1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатга олиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБОТЛАРИ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, расмийлаштиришнинг босқичма-босқич рўйхатдан ўтказиш принципига ўтиш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра тадбиркорлик фаолияти субъектларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказишда:
биринчидан, розилик берувчи ташкилотлар сони кескин қисқартирилиши;
иккинчидан, барча келишиб олиш тартиботлари тадбиркорлик субъектларини амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда рўйхатдан ўтказадиган фақат битта ташкилот доирасида амалга оширилиши таъминланади.
2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) ташкил этилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
2003 йил 1 октябргача Инспекцияларни шакллантиришни тугалласинлар ва улар учун зарур шароитлар яратилишини таъминласинлар;
Инспекциялар самарали фаолият кўрсатиши, рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда бюрократия ва сансалорлик ҳолларининг олдини олиш чора-тадбирларини кўрсинлар.
3. Қуйидагилар янги ташкил этилаётган Инспекцияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни мўлжаллаётган ариза берувчининг ҳужжатларини ҳамда бунинг учун зарур бўлган асосларни қабул қилиш ва экспертизадан ўтказиш;
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш, турар-жойларни нотурар-жой тоифасига ўтказиш, объектларни қуриш ва реконструкция қилишга техник шартларни белгиланган тартибда расмийлаштириш учун, шунингдек муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома олиш учун уларнинг ваколатлари доирасида мажбурий тартибда келишиладиган ва рухсат олинадиган тегишли ташкилотларни аниқлаш;
юқорида кўрсатилган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ҳисобга олган ҳолда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, реестрни юритиш, шунингдек уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш;
ариза берувчига барча рухсат берувчи ҳужжатлар билан унинг тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш.
4. Белгилаб қўйилсинки, ариза берилган санадан бошлаб тадбиркорлик субъектини рухсат берувчи ҳужжатларни берган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат техник шартлар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришнинг мураккаблигини ва ҳажмини ҳисобга олиб 7 иш кунидан бир ойгача белгиланади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун объектлар қурилиши учун ер участкаларининг, тадбиркорлар талабини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда кимошди савдоларига қўйишни амалиётда қўлласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари тўғрисидаги намунавий низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш ҳужжатларини расмийлаштиришнинг белгиланган тартибига сўзсиз риоя қилиниши устидан зарур назорат ўрнатсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор қоидаларини республикадаги барча тадбиркорлар кенг қатламларига етказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
9. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масалаларини тартибга солувчи идоравий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.
10. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 47-модда) 1-банди, 2-банднинг иккинчи—бешинчи хатбошилари, 3 ва 4-бандлари;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига 2-илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 20 август,
357-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом:
тадбиркорлик субъектларини айни пайтда давлат солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида (кейинги ўринларда матнда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини;
объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига (газ билан таъминлаш, энергия билан таъминлаш, сув билан таъминлаш, канализация, иссиқлик билан таъминлаш, телефон алоқаси) уланиш учун техник шартларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш, тадбиркорлик фаолияти учун турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказишни расмийлаштириш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келиш ниятидаги жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан тартибга солинади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 395-модда)
2. Давлат солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтказиш:
аудиторлик ва суғурта ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинг компаниялари) шаклидаги давлат бошқаруви органлари, шунингдек хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ва Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган бозорлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан;
барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилганлардан ташқари — туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри жойлардаги статистика органлари томонидан тўлдириладиган рўйхатдан ўтказиш карталари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан юритилади.
4. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра:
шартнома асосида — Савдо-саноат палатаси ёхуд бошқа консалтинг фирмалари, бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон , 34-модда)
5. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғими тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинг компаниялари) шаклидаги давлат бошқаруви органлари ва бозорлар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўланади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, қолган сумма — тегишли равишда республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун Инспекцияларда рўйхатдан ўтказиш йиғимлари ундирилади, уларнинг ставкалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан белгиланади. Рўйхатдан ўтказиш йиғимларининг чекланган ставкалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади. Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун белгиланган ставканинг 20 фоизи миқдорида ундирилади, савдо корхоналари бундан мустасно. Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари — савдо корхоналари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида ундирилади. Кўрсатиб ўтилган йиғимлар Инспекцияларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади. Рўйхатдан ўтказиш йиғимлари тушишидан фойдаланилмай қолган маблағлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари қарорига кўра фойдаланилади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 99-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й , 22-сон, 195-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарорига мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
6. Объектларни қуриш, қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида расмийлаштириш тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассасасининг аризасига кўра Инспекция томонидан таъминланади.
Илгари рўйхатдан ўтказилган (рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда ёки расмийлаштирмасдан), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари ҳам Инспекцияга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун мурожаат қилишлари мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказиш йиғими (давлат божи) ундирилмайди.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 395-модда)
8. Тадбиркорлик субъектини рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказишнинг ариза берилган санадан бошлаб рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилгунгача умумий муддати техник шартларни ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш билан боғлиқ ишларнинг мураккаблиги ва сермеҳнатлиги даражасига қараб 7 иш кунидан бир ойгача доирада белгиланади.
9. Инспекция томонидан рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганда тегишли рухсат берувчи ҳужжатлар берилганлиги учун ваколатли органлар хизматларига ҳақ тўлаш фақат Инспекция орқали амалга оширилади.
10. Тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва объектлардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш ниятида бўлмаган шахслар ҳам рухсат берувчи тартиб-қоидалардан ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида ўтадилар, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энергия, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, телефон алоқаси) учун техник шартлар олиш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, мазкур Низомга мувофиқ турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказишни расмийлаштириш, Инспекцияга мурожаат қилиш билан боғлиқ нормалар бундан мустасно.
II. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш
11. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга (шахсан келиб ёки почта орқали) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза тақдим этилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага:
давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган.
(11-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат (фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари бундан мустасно);
давлат божининг ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятлари бундан мустасно);
белгиланган тартибда шаҳарлар (туманлар) статистика органлари томонидан берилган фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома;
муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада илова қилинади.
а) бозорларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун — уни ташкил этишга шаҳар (туман) ҳокимлигининг розилиги (ёки қарори), бозор устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг камида 30 фоизини киритилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
б) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун:
хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги савдо реестридан кўчирма ва Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилинган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган банкнинг тавсия хати тақдим этилади. Ушбу ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган, белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак.(Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслар банкнинг тавсия хати ва ўз паспортларига оид маълумотлар нусхасини тақдим этади). Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк ҳисобланса, у ҳолда ариза берувчи баҳоловчи томонида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган баҳолаш тўғрисидаги хулосасини тақдим этиши керак;
(12-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонанинг устав фонди 20 млн. АҚШ долларини ёки ундан ортиқни ташкил этган тақдирда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ташкил этиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси;
ҳар бир муассис томонидан корхона устав фондидаги улуши миқдорининг 30 фоизи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинчалик сўмлардаги ва валютадаги жамловчи ҳисоб рақамларига пул маблағлари тўланганлиги тўғрисида банк маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол-мулк олиб келинганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси, мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат, қўшилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар);
в) бир шахсдан ортиқ шахс томонидан ташкил этилаётган акциядорлик жамиятларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун таъсис йиғилиши (конференция) протоколи;
г) чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларни ва хўжалик ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳар бир муассис томонидан устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган ўз улушининг 30 фоизи тўланганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси тақдим этилади. Агар тадбиркорлик субъекти устав фонди ёки унинг бир қисми мулкий улуш (кўчмас мулк, асбоб-ускуна ва бошқалар) ёки интеллектуал мулк ҳисобига шакллантирилган тақдирда банк маълумотномаси талаб қилинмайди, таъсис ҳужжатларидаги устав фондини шакллантириш манбаларига кўрсатма муассислар ниятини тасдиқлайди;
д) деҳқон хўжалигини (юридик шахсларни) давлат рўйхатидан ўтказиш учун қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг, ёки юқори бошқарув органининг ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги кооперативи иш берувчисининг (маъмуриятининг) хўжаликни ташкил этиш тўғрисидаги қарори ва туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори;
е) фермер хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун:
туман ҳокимининг ер участкаси бериш тўғрисидаги қарори;
ҳокимликлар томонидан ташкил этиладиган танлов комиссиясининг ер участкаси бериш тўғрисидаги протоколи, товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш бизнес-режаси нусхаси;
ж) юридик шахсларни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун:
қайта ташкил этилаётган юридик шахсларга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш тўғрисида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш ведомости (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, ўзгартирилаётган юридик шахснинг муҳри ва штампи (юридик шахсни ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади).
13. Тадбиркорлик субъектининг Устави, масъулияти чекланган ва қўшимча мажбуриятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун эса фақат таъсис шартномаси тадбиркорлик субъекти — юридик шахс томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжати ҳисобланади.
14. Муассислардан бири томонидан тегишли бинони (шу жумладан турар жойни) тадбиркорлик субъектининг почта манзили сифатида фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (мулкчилик ҳуқуқига бўлган далолатнома, бинони сотиб олишга, ижарага олишга шартнома ёки ижарага берувчининг бино ижараси тўғрисидаги кафолат хати, шунингдек яшаш жойидан берилган маълумотнома) тадбиркорлик субъектининг почта манзилини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилиши мумкин.
15. Фирма номи тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун тадбиркорлик субъекти муассиси туман (шаҳар) статистика органларига мурожаат қилади.
Аризани кўриб чиқиш ва фирма номи тўғрисидаги гувоҳномани ёки шунга ўхшаш фирма номи мавжудлиги тўғрисидаги ахборотни бериш муддати уч иш кунида ошмаслиги керак.
Фирма номи тўғрисидаги гувоҳнома ёки шунга ўхшаш фирма номи мавжудлиги тўғрисида ахборот берилганлиги учун тўлов ундирилмайди.
16. Давлат рўйхатидан ўтиш учун якка тартибдаги тадбиркор томонидан яшаш жойидаги Инспекцияга (шахсан ҳозир бўлган ҳолда) мазкур Низомга 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага 3 х 4 см ўлчамли иккита фотосурат; рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати, муҳр ва штамп эскизлари уч нусхада тақдим этилади (якка тартибдаги тадбиркор хоҳишига кўра). Ариза беришда паспорт кўрсатилади.
17. Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Инспекцияга (шахсан ҳозир бўлган ҳолда) мазкур Низомга 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этилади. Аризага:
қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) умумий йиғилишининг ёки юқори бошқарув органининг, ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси иш берувчиси (маъмурияти)нинг хўжалик ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
18. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш:
юридик шахсларни — мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларини — мазкур Низомга 2а-иловага мувофиқ схема бўйича берилган аризаларга кўра амалга оширилади.
19. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб:
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича — 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;
юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектлари бўйича 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
20. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
21. Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсни ташкил этган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомга 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича реестрга киритилади.
22. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб бир кун мобайнида мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича у ҳақдаги давлат реестридан олинган маълумотларни тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги:
юридик шахслар бўйича — статистика, солиқ органлари ҳамда муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига;
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича — солиқ органига ҳамда муҳр ва штамп эскизларини (ариза берувчи хоҳишига кўра) уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига тақдим этади.
23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган маълумотлар олингач икки кун муддатда:
солиқ органлари — юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркорни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, иш билан таъминлаш жамғармаси ва йўл жамғармасига (тегишли жамғармаларга бадал тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди, уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради ва уни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маълум қилади;
статистика органлари — юридик шахсни корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрига киритади, рўйхатдан ўтказиш картасини тўлдиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ва солиқ органларига тадбиркорлик субъектига берилган кодларни расман маълум қилади;
ички ишлар органлари муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани расмийлаштиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани юборади.
24. Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари билан солиштиради.
III. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
25. Ваколатли органларда ва фойдаланиш ташкилотларида ер участкаси бериш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш рухсат берувчи ҳужжатларни, шу жумладан муҳандислик коммуникацияларига уланиш (газ, энергия, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, телефон алоқаси) учун техник шартларни расмийлаштириш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
лойиҳаолди (архитектура-режалаштириш топшириғи, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар);
лойиҳалаштириш;
қуриш.
26. Лойиҳаолди босқичида рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш 5, 5а, 5б-иловаларга мувофиқ схема бўйича тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади, ариза фақат рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришга берилган ҳоллар бундан мустасно.
А. Объектлар қурилишига рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш
27. Муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажми ҳисоб-китоби билан биргаликда лойиҳалаштиришга топшириқ тузиш, шунингдек муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун ариза берувчи Инспекцияга 1 ёки 1а-иловаларга мувофиқ шакл бўйича ариза беради. Аризага туман (шаҳар) ҳокимининг янги қурилиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхаси илова қилинади.
шаҳарлар ва шаҳарчаларда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси («Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси) кўчмас мулк давлат кадастри туман ва шаҳар хизматлари томонидан;
республиканинг қолган ҳудуди бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси туман хизматлари томонидан амалга оширилади.
Ер участкаси ҳуқуқини рўйхатдан ўтказганлик учун рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
29. Муҳандислик таъминоти бўйича юклама ҳажмлари ҳисоб-китоблари билан лойиҳалаштириш юзасидан топшириқ ер участкасига ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда Инспекциянинг масъул ходими томонидан бир кун муддатда тайёрланади. Бунда зарур ҳолларда ҳисоб-китоблар ариза берувчи билан келишилади.
30. Инспекция бир кунлик муддатда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхасини ва муҳандислик таъминоти бўйича юкламаларнинг ҳисоблаб чиқилган ҳажмлари билан биргаликда лойиҳалаштиришга топшириқни илова қилган ҳолда тегишли буюртма беради.
31. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) 18 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда архитектура ва қурилиш бош бошқармаси орқали ер участкасининг геодезия-топография картаси ишлаб чиқилишини (Тошкент шаҳрида топография картасини ишлаб чиқишни Инспекциянинг буюртмаси бўйича Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти амалга оширади) ва айни бир вақтда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартлар олинишини ва архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилишини таъминлайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 33-модда)
32. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) газ, электр, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва телефон алоқаси бўйича туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотларида техник рўйхатдан ўтказиш шаклида тегишли техник шартларни олади (техник рўйхатдан ўтказиш — улаш нуқталари (узелларини), юкламалар ҳажмини, шохобчанинг асосий техник-иқтисодий параметрларини кўрсатган ҳолда муҳандислик-коммуникация тармоқларига объектнинг уланишини ҳисобга олиш);
техник шартларни бериш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак.
Техник шартлар фойдаланиш ташкилотлари томонидан текин берилади.
Сўралаётган параметрларда техник шартларни бериш имкони бўлмаган тақдирда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) 3 иш куни мобайнида Инспекцияга асосланган рад этиш ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб юборади.
Инспекция томонидан техник шартларнинг сўралаётган параметрларини бериш рад этилишининг асослиги ўрганиб чиқилади. Рад этиш асоссизлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) қайтаришга ҳақлидир, архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) рухсат берувчи ҳужжатларни муддатнинг ушбу босқичи учун белгиланган муддатда расмийлаштиришга мажбурдир.
Рад этиш асосли бўлган тақдирда Инспекция рад этилган кундан кейинги кундан кечикмай бу ҳақда ариза берувчига ёзма равишда маълум қилади. Ариза берувчи билан келишган ҳолда техник шартлар учун параметрлар ўзгартирилиши мумкин.
Техник шартлар беришнинг рад этилиши устидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
33. Геодезия-топография картасини ишлаб чиқиш бир ҳафта муддатда пулли асосда амалга оширилади. Тўловнинг чекланган суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорини ташкил этади.
Аниқ тарифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда объектнинг мураккаблиги тоифасига қараб белгиланади.
34. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ва муҳандислик таъминоти бўйича юклама ҳажмлари ҳисоб-китоблари билан лойиҳалаштириш юзасидан топшириқ, ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси архитектура-режалаштириш топшириғини (I ва II қисмлар) ишлаб чиқади.
35. Янги қурилиш ёки мавжуд объектни реконструкция қилиш учун муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ёки юкламаларни ўзгартириш зарурияти бўлмаганда архитектура-режалаштириш топшириғида тегишли ёзув ёзиб қўйилади.
36. Архитектура-режалаштириш топшириғида:
мавсумий ишлар ва яйлов чорвачилиги учун вақтинчалик иморатлар ва маиший бинолар;
ишлаб турган муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб қилмайдиган кичик ўлчамли (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) алоҳида қурилаётган объектлар;
технологик ресурсини ишлаб бўлган ва объектни реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш талаб қилинмайдиган технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналарини таъмирлаш ва алмаштириш лойиҳалари бўйича экспертизадан ўтказиш талаби ёки шартини белгилашга йўл қўйилмайди.
37. Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш тўлов асосида, энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади. Аниқ тарифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда объект мураккаблиги тоифасига қараб белгиланади.
40. Объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш учун ариза берувчи Инспекцияга 1 ёки 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза беради. Аризага мавжуд объектга лойиҳа ҳужжатлари илова қилинади. Инспекция шу куннинг ўзида тегишли буюртмани ва мавжуд объектга лойиҳа ҳужжатларини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) юборади.
41. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) икки кун мобайнида объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш имкониятини ўрганиб чиқади.
43. Объектни муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирган ҳолда қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш зарурияти бўлганда рухсат берувчи ҳужжатларни олиш ва объектни туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизматида рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
44. Қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш имконияти бўлмаганда Инспекцияга қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатилган ҳолда асосланган рад жавоби юборилади. Инспекция томонидан қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатнома беришнинг рад этилиши асослилиги ўрганиб чиқилади. Рад этиш асоссиз эканлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) қайтаришга ҳақлидир. Архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) рухсатномани расмийлаштириш масаласини бир кун мобайнида ҳал этиши шарт.
Рад этиш асосли бўлган тақдирда Инспекция рад этилган кундан кейинги кундан кечикмай бу ҳақда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилади.
Қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилишга рухсат беришнинг рад этилиши устидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
45. Объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш имконияти, шу жумладан муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирмасдан қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш ҳамда муҳандислик таъминоти бўйича юкламалар ҳажмларини ўзгартирган ҳолда қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш имконияти объектларнинг техник ҳолати ва мақсадидан келиб чиқиб туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан аниқланади.
46. Турар жойларни (ёки уларнинг бир қисмини) нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун ариза берувчи Инспекцияга 1 ёки 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза билан мурожаат қилади.
Аризага ариза берувчининг мавжуд бинога мулкий ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, техник рўйхатдан ўтказиш кадастр бюроси томонидан тайёрланган бино тарҳи, бинога ҳамэгалик қилувчилар ва оиланинг вояга етган аъзоларининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга нотариал тасдиқланган ёзма равишдаги розилиги илова қилинади.
47. Инспекция бир кун муддатда ҳужжатларни туман (шаҳар) техник рўйхатдан ўтказиш бюроси билан келишиб олади ва уларни кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига беради, ҳокимлик икки кун муддатда Инспекцияга туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарорини беради. Ўтказишнинг рад этилиши устидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказганлик ва турар жойдан нотурар жой сифатида фойдаланиш ҳуқуқини олганлик учун тўлов ундирилмайди.
48. Ҳокимнинг турар жойни (ёки унинг бир қисмини) нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги Инспекция томонидан тақдим этилган қарори асосида туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан бир кун мобайнида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади ва тегишли гувоҳнома берилади.
Кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан рўйхатдан ўтказганлик учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
49. Ариза берувчи томонидан бино параметрларини ўзгартириш хоҳиши билдирилган тақдирда Инспекция ҳокимнинг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори олинган кунда мазкур Низомда белгиланган тартибда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш юзасидан тегишли буюртма беради. Кейинги тартиб-қоидалардан ўтиш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
50. Ер участкасидан доимий равишда фойдаланиш (узоқ муддатли ижара) ҳуқуқини амалга ошириш бўйича кимошди савдоларини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этади.
Кимошди савдосида қатнашиш учун тадбиркорлик субъекти ёки фуқаро объект бошланғич қийматининг 5 фоизи миқдорида закалат тўлайди.
51. Савдо якунлари бўйича кимошди комиссияси томонидан якуний протокол имзоланади, унга мувофиқ савдода ютиб чиққан тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси билан олди-сотди шартномаси тузади.
52. Тадбиркорлик субъекти ёки фуқаро томонидан олди-сотди шартномасига тўлов тўлангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ер участкасидан доимий фойдаланиш (узоқ муддатли ижара) ҳуқуқини амалга ошириш тўғрисида буйруқ чиқаради ва унга қуриш мўлжалланаётган объектга бирламчи лойиҳаолди ҳужжатларини (геодезия-топография картаси, техник шартлар билан биргаликда архитектура-режалаштириш топшириғи) беради.
IV. Тадбиркорлик субъектига Инспекция томонидан бериладиган ҳужжатлар
54. Зарур рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиб-қоидалари тугагандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган муддатда:
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга — мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган, «рўйхатдан ўтказилди» деган белги қўйилган таъсис ҳужжатларини, шунингдек эскиз билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;
якка тартибдаги тадбиркорга ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигига — мазкур Низомга 6а-иловага мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг (юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигининг) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек эскиз билан (уларнинг хоҳишига кўра) биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради;
тадбиркорлик субъектига (аризага кўра) Инспекция бошлиғи томонидан имзоланадиган мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани беради.
Барча зарур ҳужжатлар тадбиркорлик субъектига бир вақтда берилади.
фойдаланиш ташкилотлари томонидан берилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар;
архитектура-режалаштириш топшириғи;
қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш учун рухсатнома, шунингдек кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан берилган рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори, шунингдек кўчмас мулк кадастри хизмати томонидан берилган рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
V. Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш
А. Банк ҳисоб рақамлари очиш ва лицензиялар (рухсатномалар) олиш
56. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтгач тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун мажбурий тартибда:
банкларга — ўз фаолияти учун зарур бўлган ҳисоб рақамлари очиш учун (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари ҳисоб рақами очиш учун ўз хоҳишига кўра мурожаат қиладилар);
ваколатли давлат органларига — тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялар (ёки рухсатномалар) олиш учун мурожаат қиладилар.
57. Банкда ҳисоб рақамлари очиш учун тадбиркорлик субъекти томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
тадбиркорлик субъекти фаолият жойи манзили ва очиладиган ҳисоб рақамлари турлари кўрсатилган ҳолда ариза;
давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
раҳбар ва бош бухгалтер имзоларининг нотариал тасдиқланган намуналари (деҳқон хўжалиги бошлиғи ва якка тартибдаги тадбиркор ўз имзолари намуналарини тақдим этади) ва думалоқ муҳр оттискининг икки нусхаси.
Аризани кўриб чиқиш ва банк томонидан ҳисоб рақами очиш муддати кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки банк кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ҳисоб рақами очганлик учун тўлов миқдори бир энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаслиги керак.
60. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг архитектура-режалаштириш топшириғига мувофиқлигини Архитектура шаҳарсозлик бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиб олиш лойиҳалаш ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган тўлов ундирилади. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда объектнинг мураккаблиги тоифасига қараб белгиланади.
62. Архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан белгиланган тартибда келишиб олинган лойиҳа-смета ҳужжатлари, шунингдек экспертизанинг ижобий хулосаси қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш учун асос ҳисобланади.
Мазкур Низомнинг 36-бандида назарда тутилган объектларни ва қурилиши тадбиркорлик субъектининг ўз кучлари билан амалга оширилаётган объектларни қуришда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
63. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш архитектура ва қурилиш ҳудудий органлари томонидан 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
64. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатнома олгандан кейин тадбиркорлик субъекти қизил линияларни натурага кўчириб бериш учун Архитектура ва қурилиш бош бошқармасига ҳокимнинг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори нусхаси, архитектура-режалаштириш топшириғи (II қисм), лойиҳа-смета ҳужжатлари (муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга доир) тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.
Тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида қизил линияларни натурага кўчириб бериш Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан икки иш куни мобайнида бепул амалга оширилади.
Назорат-ижро режага олиш ишлари тўлов асосида амалга оширилади. Назорат-ижро режага олиш ишлари бажарилганлиги учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда объектнинг мураккаблиги тоифасига қараб, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.
66. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) тадбиркорлик субъекти билан қурилиш пудрати шартномаси тузган пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан ёхуд тадбиркорлик субъектининг ўз кучлари билан амалга оширилади.
Пудратчи қурилиш ташкилотининг қуйидаги мажбуриятлари тадбиркорлик субъекти билан пудратчи қурилиш ташкилоти ўртасида тузиладиган шартноманинг мажбурий шартлари ҳисобланади:
қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;
қурилиши тугалланган объектнинг туман (шаҳар) ҳокими томонидан тузиладиган қабул қилиш комиссияси томонидан қабул қилинишини ташкил этиш.
Объектни қуришни (реконструкция қилишни) амалга ошираётган шахслар қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
67. Қурилиши тугалланган объект туман (шаҳар) ҳокими томонидан тузиладиган қабул қилиш комиссияси томонидан қабул қилинади. Комиссия таркибига архитектура-назорат органлари, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ёнғин назорати, давлат санитария назорати, буюрмачи ва пудратчининг вакиллари киради.
68. Қабул қилиш пайтида аниқланган камчиликлар пудрат қурилиш ташкилоти томонидан ўз ҳисобига бартараф қилинади.
69. Қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш пудратчи (ёки тадбиркорлик субъекти — қурилиш ўз кучлари билан амалга оширилганда) ҳокимликка мурожаат қилган вақтдан бошлаб 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилиш комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Туман (шаҳар) ҳокими икки кун муддатда қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қурилиши тугалланган объект қабул қилинганлиги учун тўлов ундирилмайди.
70. Туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори объектни туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизматлари томонидан рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Объектни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизматлари томонидан бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
71. Объектга ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса — энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
номи ўзгарган тақдирда — туман (шаҳар) статистика органлари томонидан белгиланган тартибда берилган янги фирма номи тўғрисидаги гувоҳноманинг, рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхалари, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек янги муҳр ва штамп намуналарининг уч нусхадаги эскизи;
(72-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
давлат божи ёки рўйхатдан ўтказиш йиғимининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати;
устав фонди камайтирилган тақдирда — уларга маълум барча кредиторлар устав фонди миқдори камайганлиги ва унинг янги миқдори тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинганлигини ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
тадбиркорлик субъекти ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда — тегишли равишда бўлиш баланси ва бериш ҳужжати, уларда юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан, шу жумладан томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар мавжуд бўлади;
Муассислар таркибига хорижий шахс кириши билан боғлиқ ҳолда таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда рўйхатдан ўтказган органга, шунингдек ушбу Низом 12-бандининг «б» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарорига мувофиқ ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган ва ўнинчи - ўн биринчи хатбоши тегишли равишда ўн биринчи - ўн иккинчи хатбоши деб ҳисобланган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
Таъсис ҳужжатларига устав фондининг камайиши билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга уларга маълум барча кредиторлар устав фонди миқдори камайганлиги ва унинг янги миқдори тўғрисида ёзма равишда хабардор қилингандан ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон берилгандан кейин бир ҳафта муддатда тақдим этилади.
Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини тегишли органларда ҳисобга қўйиш билан боғлиқ ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, янги намунадаги муҳр ва штампларни тайёрлашга рухсатномаларни расмийлаштириш мазкур Низомда белгиланган давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
73. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун белгиланган давлат божининг (рўйхатдан ўтказиш йиғимининг) 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Агар киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тадбиркорлик субъектининг фақат почта манзили ўзгаришига тегишли бўлса, давлат божи (рўйхатдан ўтказиш йиғими) ундирилмайди.
74. Тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Тадбиркорлик субъекти фаолиятининг тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгариши муносабати билан Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда статистика органлари бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни, солиқ органини ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
75. Якка тартибдаги тадбиркорлар уларга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ва тури ўзгарган тақдирда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ва солиқ органини ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Рўйхатдан ўтказувчи орган ва солиқ органи кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар олингандан кейин уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни улар томонидан рўйхатдан ўтказувчи ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ёзма равишда маълум қилишлари шарт.
76. Бошқа органнинг юридик шахслар давлат реестрида ҳисобда турган тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказиш учун тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга ушбу реестрдан кўчирма ҳам тақдим этилади. Кўчирма тадбиркорлик субъекти мурожаати олинган пайтдан бошлаб бир кун мобайнида тадбиркорлик субъекти ҳисобда турадиган юридик шахслар давлат реестридаги орган томонидан берилади.
Тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказишда тадбиркорлик субъектига олдин рўйхатдан ўтказилган сана тўғрисида ҳамда рўйхатдан ўтказган орган тўғрисидаги маълумот кўрсатилган давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Тадбиркорлик субъектини янгидан рўйхатдан ўтказган орган икки кун мобайнида ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар давлат реестрида ҳисобда турган органга тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини юборади. Ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар давлат реестрида ҳисобда турган орган тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини олгандан кейин унинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини янгидан қайта рўйхатдан ўтказган органга юборади ва бу тўғрисида давлат реестрига тегишли ёзув киритади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сонли қарорига мувофиқ киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
77. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(76-банднинг тартиб рақами иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарорига 77-бандга ўзгартирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(АЖ, масъулияти чекланган ёки қўшимча мажбуриятли жамият, тўлиқ ёки коммандит ширкат, унитар корхона, хусусий корхона, ишлаб чиқариш ширкати, фермер хўжалиги, юридик шахс ташкил этган ҳолда деҳқон хўжалиги ва бошқа тижорат ташкилотлари)
Рўйхатдаги ходимларнинг тахмин қилинаётган сони _______________________________ киши. Асосий фаолият тури ____________________________________________________________
(объектнинг номи ва нимага мўлжалланганлиги кўрсатилсин)
________________________________________________________________________ объект
қурилиши учун ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига улашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришингизни сўрайман.
Муҳандислик таъминоти (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация, телефон алоқаси) юкламаси ҳисоб-китоби билан бирга лойиҳалаштиришга топшириқни ишлаб чиқишингизни ва қуйидаги тахмин қилинаётган ҳисоб-китоб сиғими бўйича:
6. _____________ куб м/соат канализацияга тахмин қилинаётган эҳтиёжлар учун (аризачининг тегишли ҳисоб-китоблари мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади) ушбу тармоқларга техник шартлар бўйича улашга ҳужжатларни расмийлаштиришни сўрайман.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 октябрдаги 224-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 316-модда)
(объектнинг номи ва нимага мўлжалланганлиги кўрсатилсин)
________________________________________________________________________ объект
қурилиши учун ишлаб турган муҳандислик коммуникацияларига улашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришингизни сўрайман.
Муҳандислик таъминоти (газ таъминоти, электр таъминоти, сув таъминоти, иссиқлик таъминоти, канализация, телефон алоқаси) юкламаси ҳисоб-китоби билан бирга лойиҳалаштиришга топшириқни ишлаб чиқишингизни ва қуйидаги тахмин қилинаётганҳисоб-китоб сиғими бўйича:
4. _____________телефон рақамига телефон алоқасига;
5. _________ Гкал/соат иссиқлик энергиясига;
6. ________ куб м/соат канализацияга тахмин қилинаётган эҳтиёжлар учун (аризачининг тегишли ҳисоб-китоблари мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади) ушбу тармоқларга техник шартлар бўйича улашга ҳужжатларни расмийлаштиришни сўрайман.
(низомнинг 2-иловаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда)
субъектларини рўйхатдан ўтказиш Инспекцияси томонидан _____________________________
__________________________________________________________________________нинг (якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг тўлиқ номи)
муҳандислик коммуникацияларига улаш учун рухсат берувчи ҳужжатлари ҳамда ____________ ______________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ га
(қурилиш, объектни қайта қуриш, турар жойни нотурар жойга ўтказиш)
рухсат бериш (розилик) расмийлаштирилди.
Мазкур гувоҳномага қуйидагилар илова қилинади:
1. _____________________________;
2. _____________________________;
3. _____________________________;
4. _____________________________;
5. _____________________________;
6. _____________________________.
Инспекция бошлиғи
________________________
М.Ў.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарорига 2-ИЛОВА
Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясининг