Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.08.2006
Ҳужжат 03.06.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ВА СОТИЛАДИГАН ПАХТА ТОЛАСИ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ–456-сон «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Пахта толаси ишлаб чиқариш ва сотишда бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий қилиш, пахта толасининг республика бозорида рақобат муҳитини яратиш, етиштирилган пахта ва пахта маҳсулоти учун ҳисоб-китоб қилишнинг жаҳон амалиётида умумий равишда қабул қилинган шакллари ва тизимларини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
пахта маҳсулоти харидорлари ва ишлаб чиқарувчилари ўртасида ҳисоб-китобларнинг замонавий маданиятли шаклларини жорий қилиш;
пахтани қайта ишловчи корхоналар билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ўртасида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва шу асосда умуман иқтисодиётда маблағлар айланишини жадаллаштириш;
етиштирилган пахта хом ашёси ва пахта толаси учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш учун ташқи савдо компаниялари ва пахтани қайта ишловчи тузилмалар айланма маблағлари (шу жумладан ўз маблағлари ва қарз олинган маблағлар)нинг барқарор манбаларини аниқлаш пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштиришнинг муҳим мақсадли вазифалари ҳисоблансин.
2. Қуйидагича тартиб ўрнатилсин:
ташқи савдо компаниялари тузилган шартномалар асосида пахта толасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан улгуржи харид қилади, кейинчалик уни жаҳон пахта бозорининг шаклланаётган конъюнктурасидан келиб чиқиб экспортга, шунингдек пахта толасини эркин муомаладаги валютага сотиб оладиган қўшма корхоналарга мустақил равишда сотади;
республика истеъмолчилари пахта толасини кимошди савдолари асосида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали сотиб оладилар;
пахта толасини сақлаш ҳамда экспортга ва республика истеъмолчиларига бериш фақат ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан (омборлардан) амалга оширилади.
3. Белгилансинки, 2003 йил пахта ҳосилидан бошлаб ташқи савдо компаниялари:
ўз маркетинг стратегиясини мустақил равишда белгилайдилар ва пахта толасини сотишнинг замонавий самарали усулларини қўллаган ҳолда жаҳон пахта нархининг қулай конъюнктурасидан келиб чиқиб экспортга сотадилар;
пахта толасини экспортга етказиб бериш прогнозлари ва истиқболларидан ҳамда жаҳон бозорида пахта маҳсулотига шаклланаётган нархлардан келиб чиқиб «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан пахта толасини улгуржи харид қилиш юзасидан шартномалар тузадилар;
ҳисоб-китоб қилишнинг аккредитив шаклидан устун даражада фойдаланган ҳолда пахта толасини форвард ва фьючерс контрактлар бўйича экспортга сотишдан тушган маблағлар, шунингдек қарзга олинган маблағлар ҳисобидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан тўлиқ ҳисоб-китоб қиладилар.
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларида пахта толасини харид қилиш нархлари билан уни экспортга сотишнинг амалдаги нархлари ўртасида шаклланадиган ижобий ёки салбий тафовут уни ўз айланма маблағларини тўлдиришга мақсадли йўналтирган ҳолда ташқи савдо компаниялари молия-хўжалик фаолиятининг натижаларига тегишли бўлади.
4. Қуйидагилар:
ташқи савдо компаниялари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемаси 1-иловага мувофиқ;
республика истеъмолчилари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
5. Пахта толасини экспортга сотишнинг ва пахта толаси учун ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишининг Вақтинчалик тартиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Унда пахта толасини транспортда ташиш, сақлаш, юклаб жўнатиш ва экспорт қилишга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг чекланган миқдорлари ташқи савдо компаниялари томонидан оширилишини истисно этувчи талаблар назарда тутилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси 2003 йилги ишлар натижалари бўйича кўрсатиб ўтилган Вақтинчалик тартибга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Пахта толасини хорижий компаниялар ва фирмаларга «Ўзаукционсавдо» орқали кимошди савдоси асосида эркин муомаладаги валютага сотишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси бир ой муддатда Пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали сотиш ва унинг учун «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишнинг Вақтинчалик тартибини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
8. Пахта толасини экспортга сотувчи ташқи савдо компаниялари учун солиқлар ва бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорига мувофиқ Бухоро, Сирдарё, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари ташкил этилганлиги ва фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси 2003 йил 1 сентябргача бўлган муддатда республика минтақаларида қўшимча равишда камида олтита ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминали ташкил этсинлар, бунинг учун мавжуд омборхоналардан фойдалансинлар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ташқи савдо компанияларига «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан пахта толаси харид қилиш, уни сертификатлаш, сақлаш, суғурталашда ва экспортга етказиб бериладиган пахта толасини ташишни амалга ошириш учун тегишли инфратузилмани ташкил этишда кўмаклашсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги бир ой муддатда пахта толаси ва линтини қайта ишловчи барча маҳаллий саноат корхоналарини хатловдан ўтказсинлар, 2003 йил 1 сентябргача бўлган муддатда, хусусий корхоналар ташкил этган ҳолда уларни тўлиқ хусусийлаштирсинлар.
Жорий йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда хусусий мулк этиб қайта ташкил қилинмаган корхоналар бўйича Вазирлар Маҳкамасига уларни тугатиш ҳамда объектлар ва мол-мулкларини бўлиб-бўлиб сотган ҳолда давлат реестридан чиқариш тўғрисида таклифлар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
бир ой муддатда идоравий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ғаниев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 3 июнь,
240-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
3 июндаги 240-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ташқи савдо компаниялари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар
схемаси
Ташқи савдо компаниялари билан
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари
ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемасига
ИЛОВА
1. Ташқи савдо компаниялари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толаси етказиб бериш юзасидан, ҳажмларни, типларни, навларни ва юклаб жўнатиш муддатларини кўрсатган ҳолда шартнома тузадилар.
2. Ташқи савдо компанияси хорижий фирма (харидор) билан пахта толасини экспорт қилиш юзасидан контракт тузади.
3. Ташқи савдо компанияси унга хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент банк) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган бўлинадиган аккредитив очиш учун ариза беради.
4. Бир ойда харид қилиш мўлжалланаётган пахта толаси ҳажми доирасидаги маблағлар суммаси ташқи савдо компанияси томонидан аккредитив ҳисоб рақамига ўтказилади.
5. Ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банк (эмитент банк) «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банкни «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
6. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк (харидор банки) ўз мижози — «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси учун аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очади.
7. Сотувчи банки «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасини аккредитив учун алоҳида депозит ҳисоб рақами очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
8. Ташқи савдо компанияси «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига тузилган шартномага мувофиқ пахта толасини юклаб жўнатиш тўғрисида билдиришнома юборади.
9. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси пахта тозалаш заводларидан ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларига пахта толасини юклаб жўнатади.
10. Ташқи савдо компанияси ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан шартнома шартларига мувофиқ пахта толасини хорижий фирмага юклаб жўнатади.
11. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси пахта толаси юклаб жўнатилгандан кейинги кунда хизмат кўрсатувчи банкка пахта толаси юклаб жўнатилганлигини ва аккредитивни очиш учун барча шартлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, аккредитив ҳисобига тўланган маблағлар ҳажмини кўрсатган ҳолда, тақдим этади.
12. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлиги тасдиқланган тақдирда ташқи савдо компаниясига хизмат кўрсатувчи банк (эмитент банк)ка маблағларни ўтказиш юзасидан талабнома юборади. Кўрсатиб ўтилган талабномага мувофиқ эмитент банк маблағларни ўтказади.
13. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банк алоҳида депозит ҳисоб рақамидан маблағларни етказиб берувчи — «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига аккредитивлар бўйича ўтказади.
14. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажмларига мувофиқ маблағларни пахта тозалаш заводларининг депозит ҳисоб рақамига ўтказади.
15. Ташқи савдо компанияси ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси қийматини ва аккредитивлардан тўланган суммаларни ҳар ойда ўзаро солиштириб чиқадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
3 июндаги 240-сон қарорига
2-ИЛОВА
Республика истеъмолчилари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар
схемаси
Республика истеъмолчилари билан
«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари
ўртасида пахта толаси учун ҳисоб-китоблар схемасига
ИЛОВА
1. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан пахта толасини республика пахта толаси истеъмолчиларига ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан сотиш тўғрисида Бош воситачилик шартномасини тузадилар.
2. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ҳар бир кимошди савдоси олдидан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига кимошди савдосига чиқариш учун тегишли типлар, навлар, класслар (Ўзбекистон «Сифат» маркази томонидан тасдиқланган) ҳамда пахта толаси ҳажми тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этади.
Пахта толасининг бошланғич нархи «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси томонидан жаҳон бозоридаги нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, бу ҳақда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасини кимошди савдоси ўтказилишидан 30 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади.
Пахта толасининг бошланғич нархи савдо ўтказиш санасида жаҳон бозоридаги нархлар конъюнктурасига қараб ўзгариши (пасайиши ёки кўтарилиши) мумкин. Нархларни ўзгартириш тўғрисидаги қарор «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси томонидан қабул қилинади (бу ҳақда у Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасини ҳам ёзма равишда хабардор қилади) ҳамда савдода кимошди савдоси қатнашчиларига эълон қилинади.
3. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси кимошди савдоларини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали ахборот эълон қилади.
4. Савдода қатнашиш учун буюртманома берган пахта толасининг республика истеъмолчилари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ҳисоб рақамига берилган буюртманома суммасининг 2 фоизи миқдорида гаров суммаси ҳамда 0,1 фоизи миқдорида кимошди савдосида қатнашганлик учун бир марталик йиғим тўлаши керак.
5. Кимошди савдолари харидорлардан тушган буюртманомалар асосида ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Кимошди савдосини ўтказиш санаси «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан келишиб олинади.
6. Савдо ғолиби Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан икки нусхада кимошди савдоси натижалари тўғрисида протокол имзолайди, уларнинг бир нусхаси ғолибга берилади ҳамда маҳсулот етказиб бериш юзасидан контракт тузиш учун асос ҳисобланади, иккинчи нусхаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида сақланади.
7. Харидор ҳамда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси харидор билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ўртасида имзоланган протоколга мувофиқ пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартнома тузадилар.
8. Кимошди савдоси ғолиби — харидор «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси билан имзоланган шартнома асосида пахта толаси учун «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси ҳисоб рақамига маблағларни тўлайди.
9. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси юклаб жўнатилган пахта толаси ҳажмига мувофиқ маблағларни пахта тозалаш заводларининг депозит ҳисоб рақамларига ўтказади.
10. Пахта тозалаш заводлари «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг нарядлари бўйича пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларига (омборларга) юклаб жўнатади. Пахта толасининг контрактга мувофиқ ҳажми ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан (омборлардан) республика истеъмолчиларига юклаб жўнатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
3 июндаги 240-сон қарорига
3-ИЛОВА
Пахта толасини экспортга сотишнинг ва пахта толаси учун ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишининг
ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИ
I. Умумий қоидалар
1. Тайёрланган пахта хом ашёсидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг пахта тозалаш заводлари томонидан ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳажми улар ташқи савдо компаниялари билан тузадиган шартномалар-контрактларга мувофиқ сотилади.
2. Ташқи савдо компаниялари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта толаси экспорти бўйича ўзаро муносабатлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар мазкур Вақтинчалик тартиб, икки томонлама шартномалар ҳамда Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
II. Пахта толасини экспорт қилиш юзасидан битимлар ва шартномалар тузиш
3. Календарь йил бошида ташқи савдо компаниялари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида пахта етиштирувчи хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ жорий йилда кутилаётган ҳосилдан пахта хом ашёсини харид қилиш ва қайта ишлаш юзасидан Бош шартномалар тузилади.
4. Бош шартномада:
жаҳон бозорида талаб қилинадиган тегишли саноат навлари ва типларидаги пахта толаси ишлаб чиқариш учун пахта хом ашёсининг аниқ селекция навлари;
пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан ҳамда пахтанинг районлаштирилган ва истиқболли навлари жойлаштирилишидан келиб чиқиб экспортга сотиладиган пахта толасининг ҳисоблаб чиқилган ҳажми;
жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойлари ва келгуси йилнинг январь—август ойлари даврида ташқи савдо компаниялари томонидан сотиб олинадиган пахта толаси ҳажмини аниқлаш бўйича шартномалар тузишнинг дастлабки муддатлари белгиланади.
5. Бош шартномага мувофиқ:
амалда экилган пахта майдонларини апробациядан ўтказиш натижалари ва кутилаётган пахта хом ашёси ҳосили бўйича жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойларида экспортга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;
ҳосилни йиғиштириб олиш ва жорий йилда тайёрланган амалдаги пахта хом ашёси бўйича келгуси йилнинг январь—август ойларида экспортга тола етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;
6. Бош шартномага мувофиқ тузиладиган шартномаларда етказиб бериладиган толанинг ҳажми, нави, типи ва бошқа сифат кўрсаткичлари бўйича барча асосий параметрлари, транспортда ташиш шартлари ва юклаб жўнатиш муддатлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби, форс-мажор ҳолатлари, тузилган шартномаларни бажариш шартлари бўйича мулкий ва бошқа жавобгарлик, низоли масалаларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади.
III. Пахта толасига нархларни белгилаш тартиби
7. Ташқи савдо компаниялари (харидор) томонидан пахта толасини кейинчалик экспортга сотиш учун харид қилиш белгиланган тартибда «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (етказиб берувчи) билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Ушбу шартномаларда пахта толасини сотиб олиш толани юклаб жўнатиш кунида жаҳон бозорида шаклланган шартномавий нархлар бўйича амалга оширилиши кўрсатилади.
8. Шартномавий нархлар жўнатишнинг франко-станция СИФ шартлари бўйича қуйидаги тартибда белгиланади.
Дастлаб юклаб жўнатишдан олдинги кунда «Коттон Оутлук»да эълон қилинадиган «А» индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаси қиймати белгиланади (АҚШ долларида). Кўрсатиб ўтилган қийматдан пахта толасини сотиш бўйича ташқи савдо компанияларининг қуйидаги чекланган ҳисоблаб чиқилган харажатлари чиқариб ташланади:
пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари)дан Шимолий Европа портларигача транспортда ташиш ва суғурта қилиш, юклаб жўнатиш-тушириш ҳамда толани портларда Шимолий Европа портлари СИФ шартларини бажариш учун мўлжалланган портлар томонидан белгиланган норматив муддатлар доирасида сақлаш харажатлари;
пахта толасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияда қайд этилган тарифлар бўйича сертификатлаш бўйича Ўзбекистон «Сифат» маркази ва кип массасини тарозида тортиш харажатлари;
пахта толасини декларациялаш ва божхонада расмийлаштириш харажатлари (қийматнинг 0,15 фоизи);
банк харажатлари (кафолатлар, маблағларни ўтказиш, аккредитив очиш);
экспедиторлик хизматлари қийматининг 2 фоизигача миқдордаги «Ўзташқитранс» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасининг воситачилик ҳақи;
ташқи савдо компанияларининг шартномавий нархлар бўйича пахта толаси қийматининг 3 фоизигача миқдордаги даромадларининг энг кам даражаси (таъминот харажатлари).
9. Бунинг натижасида олинган нарх 5-типдаги «Ўрта» классининг «Биринчи» нав 1 тонна пахта толаси учун шартномавий нарх ҳисобланади. Пахта толасининг бошқа навлари, класслари ва типларининг шартномавий нархи мазкур Вақтинчалик тартибга 1-иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.
Харажатларга чегирмалар базавий нархга нисбатан ёки ҳар бир нав, класс ва типнинг нархи аниқлангандан кейин амалга оширилади.
10. Юқорида кўрсатиб ўтилган харажатларнинг чекланган миқдори Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан ҳар бир йил ҳосили бўйича белгиланади ҳамда шартномавий нархларни белгилашда фойдаланиш учун «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига ва ташқи савдо компанияларига етказилади.
11. Шартномавий нархлар пахта толаси техник шартларининг барча мажбурий талабларига мувофиқ бўлган маҳсулотга белгиланади.
12. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасидан ташқи савдо компаниялари томонидан сотиб олинадиган пахта толасининг шартномавий нархи прейскурантдаги улгуржи нархдан ва пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари)га етказиб бериш ва сақлаш харажатларидан, шу жумладан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг воситачилик ҳақидан паст бўлмаслиги керак.
13. «Микронейер» кўрсаткичи қийматлари белгиланган нормалардан (3,5 дан 4,9 гача) юқори ёки паст бўлганда пахта толаси учун пахта толасига улгуржи нархлар прейскурантида кўрсатилган шкала бўйича 1-2-нав пахта толасининг шартномавий нархидан чегириш амалга оширилади.
14. «Коттон Оутлук» «А» индекси Ўзбекистон компоненти котировкасининг ҳар кунлик қийматлари ва базавий шартномавий нарх Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига ҳамда ташқи савдо компанияларига етказилади.
IV. Пахта толасини юклаб жўнатиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
15. Ташқи савдо компаниялари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толасини етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларда юклаб жўнатиш шартларини ва ҳисоб-китоб қилишнинг етказиб берувчига хизмат кўрсатадиган банкда очиладиган асосан аккредитив шаклини белгилайдилар.
16. Шартнома шартларига мувофиқ ташқи савдо компанияси ўзига хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент-банкка) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган, бўлинмас аккредитив очишга ариза тақдим этади. Аккредитив суммаси ҳар ойда юклаб жўнатиладиган пахта толаси қийматининг 100 фоизини ташкил этади.
17. Қопланмаган (кафолатланган) аккредитивнинг барча шартлари Етказиб берувчи ва Харидор ўртасида тузиладиган шартномада қайд этилади.
Етказиб берувчи ва Харидор ўртасида тузиладиган шартномада қуйидагилар бўлиши керак:
эмитент банкнинг номи;
аккредитив тури ва ундан фойдаланиш усули;
Етказиб берувчини аккредитив очилгани тўғрисида хабардор қилиш усули;
аккредитив бўйича маблағ олиш учун Етказиб берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;
товарлар юклаб жўнатилгандан кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддати, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар;
бошқа зарур ҳужжатлар ва шартлар.
18. Харидорнинг қопланмаган аккредитив очиш тўғрисидаги аризаси эмитент банк томонидан кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамига кирим қилинади. Харидорнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан аккредитив суммаси 22602 «Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари» ҳисоб рақамига ўтказилади.
Етказиб берувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда (ижро этувчи банкда) аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очилади.
19. Ижро этувчи банкда қопланмаган аккредитив ҳисоб рақами очишда эмитент банк етказиб берувчи банкнинг биринчи талабига кўра аккредитивнинг барча суммасини Етказиб берувчининг аккредитив ҳисоб рақамига ўтказиш мажбуриятини олади.
20. Маблағларни ўтказиш юзасидан эмитент банкка қўйиладиган талаб Етказиб берувчи томонидан аккредитивнинг барча шартлари бажарилган тақдирда тақдим этилади. Маблағларни аккредитив ҳисоб рақамидан Етказиб берувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш унинг томонидан ижро этувчи банкка Етказиб берувчи ва Харидор ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган аккредитивнинг барча шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади.
21. Аккредитив бўйича тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар банкка аккредитив муддати тамом бўлгунга қадар тақдим этилиши керак.
22. Ижро этувчи банк аккредитивнинг барча шартларига Етказиб берувчи томонидан риоя қилинишини, шунингдек тасдиқловчи ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириши шарт.
23. Аккредитив шартларининг ҳатто биттаси бузилган тақдирда ҳам маблағларни Етказиб берувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш тақиқланади.
24. Аккредитивдан фойдаланилишига қараб эмитент банк қисман тўланган суммани кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамини ёпиш билан биргаликда Харидорнинг ҳисоб рақамидан банкнинг воситачилик ҳисоб рақамига ҳисобдан чиқаради.
25. Банкда Етказиб берувчининг аккредитивини ёпиш:
аккредитив муддати тамом бўлгач амалга оширилади. Ижро этувчи банк аккредитив ёпилганлиги тўғрисида эмитент банкни хабардор қилади;
аккредитив муддати тамом бўлгунга қадар тақдим этилган ва агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса Етказиб берувчининг аккредитивидан бундан кейин фойдаланишни рад этиши тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади. Эмитент банкка ижро этувчи банк томонидан билдиришнома юборилади;
Харидорнинг аккредитивни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади, агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса. Аккредитив эмитент банкидан 22602 «Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари» баланс ҳисоб рақамидаги қолдиқдан ортиқ бўлмаган суммага хабар олинган кундан ёпилади ёки камайтирилади.
26. Ташқи савдо компаниялари ва «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари келгусида юклаб жўнатиш учун олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилишлари ва юкларни жўнатиш кунида пахта толасига шартномавий нархни қайд қилишлари мумкин.
Сотиб олинадиган пахта толаси қийматининг бир қисми учун олдиндан ҳақ тўлашда ҳақнинг қолган қисми аккредитив бўйича тўланади.
27. Пахта тозалаш заводлари пахта хом ашёсини қайта ишлаш давомида ва ташқи савдо компаниялари билан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари)га юклаб жўнатадилар.
Ташқи савдо компаниялари билан хорижий харидор фирмалар ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари) пахта толасини экспортга юклаб жўнатадилар.
28. Шартнома шартларига мувофиқ «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта толаси юклаб жўнатилган пайтдан бошлаб 2 календарь кундан кечикмай шартномавий нарх бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш учун пахта толаси юклаб жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (илова қилинган транспорт-юк хатлари, пахта заводларининг ҳисоб рақамлари-сертификатлари ва Ўзбекистон «Сифат» марказининг сертификатлари билан биргаликда тўлов учун ҳисоб рақамлари) ижро этувчи банкка («Пахта-банк» бўлинмаларига) тақдим этадилар.
Етказиб берувчининг франко-омбор шартларида етказиб беришда пахта тозалаш заводининг ва Харидорнинг вакиллари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси санаси ёки юкнинг ташиш учун транспорт ташкилоти томонидан қабул қилиб олинган санаси юклаб жўнатилган сана ҳисобланади.
Пахта толаси сифати Ўзбекистон «Сифат» марказига тузилган сертификат бўйича кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакили жалб қилинган ҳолда ҳал этилади. Сифат бўйича келишмовчиликлар тасдиқланган тақдирда унинг билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар Ўзбекистон «Сифат» марказининг ҳисоб рақамига тегишли бўлади, Етказиб берувчи ва Харидор ўртасидаги ҳисоб-китоб эса далолатномалар 5 кун муддатда кўриб чиқилгандан кейин ушбу пахта толаси туркумининг амалдаги сифати асосида амалга оширилади.
29. Ҳар ойда ҳар ойнинг 5-кунигача, кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи билан, «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари томонидан тақдим этилган ҳисоб рақамлари асосида «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ва ташқи савдо компаниялари томонидан оралиқ таққослаш далолатномаси тузилади (Вақтинчалик низомга 2-илова). Таққослаш ҳақиқатда юклаб жўнатиш ва олдинги ойнинг тўлов суммаси бўйича амалга оширилади.
Бунда пахта толасининг ҳажми, сифати ва нархи билан боғлиқ низоли масалалар бўйича тегишли органлар ва томонларнинг аҳдлашувига кўра қабул қилинган қарорлар ҳисобга олинади.
Таққослаш далолатномалари натижалари бўйича ҳисоб-китоб юк жўнатилгандан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай амалга оширилади.
30. Муайян йил ҳосили бўйича тегишли йил пахта толасини юклаб жўнатиш тугаллангандан кейин 15 кун мобайнида таққослаш далолатномалари тузилади (Вақтинчалик низомга 3-илова).
Ҳосил бўйича узил-кесил ҳисоб-китоб таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин 5 кун мобайнида амалга оширилади.
31. Ташқи савдо компаниялари «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китобларни форвард ва фьючерс контрактлари бўйича тола сотишдан тушган маблағлар ва қарз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.
32. Ташқи савдо компаниялари пахта толасини сотувнинг самарали усулларини қўлланган ҳолда, жаҳон нархларининг энг қулай конъюнктураси даврида сотадилар.
Ташқи савдо компанияларининг пахта толасини транспортда ташиш, сақлаш, юклаб жўнатиш ва экспорт қилишга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари ушбу харажатларнинг белгиланган чекланган миқдорларидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Пахта толасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларидан сотиб олиш нархлари билан экспортга амалда сотилган нархлар ўртасидаги ижобий ёки салбий тавофут, шу жумладан сотиш харажатларини тежаш ташқи савдо компанияларининг молия-хўжалик фаолияти натижаларига тегишли бўлади.
V. Пахта толасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари томонидан экспортга сотишдан олинган маблағлардан фойдаланиш
33. Пахта толаси учун ташқи савдо компанияларидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига тушган маблағлардан:
амалдаги прейскурант улгуржи нархлар бўйича пахта хом ашёсини қайта ишловчилар (пахта тозалаш заводлари) билан ҳисоб-китоб қилишда;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган воситачилик ҳақи миқдорида ўз харажатларини ҳамда пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари (омборлари)га етказиб бериш ва сақлаш харажатларини қоплашда фойдаланилади.
34. Пахта толаси қиймати ҳажмида маблағларни тақсимлаш прейскурант улгуржи нархлар бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.
VI. Низоларни кўриб чиқиш тартиби
35. Шартномалардан ёки улар билан боғлиқ ҳолда келиб чиқиши мумкин бўлган барча низоларни томонлар келишувлар йўли билан ҳал этадилар. Агар томонлар келишувга эришмасалар, улар ўртасидаги низо Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирликлар ва идоралар ёки хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади.
Берилган даъволар тасдиқланган тақдирда айбдор томон бошқа томонга даъво суммасини тўлайди ёки узил-кесил ўзаро ҳисоб-китоб қилишда уларни ҳисобга олади.
VII. Мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
36. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасига мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида келишилган таклифлар киритилади.
Пахта толасини экспортга сотишнинг ва пахта толаси
учун ташқи савдо компанияларининг«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишининг Вақтинчалик тартибига
1-ИЛОВА
Пахта толасининг типлар бўйича нархларини
қайта ҳисоблаш коэффициентлари

Тола типи ‎

1 а‎

1 б‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

Коэффи-циент‎

1,70‎

1,60‎

1,50‎

1,35‎

1,20‎

1,05‎

1,00‎

0,95‎

0,85‎

‎‎Пахта толасининг навлар бўйича («Биринчи» нав, «Ўрта» класс)
‎нархларини қайта ҳисоблаш коэффициентлари

1-нав ‎ олий
‎яхши
‎ўрта
‎оддий
‎ифлос ‎
1,050
‎1,040
‎1,000
‎0,965
‎0,925‎
2-нав ‎ олий
‎яхши
‎ўрта
‎оддий
‎ифлос ‎
1,020
‎0,990
‎0,955
‎0,920
‎0,880‎
3-нав ‎ яхши
‎ўрта
‎оддий
‎ифлос‎
0,965
‎0,930
‎0,885
‎0,840‎
4-нав‎ яхши
ўрта
‎оддий ифлос ‎
0,850
‎0,800
‎0,750
‎0,700‎
5-нав‎‎ ўрта
‎оддий
‎ифлос‎‎
0,550
‎0,500
‎0,450‎‎
Пахта толасини экспортга сотишнинг ва пахта толаси
учун ташқи савдо компанияларининг«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишининг Вақтинчалик тартибига
2-ИЛОВА

‎‎200 йил ___________________
‎(ой)

‎‎да юклаб жўнатилган пахта толаси учун берилган ҳисоблар бўйича

‎‎____________________________
‎(кейинги ойнинг 1-куни)

‎‎даги ҳолатга кўра ўзаро таққослаш далолатномаси
‎‏Юклаб жўнатиш ҳужжатининг ёки контрактнинг тартиб рақами ва юклаб жўнатиш санаси
‎‏
‎Кондицион оғирлиги бўйича юклаб жўнатилган пахта толасининг миқдори, т
‎‏

Юклаб жўнатиш кунидаги шартномавий нарх ‎‎‎

‎Толанинг шартномавий нарх бўйича қиймати, минг сўм (2*9)
‎Аккредитив бўйича тўланган, минг сўм
‎‏
Юклаб жўнатилган пахта толасининг қиймати билан тўланган сумма ўртасидаги фарқ‎‎‎
‎‏«А» индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаси бўйича жаҳон нархи, долл,/т
‎Экспорт бўйича харажатлар АҚШ доллари ҳисобида, долл./т
Курс, сўм/долл.‎‏
Валюта харажатлари‎ чегирилган ҳолдаги жаҳон нархи ‎ ‎Экспорт бўйича харажатлар сўм ҳисобида, сўм/т
‎Шартномавий нарх, сўм/т (7-8)
қўшимча тўланади, минг сўм ‎‏‎ қайтариб олинади (ёки ушлаб қолинади), минг сўм‎‏‎
долл./т
‎(3—4)‎
сўм/т
‎(5*6)‎

‎1

‎2

‎3

‎4

‎5

‎6

‎7

‎8

‎9

‎10

‎11

‎12

13‎

Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ, 200 йил _______ ойи учун ________ олдидаги қарзи _______ сўмни ташкил қилди.
‎Бундан ташқари, 200 йил _____ даги ҳолатига кўра илгари юклаб жўнатилган пахта толаси бўйича низоли масалалар______ сўм миқдорида ________ фойдасига ҳал қилинди.
‎Шуни ҳисобга олган ҳолда, ________нинг _________олдидаги якуний қарзи________сўм миқдорида белгиланди.
‎ Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси:
(кичик бандлардан бири ўчирилиши лозим)

‎‎ белгиланган тартибда ___________ ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш

200 йил _______ ойида юклаб жўнатиладиган пахта толаси учун ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.


‎‎‎______________________ вилояти «Пахтасаноат» ҲАБ


‎_________________ давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси
‎‎

Раис

Бош бухгалтер

М.Ў.

200 йил «____» _____________‎‎

Раис

Бош бухгалтер

М.Ў.

200 йил «____» ______________‎‎
Пахта толасини экспортга сотишнинг ва пахта толаси
учун ташқи савдо компанияларининг«Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилишининг Вақтинчалик тартибига
3-ИЛОВА
200 йил ҳосилидан юклаб жўнатилган пахта толаси учун
тақдим этилган ҳисоблар бўйича таққослаш
ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‏Юклаб жўнатиш ҳужжатининг ёки контрактнинг тартиб рақами ва юклаб жўнатиш санаси

‎‏Амалда юклаб жўнатилган (аниқлашлар ва эътирозлар ҳисобга олингин ҳолда) (тонна)

Пахта толасининг қиймати,
‎ минг сўм

Тақдим этилган ҳисоблар бўйича

Ташқи савдо компаниялари томонидан тўланган

Фарқ‎

Қўшимча тўланади

Қайтарилади (ёки ушлаб қолинади)

Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ 200 йил ҳосили учун ________ олдидаги қарз _______ сўмни ташкил қилди.

Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда ___________ҳисоб рақамига _________миқдорида тўлов талабномаси қўйилиши учун асос ҳисобланади.

_________________вилояти «Пахтасаноат» ҲАБ‎‎ ___________________ давлат-акциядорлик ташқи савдо компанияси‎‎

Раис

Бош бухгалтер

М.Ў.

200 йил «____» ______________‎‎

Раис

Бош бухгалтер

М.Ў.

200 йил «____» ______________‎‎
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 11-сон, 84-модда; 20-сон, 190-модда; 2004 й., 34-35-сон, 396-модда; 2005 й., 8-9-сон, 69-модда; 34-36-сон, 264-модда)