мажбуриятлари:
«Хўжалик»ка аванс маблағларини мазкур шартномада белгиланган муддатлар ва ҳажмларда тўлаш;
амалдаги стандартлар талабларига мувофиқ харид қилинадиган «Маҳсулот» оғирлиги ва сифатини аниқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Хўжалик» томонидан етказиб бериладиган «Маҳсулот»ни мазкур шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатларда харид қилиш;
«Маҳсулот»нинг ҳақини мазкур шартномада кўрсатилган нарх бўйича «Маҳсулот» олинган пайтдан бошлаб _____ кун мобайнида тўлаш;
шартномада назарда тутилган ҳолларда «Хўжалик» тасарруфида қоладиган «Маҳсулот»ни давлат стандартлари ва техник шартлар талабларига мувофиқ сақлаш ва унинг ҳолати тўғрисида «Хўжалик»ка мунтазам равишда маълум қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Хўжалик» тасарруфида қоладиган маҳсулотнинг сифати ёмонлашиши оқибатида «Хўжалик»ка етказилган зарарни қоплаш;
мазкур шартномага мувофиқ «Маҳсулот»нинг ташилишини, томонлар келишган жадвалда назарда тутилган муддатларда «Тайёрловчи» жойлашган жой бўйича ёки у томонидан кўрсатилган бошқа жойда қабул қилиб олинишини таъминлаш;
«Маҳсулот»ни сақлашда, тайёрлашда, транспортда ташишда, унга бирламчи ишлов беришда унинг камомадининг олдини олиш;
амалдаги стандартларга мувофиқ «Маҳсулот»ни қайта ишлаш, сотувга тайёрлаш ва уни сотишга тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шартномаларга мувофиқ «Хўжалик»ни идиш, ўраб-жойлаш материаллари ва норматив техник ҳужжатлар (маҳсулотнинг айрим турларини харид қилиш, қабул қилиш, сифатини баҳолашни тартибга солувчи стандартлар, техник шартлар, қоидалар) билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
200__ йил ____________дан кечикмай ёки ушбу давр мобайнида «Хўжалик»нинг буюртманомасида кўрсатилган муддатларда ва ҳажмда, унга ушбу материалларни етказиб беришнинг мўлжалланаётган санасидан камида беш кун олдин бериладиган ______навли, _________типдаги, ________классли, ___________кг уруғлик ва экиш материаллари билан «Хўжалик»ни таъминлаш. Буюртманома чопар орқали қабул қилинганда «Тайёрловчи»нинг ходими санани кўрсатган ҳолда у қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди. «Хўжалик» олдин берилган буюртманомани бекор қилишга ёхуд уруғлик ва экиш материаллари етказиб бериш санасини ўзгартиришга ҳақлидир, бу ҳақда «Тайёрловчи»га буюртманомада кўрсатилган санадан камида бир кун олдин маълум қилади.
III. Баҳоси ва ҳисоб-китоб тартиби
3.1. «Маҳсулот»нинг баҳоси __________ 1 (бир) тоннаси учун сўмни ташкил этади.
Мазкур шартнома бўйича умумий сумма _______________ сўмни ташкил этади.
3.2. «Хўжалик» уруғлик ва экиш материалларини аванс ҳисобида ёки бевосита сотиб олиш йўли билан олади (зарур бўлмагани ўчириб ташланади).
«Хўжалик» таъминланадиган уруғлик ва экиш материаллари нархи 1 (бир) кг учун ________ сўмни ташкил этади. Уруғлик ва экиш материалларининг умумий суммаси ________ сўмни ташкил этади.
3.3. «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка аванс маблағларини «Маҳсулот» қийматининг камида 50 фоизи миқдорида (уруғлик ва экиш материаллари аванс ҳисобига олинганда уларнинг қиймати аванс маблағлар суммасига киритилади) қуйидаги ҳажмлар ва муддатларда тўлайди:

‎‎— шартнома суммасининг камида ____фоизи‎‎ ‎‎

______________________ да;‎‎
‎‎ ‎йил ойи (давр)‎‎
‎‎— шартнома суммасининг камида _____фоизи‎‎‎‎ ______________________ да;‎‎ ‎‎ ‎
‎йил ойи (давр)‎‎ ‎‎
‎‎— шартнома суммасининг камида _____фоизи‎‎‎‎‎‎ ______________________ да;‎‎ ‎‎
‎‎йил ойи (давр)‎‎ ‎‎

3.4. Етиштирилган «Маҳсулот» учун __________________________________________
‎(ҳисоб-китоб шакли кўрсатилади)

___________________________йўли билан _______________________пайтдан бошлаб
‎‎ ‎(муддатлар кўрсатилади)

нақд пулсиз тарзида мобайнида ҳисоб-китоб қилинади. ‎‎

3.5. «Тайёрловчи» тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида _______________ пайтдан

бошлаб ______________________________________________йўли билан
‎(олинганлиги тасдиқланадиган телеграмма, факс ва ҳоказолар)

_______________________________________________________ муддатда
‎(муддат кўрсатилади)

«Хўжалик»ни хабардор қилиши шарт.‎‎
3.6. «Маҳсулот»ни транспортда ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни «Тайёрловчи» кўтаради.
«Маҳсулот» «Хўжалик»нинг транспорти билан етказиб берилган тақдирда «Тайёрловчи» транспортда ташиш харажатларини унга қоплайди (идишни ҳам ўз ичига олган ҳолда амалдаги масса бўйича).
IV. Маҳсулот бериладиган жой
4.1. ___________________________ «Маҳсулот» бериладиган жой ҳисобланади.
‎ ‎(жой кўрсатилади)
V. Томонларнинг жавобгарлиги
5.1. «Маҳсулот» мазкур шартномада белгиланган ассортиментда ва турлар бўйича, муддатларда қабул қилиниши рад этилишининг ҳар бир ҳолати учун «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда амалда шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган «Маҳсулот» қийматининг 25 фоизи миқдорида, тез бузиладиган «Маҳсулот»лар бўйича эса – тўлиқ қиймати миқдорида жарима тўлайди. Бундан ташқари, «Маҳсулот»ни қабул қилиш рад этилганлиги натижасида «Хўжалик» томонидан кўрилган, жарима билан қопланмаган зарарларни қоплайди.
5.2. Шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда «Маҳсулот» топширилиши асоссиз бош тортилганлиги учун «Хўжалик» «Тайёрловчи»га топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима харид нархига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ўтган даврда (ой, йил чораги, йил) «Маҳсулот»нинг амалда шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бундан ташқари, «Маҳсулот» тўлиқ етказиб берилмаганлиги натижасида пайдо бўлган жарима билан қопланмаган зарар қопланади.
5.3. Мазкур шартномага мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) «Маҳсулот» ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товланганлиги учун («Хўжалик»ка берилиши керак бўлган сумма, шу жумладан белгиланган устамалар ўз вақтида ўтказилмаслиги, ҳисоб-китобнинг акцепт шаклида эса – тўлов ҳужжати акцептидан асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этилганлиги учун), «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка олинмаган суммани, ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
5.4. Товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги учун айбдор томон бошқа томонга ҳар бир товар-транспорт ҳужжати учун бир энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида жарима тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юклаб жўнатилган «Маҳсулот»га тўлов ёки товар-транспорт ҳужжати нусхаси белгиланган муддатда юборилмаганлиги ёки юклаб жўнатиш тўғрисида бошқа маълумот тақдим этилмаганлиги учун айбдор томон ҳар бир бундай ҳолат учун етказиб берилаётган «Маҳсулот» қийматининг 1 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.5. «Хўжалик» мазкур шартномада белгиланган миқдорда ва муддатларда стандарт ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган идиш ва ўраб-жойлаш материаллари билан таъминланмаганлиги учун «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка «Маҳсулот» етказиб бериш пайтда амалда бўлган идиш, ўраб-жойлаш материаллари қийматининг икки баравари миқдорида жарима тўлайди. Агар «Тайёрловчи»нинг «Хўжалик»ни идиш билан таъминланмаганлиги «Маҳсулот» сифатининг пасайишига ёки бузилишига олиб келса, «Тайёрловчи» «Хўжалик»ка жарима билан қопланмаган қисм бўйича зарарларни қоплайди. Бунда «Хўжалик» сифатсиз «Маҳсулот» етказиб берилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.6. «Тайёрловчи» томонидан «Маҳсулот»нинг миқдори нотўғри аниқланган, унинг қиймати нотўғри белгиланган ва ундирилган ҳоллар аниқланган тақдирда «Тайёрловчи» «Маҳсулот»нинг сифатини, шунингдек унинг миқдорини ва, ундан ташқари ҳисоблаб чиқилган суммани ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади, «Хўжалик»ка нотўғри ҳисоблаб чиқилган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.7. «Хўжалик» томонидан мазкур шартнома бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги учун «Хўжалик»ни жавобгарликка тортишда шунингдек уларнинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) «Хўжалик» томонидан мазкур шартнома бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келган хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг айби билан мазкур шартноманинг «Хўжалик» томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда ушбу ташкилотлар томонидан қопланади.
5.8. Мазкур шартномада назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги чора-тадбирлари фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.
VI. Низоларни ҳал этиш тартиби
6.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими низони кўриб чиқишда қатнашишда маҳсулотнинг сифати пасайиши ёки бузилиши ҳоллари бўйича хулоса бериши, шунингдек табиий офатлар ва бошқа ноқулай шарт-шароитлар оқибатида ёхуд «Тайёрловчи»нинг айби билан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун «Хўжалик»ни жавобгарликдан озод қилиш учун хулоса бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.2. Томонлар келишмовчиликлар ва низоларни ҳал этиш учун бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
VII. Шартноманинг амал қилиши
7.1. Мазкур шартнома мазкур шартноманинг 8.4-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб амалга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.
7.2. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.
VIII. Якуний қоидалар
8.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки бошқа томон шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
8.2. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва томонларнинг бунга зарур даражада вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.
8.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири ва қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.4. Мазкур шартнома, унга ўзгартиришлар (қўшимчалар) «Хўжалик» жойлашган жой бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари:

«ХЎЖАЛИК»‎

«ТАЙЁРЛОВЧИ»‎

_____________________
‎_____________________

_________________________
‎_________________________‎

Солиқ тўловчининг
‎идентификация рақами ‎

Солиқ тўловчининг
‎ идентификация рақами ‎

_____________________
‎_____________________
‎_____________________
М.Ў. Фермер хўжалиги бошлиғининг имзоси, Ф.И.О.‎

_____________________
‎ ‎_____________________
‎‎_____________________‎
М.Ў. имзо, лавозими, Ф.И.О‎

‎‎200_ йил «___» _______________да _______рақами билан
‎туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида ‎
‎«РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ»

‎‎_______________________________________________
‎(М.Ў. имзо, лавозими, Ф.И.О.‎)

Юристнинг хулосаси:‎

‎‎______________________________________________
‎______________________________________________
‎______________________________________________
‎________ (имзо) _________________________ (Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
11-ИЛОВА
Моддий-техника ресурслари етказиб беришга
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМA*
* Моддий-техника ресурсларининг аниқ турига шартнома намунаси манфаатдор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

____________________________
‎(шартнома тузилган жой)‎

№ ________________________‎

200___й. « _____ » ________________‎

_____________________________‎___________________ асосида иш кўрувчи,
‎(фермер хўжалиги устави)‎

кейинчалик «Хўжалик» деб юритилувчи ‎________________________________
‎(фермер хўжалиги номи)

номидан фермер хўжалиги бошлиғи ‎___________________________________‎
‎(Ф.И.О.)

бир томондан, ва ‎___________________________________‎‎асосида иш кўрувчи,
‎(устав, қарор, ишончнома)‎

кейинчалик «Етказиб берувчи» деб ‎юритилувчи ___________________________
‎(корхона, ташкилот номи)

номидан иш кўрувчи ‎_________________________________________________
‎(лавозими, Ф.И.О.)‎

‎‎иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

I. Шартнома мавзуси
1.1. Мазкур шартнома бўйича «Етказиб берувчи» «Хўжалик»ка ____________________________________________________ (кейинги ўринларда – «Моддий-техника ресурслари» деб юритилади) етказиб бериш, «Хўжалик» эса уларни қабул қилиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
«Моддий-техника ресурслари»нинг аниқ турлари, уларнинг сони, сифати ва нархи, шунингдек етказиб бериш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилади.
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. «Хўжалик»нинг ҳуқуқлари:
«Етказиб берувчи»дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;
«Моддий-техника ресурслари» «Хўжалик»нинг ҳисобига транспортда ташилганда «Етказиб берувчи»дан транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;
«Етказиб берувчи»дан мазкур шартномага мувофиқ бериладиган буюртманомага мувофиқ тегишли сифат, ассортиментдаги «Моддий-техника ресурслари» етказиб берилишини талаб қилиш;
зарур сифатга эга бўлмаган «Моддий-техника ресурслари» етказиб берилмаган тақдирда ўз танлашига кўра:
— зарур сифатга эга бўлмаган «Моддий-техника ресурслари» шунга ўхшаш «Моддий-техника ресурслари» билан алмаштирилишини;
— камчиликлар бепул бартараф этилишини ёки камчиликлар «Хўжалик» ёхуд учинчи шахслар томонидан тўғриланиши харажатларини қоплашни;
— баҳосининг мутаносиб тарзда камайтирилишини талаб қилиш;
мазкур шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарар қопланишини «Етказиб берувчи»дан талаб қилиш.
2.2. «Хўжалик»нинг мажбуриятлари:
ўз буюртманомаси бўйича етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари»ни мазкур шартномага мувофиқ қабул қилиш;
«Моддий-техника ресурслари»га мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган нарх бўйича, қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб ___кун мобайнида ҳақ тўлаш.
2.3. «Етказиб берувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари» учун олдиндан ҳақ тўланишини ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳажмда узил-кесил ҳисоб қилинишини хўжаликдан талаб қилиш;
берилган буюртманомага мувофиқ етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари»ни қабул қилиш асоссиз рад этилиши натижасида етказилган зарар қопланишини «Хўжалик»дан талаб қилиш.
2.4. «Етказиб берувчи» қуйидагиларга мажбур:
«Хўжалик»ка «Моддий-техника ресурслари»ни мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик» томонидан мазкур шартноманинг 4.8-бандида назарда тутилган тартибда бериладиган унинг буюртманомасига мувофиқ муддатлар, сифат ва миқдорда етказиб бериш;
агар «Моддий-техника ресурслари»ни етказиб бериш жараёнида «Етказиб берувчи» шартнома шартлари ва нормативлардан чекинишга йўл қўйган бўлса, «Хўжалик»нинг талаби билан аниқланган барча камчиликларни __ кун муддатда текин тузатиб бериш.
III. Шартноманинг баҳоси ва ҳисоб-китоб тартиби

3.1. Мазкур шартноманинг баҳоси ___________________ ‎сўмни ташкил этади.
‎(сумма рақамлар ва ҳарфлар билан ёзилади)

Етказиб бериладиган «Моддий-техника ресурслари»нинг баҳоси мазкур шартномага иловада кўрсатилган.‎
3.2. Маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни «Етказиб берувчи» кўтаради.
Маҳсулот «Хўжалик»нинг транспорти билан етказиб берилган тақдирда «Етказиб берувчи» транспортда ташиш харажатларини унга қоплайди (идишни ҳам ўз ичига олган ҳолда амалдаги масса бўйича).
3.3. «Хўжалик» етказиб бериладиган «Моддий-техника ресурслари» туркуми суммасининг _______ фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари» учун қабул қилиш–топшириш далолатномаси имзолангандан кейин ____ кун муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.

3.4. Етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари» учун _______ йўли билан ‎
‎(ҳисоб-китоб шакли кўрсатилади)

нақд пулсиз тартибда ҳисоб-китоб қилинади.‎
IV. Шартноманинг бажарилиши
4.1. Шартнома мазкур шартнома ва қонун ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак.
Агар томонлар ўз зиммаларига қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.
4.2. Шартнома бажарилишини бир томонлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
4.3. «Моддий-техника ресурслари» қабул қилиш-топшириш далолатномалари тузилган сана шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
Ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана «Моддий-техника ресурслари»га ҳақ тўлаш бўйича «Хўжалик» мажбуриятлари бажарилган сана ҳисобланади.
4.4. «Хўжалик»нинг розилиги билан «Моддий-техника ресурслари» муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Етказиб берилган ва «Хўжалик» томонидан қабул қилинган «Моддий-техника ресурслари» учун кейинги даврларда етказиб берилиши керак бўлган «Моддий-техника ресурслари» ҳисобига ҳақ тўланади ва улар ҳисобига ўтказилади.
4.5. «Хўжалик» муддатлар бузилган ҳолда етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари»ни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
4.6. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номда «Моддий-техника ресурслари» етказиб берилиши ушбу ассортиментга кирувчи бошқа номдаги етказиб берилмаган «Моддий-техника ресурслари» ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва етказиб берилмаган «Моддий-техника ресурслари»нинг ўрни тўлдирилиши керак, бундай «Моддий-техника ресурслари» етказиб бериш «Хўжалик»нинг олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.
4.7. Етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари» бевосита «Хўжалик»нинг масъул ходими томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари» миқдори, уларнинг сифати кўрсатилади.
4.8. Мазкур шартномада назарда тутилган «Моддий-техника ресурслари» етказиб бериш мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик»нинг буюртманомасида кўрсатилган муддатлар ва ҳажмда мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилади. Ушбу мақсадларда «Етказиб берувчи» Хўжаликларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказиш дафтарини юритади.
Буюртманома «Моддий-техника ресурслари»нинг тегишли туркумларини етказиб беришнинг мўлжалланаётган санасигача камида 5 кун олдин чопар орқали, почта орқали ёки бошқача тарзда берилади. Буюртманомани чопар орқали қабул қилишда «Етказиб берувчи»нинг ходими «Хўжалик»да қоладиган нусхага санани кўрсатган ҳолда у қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди.
4.9. «Хўжалик» илгари берилган буюртманомани бекор қилишга ёхуд «Моддий-техника ресурслари»нинг тегишли туркумларини етказиб бериш санасини ўзгартиришга ҳақлидир, бу ҳақда «Етказиб берувчи»ни буюртманомада кўрсатилган сана бошланишидан камида 1 кун олдин хабардор қилади.
V. Томонларнинг жавобгарлиги
5.1. Томонлар ўртасида келишилган жадвал бўйича келган транспортнинг белгиланган муддатлардан ортиқча туриб қолганлиги учун айбдор томон бекор туриб қолганлик билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлайди. Бекор туриб қолиш вақти томонлар ўртасида имзоланган далолатномага мувофиқ расмийлаштирилади.
5.2. Етказиб берилаётган «Моддий-техника ресурслари» сифати, миқдори «Етказиб берувчи» томонидан нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ва ундирилиши ҳоллари аниқланган тақдирда «Етказиб берувчи» етказиб берилаётган «Моддий-техника ресурслари»нинг сифатини, шунингдек уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади ва ҳисоблаб чиқилган ушбу суммадан ташқари «Хўжалик»ка нотўғри ҳисоб-китоб қилинган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.3. Агар етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари»нинг сифати, ассортименти, навлари, стандарт, техник шартлар талабларига, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон етказиб берилган, сифати зарур даражада бўлмаган «Моддий-техника ресурслари» қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.4. «Моддий-техника ресурслари» етказиб бериш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши рад этилганлиги учун «Етказиб берувчи» «Хўжалик»ка белгиланган устамалардан ташқари етказиб берилиши керак бўлган «Моддий-техника ресурслари»нинг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари, «Етказиб берувчи» «Хўжалик»ка «Моддий-техника ресурслари» етказиб берилмаслиги натижасида етказилган зарарни тўлайди.
5.5. «Моддий-техника ресурслари»ни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаган тақдирда «Етказиб берувчи» «Хўжалик»ка кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган «Моддий-техника ресурслари» қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартномани зарур тарзда бажаришдан ва «Моддий-техника ресурслари» етказиб бериш муддати кечиктирилиши ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод этмайди.
5.6. Етказиб берилган «Моддий-техника ресурслари» учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда «Хўжалик» «Етказиб берувчи»га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
5.7. «Хўжалик» томонидан тегишли контрактация шартномаси бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун «Хўжалик»ни жавобгарликка тортишда шунингдек унинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) «Хўжалик» томонидан контрактация шартномаси бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келган «Етказиб берувчи»нинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.
«Етказиб берувчи»нинг айби билан контрактация шартномасининг «Хўжалик» томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда «Етказиб берувчи» томонидан қопланади.
5.8. Мазкур шартномада назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги чора-тадбирлари фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.
VI. Низоларни ҳал этиш тартиби
6.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.2. Томонлар келишмовчиликлар ва низоларни ҳал этиш учун бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
VII. Шартноманинг амал қилиши
7.1. Мазкур шартнома мазкур шартноманинг 8.4-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб амалга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.
7.2. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.
VIII. Якуний қоидалар
8.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки бошқа томон шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
8.2. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва томонларнинг бунга зарур даражада вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.
8.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири ва қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.4. Мазкур шартнома, унга ўзгартиришлар (қўшимчалар) «Хўжалик» жойлашган жой бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари:

«ХЎЖАЛИК»‎

«ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ»‎

_____________________
‎_____________________

_________________________
‎_________________________‎

Солиқ тўловчининг
‎ идентификация рақами ‎

Солиқ тўловчининг
‎ идентификация рақами ‎

_____________________
‎_____________________
‎_____________________
М.Ў. Фермер хўжалиги бошлиғининг имзоси, Ф.И.О.‎

_____________________
‎ ‎_____________________
‎‎_____________________‎
М.Ў. имзо, лавозими, Ф.И.О‎

‎‎200_ йил «___» _______________да _______рақами билан
‎туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида ‎
‎«РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ»

‎‎_______________________________________________
‎(М.Ў. имзо, лавозими, Ф.И.О.‎)

Юристнинг хулосаси:‎

‎‎______________________________________________
‎______________________________________________
‎______________________________________________
‎________ (имзо) _________________________ (Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
‎‎

‎‎‎‎200__ йилдаги «___»__________даги
‎ ____-сон шартномага илова

Минерал ўғитлар етказиб бериш жадвали

‎‏

‎‎Маҳсулот
‎нинг номи‏
‎‎‎

Давлат
‎стандарти, Техник ‎шартлар ‎‏

Ўлчов бирлиги‎‏

Баҳоси, Сўм‎‏

Сумма, сўм ‎‏

Етказиб беришнинг
йиллик ҳажми‎‏‎

‎‎Шу жумладан ойлар бўйича

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎

Етказиб берувчи ________________ ‎‎
‎(имзо, муҳр)

Хўжалик ______________________‎‎
‎(имзо, муҳр)

‎‎

‎‎‎‎200__ йилдаги «___»__________даги
‎ ____-сон шартномага илова

Нефть маҳсулотлари етказиб бериш жадвали

№‎‏

‎‎Маҳсулот
‎нинг номи‏
‎‎‎

Давлат
‎стандарти,
‎Техник шартлар

Ўлчов‎ бирлиги‎‏

Баҳоси, ‎Сўм‎‏

Сумма, сўм ‎‏

Етказиб
‎беришнинг
‎йиллик
‎ ҳажми‎‏‎

‎‎Шу жумладан ойлар бўйича

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎

Етказиб берувчи_______________________ ‎‎
‎(имзо, муҳр)

Хўжалик ______________________‎‎
‎(имзо, муҳр)

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
12-ИЛОВА
Хизматлар кўрсатишга (ишларни бажаришга)
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА.*
* «Хизмат»ларнинг аниқ турига шартнома намунаси манфаатдор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.

____________________________
‎(шартнома тузилган жой)‎

№ ________________________‎

200___й. « _____ » ________________‎

_____________________________‎___________________ асосида иш кўрувчи,
‎(фермер хўжалиги устави)‎

кейинчалик «Хўжалик» деб юритилувчи ‎________________________________
‎(фермер хўжалиги номи)

номидан фермер хўжалиги бошлиғи ‎___________________________________‎
‎(Ф.И.О.)

бир томондан, ва ‎___________________________________ ‎‎асосида иш кўрувчи,
‎(устав, қарор, ишончнома)‎

кейинчалик «Етказиб берувчи» деб ‎юритилувчи ___________________________
‎(корхона, ташкилот номи)

номидан иш кўрувчи ‎_________________________________________________
‎(лавозими, Ф.И.О.)‎

‎‎иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

I. Шартнома мавзуси
1.1. Мазкур шартнома бўйича «Бажарувчи» «Хўжалик»ка __________________________________________________ (кейинги ўринларда – «Хизматлар» деб юритилади) етказиб бериш, «Хўжалик» ушбу «Хизматлар»ни қабул қилиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
«Хизматлар»нинг аниқ турлари, уларнинг сони, сифати ва нархи, шунингдек уларни кўрсатиш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилади.
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. «Хўжалик»нинг ҳуқуқлари:
«Бажарувчи»дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;
«Бажарувчи»дан «Хизматлар» «Хўжалик»нинг ҳисобига транспортда ташилганда транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;
«Бажарувчи»дан мазкур шартномага мувофиқ бериладиган кўрсатилишини буюртманомага мувофиқ тегишли сифатга эга бўлган «Хизматлар» кўрсатилишини талаб қилиш;
зарур сифатга эга бўлмаган «Хизматлар» кўрсатилган тақдирда ўз танлашига кўра:
— зарур сифатга эга бўлмаган «Хизматлар» шунга ўхшаш «Хизматлар» билан алмаштирилишини;
— «Хизматлар»нинг камчиликлари бепул бартараф этилишини ёки камчиликлар «Хўжалик» ёхуд учинчи шахслар томонидан тўғриланиши харажатларини қоплашни;
— баҳосининг мутаносиб тарзда камайтирилишини талаб қилиш;
шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарар қопланишини «Бажарувчи»дан талаб қилиш.
2.2. «Хўжалик»нинг мажбуриятлари:
ўз буюртманомаси бўйича кўрсатилган «Хизматлар»ни мазкур шартномага мувофиқ қабул қилиш;
«Хизматлар»га мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган нарх бўйича, қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб ___кун мобайнида ҳақ тўлаш.
2.3. «Бажарувчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга:
кўрсатилган «Хизматлар» учун олдиндан ҳақ тўланишини ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳажмда узил-кесил ҳисоб қилинишини «Хўжалик»дан талаб қилиш;
берилган буюртманомага мувофиқ кўрсатилган «Хизматлар»ни қабул қилиш асоссиз рад этилиши натижасида етказилган зарар қопланишини «Хўжалик»дан талаб қилиш.
2.4. «Бажарувчи» қуйидагиларга мажбур:
«Хўжалик»ка «Хизматлар»ни мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик» томонидан мазкур шартноманинг 4.8-бандида назарда тутилган тартибда бериладиган унинг буюртманомасига мувофиқ муддатлар, сифат ва миқдорда кўрсатиш;
агар «Хизматлар»ни кўрсатиш жараёнида «Бажарувчи» шартнома шартлари ва нормативлардан чекинишга йўл қўйган бўлса, «Хўжалик»нинг талаби билан аниқланган барча камчиликларни __ кун муддатда текин тузатиб бериш.
III. Шартноманинг баҳоси ва ҳисоб-китоб тартиби

3.1. Мазкур шартноманинг баҳоси _______________________ сўмни ташкил этади.
‎(сумма рақамлар ва ҳарфлар билан ёзилади)

Етказиб бериладиган «Хизматлар»нинг баҳоси мазкур шартномага иловада кўрсатилган. ‎‎
3.2. «Хўжалик» кўрсатиладиган «Хизматлар» туркуми суммасининг _______ фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Кўрсатилган «Хизматлар» учун қабул қилиш–топшириш далолатномаси имзолангандан кейин ____ кун муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.

3.3. Кўрсатилган «Хизматлар» учун _______________ йўли билан нақд пулсиз тартибда ‎
‎(ҳисоб-китоб шакли кўрсатилади)

ҳисоб-китоб қилинади. ‎ ‎
IV. Шартноманинг бажарилиши
4.1. Шартнома мазкур шартнома ва қонун ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак.
Агар томонлар ўз зиммаларига қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.
4.2. Шартнома бажарилишини бир томонлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
4.3. «Хизматлар» қабул қилиш-топшириш далолатномалари тузилган сана шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
Ҳисоб-китоб ҳужжатида банк муассасаси штампида кўрсатилган сана «Хизматлар»га ҳақ тўлаш бўйича «Хўжалик» мажбуриятлари бажарилган сана ҳисобланади.
4.4. «Хўжалик»нинг розилиги билан «Хизматлар» муддатидан олдин кўрсатилиши мумкин. «Хўжалик» томонидан кўрсатилган ва қабул қилинган «Хизматлар» учун кейинги даврларда кўрсатилиши керак бўлган «Хизматлар» ҳисобига ҳақ тўланади ва улар ҳисобига ўтказилади.
4.5. «Хўжалик» муддатлар бузилган ҳолда кўрсатилган «Хизматлар»ни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.
4.6. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номда «Хизматлар» кўрсатилиши ушбу ассортиментга кирувчи бошқа номдаги кўрсатилмаган «Хизматлар» ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва кўрсатилмаган «Хизматлар»нинг ўрни тўлдирилиши керак, бундай «Хизматлар» «Хўжалик»нинг олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
4.7. Кўрсатилган «Хизматлар» бевосита «Хўжалик»нинг масъул ходими томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада кўрсатилган «Хизматлар» миқдори, уларнинг сифати кўрсатилади.
4.8. Шартномада назарда тутилган «Хизматлар» кўрсатилиши мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик»нинг буюртманомаси кўрсатилган муддатлар ва ҳажмда мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилади. Ушбу мақсадларда «Бажарувчи» Хўжаликларнинг буюртманомаларини рўйхатдан ўтказиш дафтарини юритади.
Буюртманома «Хизматлар»нинг тегишли қисмларини кўрсатиш мўлжалланаётган санасигача камида 5 кун олдин чопар орқали, почта орқали ёки бошқача тарзда берилади. Буюртманомани чопар орқали қабул қилишда «Бажарувчи»нинг ходими «Хўжалик»да қоладиган нусхага санани кўрсатган ҳолда у қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди.
4.9. «Хўжалик» илгари берилган буюртманомани бекор қилишга ёхуд «Хизматлар»нинг тегишли қисмларини кўрсатиш санасини ўзгартиришга ҳақлидир, бу ҳақда «Бажарувчи»ни буюртманомада кўрсатилган сана бошланишидан камида 1 кун олдин хабардор қилади.
V. Томонларнинг жавобгарлиги
5.1. Кўрсатилаётган «Хизматлар» сифати, миқдори «Бажарувчи» томонидан нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ва ундирилиши ҳоллари аниқланган тақдирда «Бажарувчи» кўрсатилаётган «Хизматлар»нинг сифатини, шунингдек уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади, ҳисоблаб чиқилган ушбу суммадан ташқари хўжаликка нотўғри ҳисоб-китоб қилинган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.2. Агар кўрсатилган «Хизматлар»нинг сифати, ассортименти, навлари стандарт, техник шартлар талабларига, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон кўрсатилган, сифати зарур даражада бўлмаган «Хизматлар» қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.3. «Хизматлар» кўрсатиш бўйича шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бажарилиши рад этилганлиги учун «Бажарувчи» «Хўжалик»ка белгиланган устамалардан ташқари кўрсатилиши керак бўлган «Хизматлар»нинг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жаримадан ташқари, «Бажарувчи» «Хўжалик»ка «Хизматлар» кўрсатилмаслиги натижасида етказилган зарарни тўлайди.
5.4. Хизматлар кўрсатиш кечиктирилган ёки тўлиқ кўрсатилмаган тақдирда «Бажарувчи» «Хўжалик»ка кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган «Хизматлар» қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартномани зарур тарзда бажаришдан ва «Хизматлар» кўрсатиш муддати кечиктирилиши ёки тўлиқ кўрсатилмаслиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод этмайди.
5.5. Кўрсатилган «Хизматлар» учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда «Хўжалик» «Бажарувчи»га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
5.6. «Хўжалик» томонидан тегишли контрактация шартномаси бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун «Хўжалик»ни жавобгарликка тортишда шунингдек унинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) «Хўжалик» томонидан контрактация шартномаси бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келган «Бажарувчи»нинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади
«Бажарувчи»нинг айби билан контрактация шартномасининг «Хўжалик» томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда «Бажарувчи» томонидан қопланади.
5.7. Мазкур шартномада назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги чора-тадбирлари фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.
VI. Низоларни ҳал этиш тартиби
6.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.2. Томонлар келишмовчиликлар ва низоларни ҳал этиш учун бевосита судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
VII. Шартноманинг амал қилиши
7.1. Мазкур шартнома мазкур шартноманинг 8.4-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб амалга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.
7.2. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.
VIII. Якуний қоидалар
8.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки бошқа томон шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
8.2. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва томонларнинг бунга зарур даражада вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.
8.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири ва қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.4. Мазкур шартнома, унга ўзгартиришлар (қўшимчалар) «Хўжалик» жойлашган жой бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари:

«ХЎЖАЛИК»‎

«Бажарувчи»‎

_____________________
‎_____________________

_________________________
‎_________________________‎

Солиқ тўловчининг
‎ идентификация рақами ‎

Солиқ тўловчининг
‎ идентификация рақами ‎

_____________________
‎_____________________
‎_____________________
М.Ў. Фермер хўжалиги бошлиғининг имзоси, Ф.И.О.‎

_____________________
‎ ‎_____________________
‎‎_____________________‎
М.Ў. имзо, лавозими, Ф.И.О‎

‎‎200_ йил «___» _______________да _______рақами билан
‎туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида ‎
‎«РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ»

‎‎_______________________________________________
‎(М.Ў. имзо, лавозими, Ф.И.О.‎)

Юристнинг хулосаси:‎

‎‎______________________________________________
‎______________________________________________
‎______________________________________________
‎________ (имзо) _________________________ (Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
‎‎

‎‎‎‎200__ йилдаги «___»__________даги
‎ ____-сон шартномага илова

Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) жадвали

‎‏

‎‎Маҳсулот
‎нинг номи‏
‎‎‎

Давлат ‎стандарти, Техник ‎шартлар ‎‏

Ўлчов бирлиги‎‏

Баҳоси, Сўм‎‏

Сумма, сўм ‎‏

Етказиб беришнинг
йиллик ҳажми‎‏

‎‎Шу жумладан ойлар бўйича

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎

Етказиб берувчи ____________________ ‎‎
‎(имзо, муҳр)

Хўжалик ______________________‎‎
‎(имзо, муҳр)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 200-модда; 2004 й., 33-сон, 370-модда, 52-сон, 521-модда; 2011 й., 7-8-сон, 62-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда; 2016 й., 6-сон, 57-модда; 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон; 01.06.2018 й., 09/18/403/1286-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 13.08.2018 й., 09/18/652/1702-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 25.08.2020 й., 09/20/501/1205-сон; 06.04.2021 й., 09/21/183/0283-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 09/21/709/1090-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)