Ҳужжат 17.03.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонини амалга ошириш юзасидан ва Республика тиббиёт марказлари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг тузилмасига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Республика ихтисослаштирилган урология маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
республика аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатиб ўтилган Марказлар фаолиятининг мувофиқлаштирилишини таъминласин;
бир ҳафта муддатда — Марказларнинг директорлигига номзодлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
4. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги иштирокида икки ҳафта муддатда Марказларнинг меҳнат жамоалари йиғилишлари ўтказилишини таъминласинлар, йиғилишларда Марказлар кенгашлари тўғрисидаги Низом ҳамда уларнинг шахсий таркиби, Марказлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа зарур ҳужжатлар тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:
Республика марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг вақтинчалик қоидалари 6-иловага мувофиқ;
Ихтисослаштирилган марказлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун тарифларни шакллантириш ва тасдиқлашнинг вақтинчалик тартиби 7-иловага мувофиқ;
Имтиёзли тоифага кирувчи беморларни давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлашнинг вақтинчалик тартиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан биргаликда Марказлар фаолияти мониторинги натижалари бўйича 2003 мобайнида Вазирлар Маҳкамасига кўрсатиб ўтилган вақтинчалик қоидалар ва тартибларга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда жорий харажатларга бюджет маблағлари сарфини 2004 йилдан бошлаб босқичма-босқич пасайтириш, шунингдек 2008 йилдан кечикмай ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплашга ўтишни назарда тутган ҳолда Марказларни маблағ билан таъминлаш тартиби ва манбалари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Белгилансинки:
ташкил этиладиган Марказлар қайта ташкил этилаётган тиббиёт муассасаларининг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади;
Марказларга берилаётган давлат мулки даромад (фойда) солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
Марказларнинг давлат мулки ҳисобланган мол-мулки фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда гаров, алмаштириш ёки олди-сотди мавзуси бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ташкил этилаётган Марказларнинг зарур моддий-техника базасини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Тошкент шаҳридаги 15-шаҳар клиник шифохонасининг бинолари, иншоотлари, асбоб-ускуналари ва бошқа мол-мулкини Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази балансига;
Тошкент шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасининг бинолари, иншоотлари, асбоб-ускуналари ва бошқа мол-мулкини Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази балансига берсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
ташкил этилаётган Марказларнинг мол-мулкини пухта хатловдан ўтказсин, асосий воситалар (тиббиёт муассасаларининг бинолари ва иншоотлари, асбоб-ускуналар, анжомлар, инвентар ва бошқалар) шаклидаги давлат мулки рўйхати ва қийматини, муомаладан ташқари активлар ҳажми ва Марказларнинг устав фондларига ишончли бошқарув ҳуқуқи билан берилаётган инвестиция мақсадлари учун ажратилган давлат бюджети маблағлари ҳажмларини аниқласин;
ҳар бир Марказнинг устав фонди миқдорини, Марказ таъсис этилаётган пайтда давлат мулки ва меҳнат жамоаси улуши миқдорини белгиласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда ўтказилаётган эксперимент боришининг таъсирчан мониторингини таъминласин ҳамда натижалар бўйича ҳар йили январь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 17 март,
140-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 17 мартдаги
140-сон қарорига
1-ИЛОВА
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари
тузилмаси

‎‎‏Т/р

‎Марказнинг номи ‎‏

Таркибий бўлинмалар‎‎

Маслаҳат поликлиникаси
‎(бир кунда қабул
‎қилинадиган
‎мижихозлар сони)‎

стационар (ўрин)‎

1.‎

Республика ихтисослаштирилган
‎урология маркази‎

300‎

100‎

2.‎

Академик В. Воҳидов номидаги
республика ихтисослаштирилган
‎жарроҳлик маркази

300‎

300‎

3.‎

Республика ихтисослаштирилган кўз
‎микрохирургияси маркази ‎

250‎

70‎

4.‎

Республика ихтисослаштирилган
‎кардиология маркази ‎

250‎

160‎

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 17 мартдаги
140-сон қарорига
2-ИЛОВА
Республика ихтисослаштирилган урология маркази тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Республика ихтисослаштирилган урология марказининг фаолиятини ташкил этиш ва уни маблағ билан таъминлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Республика ихтисослаштирилган урология маркази (кейинги ўринларда матнда Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида урология бўйича даволаш-профилактика ва илмий-методик фаолиятни амалга оширувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи мустақил ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Урология илмий маркази негизида ташкил этилмоқда.
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
3. Республика ихтисослаштирилган урология маркази юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга эга бўлади, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги банкларда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамлари очади, ўзининг тўлиқ номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар ва бланкаларга, ўз рамзига (белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган визуал идентификациялаш воситаларига) эга бўлади.
Марказ Тошкент шаҳри — 700109, С. Раҳимов тумани, Хўжаев кўчаси, 1-тор кўча, 1-уйда жойлашган.
II. Марказнинг мақсади, вазифалари ва функциялари
4. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсадлари ҳисобланади:
сифат даражаси юқори ва жаҳон стандартларидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган юқори технологияли моддий ва илмий базани ҳамда ўз урология мактабини шакллантириш;
урология касалликлари ташхиси, даволаш ва профилактикаси бўйича аҳолининг ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишга бўлган талабини қондириш.
5. Марказнинг асосий вазифалари:
а) қуйидаги беморларга:
давлатнинг қўллаб-қувватлашига эҳтиёжманд бўлган шахсларга (имтиёзли тоифа) поликлиниканинг мавжуд ўрин фонди ва қувватининг 20 фоизигача ҳажмда давлат бюджети маблағлари ҳисобига;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга устун даражада пулли асосда ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган урология ёрдам кўрсатиш;
б) мавжуд тиббиёт техникаси парки ва аппаратларини доимий равишда янгилаш ва замонавийлаштиришни таъминлаш, Марказни жаҳон ютуқлари даражасида ихтисослаштирилган юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берувчи замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;
в) Марказ фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш шартларида таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб этиш юзасидан менежментни ва маркетинг ишларини ташкил этиш;
г) Марказ тиббиёт ходимларининг касб даражасини доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш, шу жумладан мутахассисларнинг энг кўп тарқалган урология касалликлари ташхиси ва даволашнинг замонавий усуллари бўйича етакчи хорижий тиббиёт ўқув юртлари ва клиникаларида стажировкада бўлишларини ташкил этиш ҳисобига ошириш ва такомиллаштириш;
д) энг кўп ёйилган урология касалликлари профилактикаси, ташхиси ва уларни даволашнинг ўз илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва тиббиёт амалиётига жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
е) урология касалликларини даволаш ва ташхис қўйишнинг патентланган ўз усуллари ва технологияларини доимий равишда такомиллаштириш ва уларнинг халқаро эътироф этилишига эришиш;
ж) урология касалликлари ва уларнинг асоратлари ташхиси, уларни даволаш ва профилактикаси бўйича республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;
з) етакчи хорижий урология марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологияли усулларидан фойдаланиш, шунингдек уларни такомиллаштириш бўйича тўпланган тажрибани, мутахассислар ва ахборотни кенг айирбошлашни таъминлаш.
6. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
республика аҳолисининг урология касалликларига ташхис қўйиш, даволаш ва улар профилактикасининг жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологиялари усулларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди;
энг кўп тарқалган урология касалликлари ташхиси, уларни даволаш ва улар профилактикасининг илғор самарали усуллари ва технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
ўзининг уролог мутахассислар мактабини шакллантиради ва ривожлантиради ҳамда республиканинг бошқа муассасаларини ўз ихтисоси бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлайди;
дори-дармон препаратлари, тиббий мақсаддаги воситаларни, шунингдек урология касалликлари ташхиси ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқади, клиник синовлар ўтказади ва амалга оширади;
илмий-тадқиқот фаолиятни амалга оширади ҳамда Марказ томонидан ишлаб чиқилган урология касалликлари ташхиси ва уларни даволаш методикасининг республикадаги бошқа тиббиёт муассасаларида кенг жорий этилиши юзасидан методологик ишлар олиб боради;
Фан ва технологиялар марказига урология соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет элда тиббиёт оламида урология бўйича ўз илмий ва технология ютуқларини ифодалайди;
урология бўйича ўзининг илмий, ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ва нашр этади;
тиббиёт кадрларини тайёрлайди, қайта тайёрлайди, уларнинг малакасини оширади.
III. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларида ўз муносабатларини шартномалар, битимлар, контрактлар асосида қуради ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, шунингдек Марказ фаолиятининг мақсадлари ва соҳаси доирасида уларни юридик ва жисмоний шахслар билан тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Марказ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишув бўйича кўрсатилаётган тиббиёт хизматларининг, бажарилаётган ишларнинг, чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотнинг барча турларига тарифлар ва нархларни мустақил белгилашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Марказ белгиланган мақсадларга эришиш ва ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда:
Марказнинг устав фондига берилаётган давлат мулкини Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ўртасида тузиладиган мулкни ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ ишончли бошқариш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ривожланишнинг бизнес-режаларини, ўз бюджетини мустақил шакллантириш, уларнинг ҳажмларини, харажатларни шакллантириш ва йўналтириш манбаларини аниқлаш;
аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган урология ёрдами кўрсатиш;
асосий воситаларни ижарага олиш, кредитлар, қарзлар, грантлар ва бошқа молиявий ёрдамни белгиланган тартибда жалб этиш;
бюджет маблағлари ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
урология бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхоналар) ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Марказ фаолияти соҳасига зид бўлмаган бошқа иш турларини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Марказ қуйидагиларга мажбур:
юқори малакали ихтисослаштирилган урологик ёрдамга муҳтож беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифати ва стандартларини замонавий жаҳон талаблари даражасида сақлаш ва ривожлантиришни таъминлаш;
аҳолига тасдиқланган тарифлар бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган урологик ёрдам кўрсатиш;
имтиёзли беморлар контингентига поликлиниканинг мавжуд ўринлар фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган урологик ёрдам кўрсатиш;
Марказ ходимларининг етакчи хорижий урологик клиникаларда тор ихтисосли қайта тайёрлаш ва малака оширишдан мунтазам равишда ўтишини амалга ошириш;
Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи тўлаш шарт-шароитларини кафолатлаш, техника хавфсизлигини, ижтимоий муҳофаза қилишни ва аниқ мўлжалли ижтимоий муҳофазани таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказнинг моддий-техника базасини ўз маблағлари ҳисобига замонавий тиббиёт техникаси ҳамда технологиялари билан мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланиш, уларнинг сақланишини таъминлаш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Марказ директори, шунингдек алоқадор ходимлари одамлар саломатлигига зарар етказилиши ёки Марказ ходимлари айби билан содир бўлган ўлим ҳоллари учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ моддий, маъмурий ва жиноий жавоб беришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Марказнинг мол-мулки ва устав жамғармаси
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги орқали давлат ҳамда манфаатини Марказ Кенгаши ифодалайдиган Марказ меҳнат жамоаси Марказнинг муассислари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Марказнинг устав жамғармаси:
асосий воситалар (тиббиёт муассасаси бинолари ва иншоотлари, тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар, инвентарлар ва шу кабилар) ва айланмадан ташқари активлар тарзидаги давлат мол-мулки;
инвестиция мақсадларига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
тиббий хизматлар, ишларни амалга оширишдан, маҳсулотлар сотишдан олинадиган моддий-техникавий базани ривожлантиришга, шунингдек тиббий асбоб-анжомлар ва технологиялар сотиб олишга йўналтириладиган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
14. Марказнинг устав жамғармасига бериладиган давлат мулки қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Марказ таъсис этилаётган вақтда белгиланади.
Давлат мулки Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқлари билан, Марказнинг мақсади ва вазифаларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш учун берилади.
15. Марказнинг моддий-техникавий базани ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ва замонавий тиббиёт асбоб-анжомлари сотиб олишга йўналтириладиган даромадлари меҳнат жамоаси улуши сифатида устав жамғармасига киритилади.
Меҳнат жамоасининг Марказ устав жамғармасидаги улуши жамоа мулки ҳисобланади ва бўлинмайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра Марказнинг устав жамғармасига берилган давлат мулки имтиёзли шартларда унинг жамоасига мулк сифатида сотилиши мумкин.
17. Марказ, юридик шахс сифатида, эгаллаб турган ер участкаларига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Марказнинг давлат мулки ҳисобланадиган мол-мулки фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда гаров, алмаштириш предмети бўлиши ёки сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Марказ тузилмаси ва уни бошқариш
20. Марказ таркибига кунига 300 беморга хизмат кўрсата оладиган маслаҳат поликлиникаси ва 100 ўринли стационар киради.
21. Марказ Кенгаши Марказни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Марказ Кенгаши таркибида Марказ директори, Марказнинг етакчи тиббий ва илмий ходимлари бўлган 7 кишидан иборат бўлади. Марказ Кенгаши ишида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигидан ваколатли вакиллар иштирок этишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ Кенгаши тўғрисидаги Низом ва унинг шахсий таркиби Марказ меҳнат жамоаси умумий мажлиси қарори билан тасдиқланади. Кенгаш аъзолари объектив зарурат ва/ёки меҳнат жамоаси умумий мажлиси кўпчилик қатнашчилари талабига кўра қайта сайланиши мумкин.
Марказ Директори айни бир вақтда Марказ Кенгашининг раиси ҳисобланади.
Кенгаш мажлислари ҳар ойда ўтказилади, унинг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади.
22. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Марказни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг инвестиция ва илмий-техникавий сиёсати асосий йўналишларини белгилаш;
йиллик бизнес-режаларни ва молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш;
аҳолига пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам турларига тарифларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Марказ тузилмасини ва Марказ ичидаги, шунингдек унинг филиаллари ва ваколатхоналаридаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни тасдиқлаш;
Марказнинг молия-хўжалик ва тиббий фаолиятини бошқариш, шунингдек Марказ фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган тавсияномаларни ишлаб чиқиш.
23. Марказнинг жорий фаолиятига Директор раҳбарлик қилади, у Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
24. Марказ Директори:
ўз фаолиятини Марказ номидан амалга оширади, Марказнинг жорий молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказ номидан шартнома ва контрактлар тузади, Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилади;
директор ўринбосарлари лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Марказ Кенгашига киритади, зарурат бўлганда илмий-услубий ва тиббий Кенгашларни шакллантиради;
Марказ ходимлари ишларини ташкил қилади ва бошқаради, ўз ваколатлари доирасида Марказ ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, Марказ ходимларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ фаолияти учун жавоб беради.
Марказ директори ўринбосарлари, филиаллари ва ваколатхоналари раҳбарлари Марказ директорининг тақдимномасига кўра Марказ Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
25. Қуйидагилар Марказнинг ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминловчи асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади: қабул қилиш бўлими, консультация поликлиникаси, стационар, лаборатория-ташхис ва патологоанатомия бўлимлари, шунингдек маъмурий-хўжалик ва техник хизматлар, илмий-тадқиқот бўлими ва бошқалар.
26. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналар белгиланган тартибда Марказнинг ташкилий тузилмасига кириши мумкин.
Филиаллар ва ваколатхоналар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар тўғрисидаги низомларга мувофиқ фаолият кўрсатади. Филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги низомлар ҳамда уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда Марказ томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Марказнинг норматив базани, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолияти устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
VI. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш
28. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш аралаш шаклда, шу жумладан:
Марказнинг ўз даромадлари;
давлат бюджети маблағлари;
грантлар ва ҳомийлик ёрдами;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Марказнинг ўз даромадлари:
аҳолига пулли асосда тиббий хизмат кўрсатиш;
унинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг соҳа мутахассисларини тайёрлаш;
илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат бюджети маблағлари қуйидаги мақсадларга:
беморларнинг имтиёзли контингентига поликлиниканинг мавжуд ўринлар фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган урологик ёрдам кўрсатиш учун Марказ харажатларини қоплашга;
Марказни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда ҳар йилги инвестиция дастурлари доирасида замонавий тиббиёт асбоб-анжомлари ва техника билан жиҳозлашга;
илмий-тадқиқот фаолиятига грантлар тарзида;
рўйхати Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари бўйича аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш харажатларини қоплашга ажратилади.
Марказ харажатларини давлат бюджети маблағларидан маблағ билан таъминлаш тартиби тиббий хизматларнинг ушбу турига бўлган талабга қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказ билан биргаликда белгиланади.
Бунда:
бюджет маблағлари Марказга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар ойда, алоҳида қаторда, моддаларга бўлмасдан ажратилади;
давлат бюджети маблағларидан маблағ билан таъминлаш ҳажмини Марказнинг молиявий таъминоти мустаҳкамланишига қараб босқичма-босқич камайтириб бориш назарда тутилади.
31. Марказ ходимлари сони, уларнинг иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш миқдорлари Марказ Кенгаши томонидан, бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига қараб мустақил равишда белгиланади.
32. Марказ мустақил равишда, ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида:
Марказнинг бизнес-режасини ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Марказ ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
штатлар жадвалини тасдиқлайди ва Ягона тариф сеткаси бўйича базавий маошлардан келиб чиққан ҳолда лавозим маошларини ҳамда чекланган миқдорлари чегараланмайдиган устамаларни белгилайди.
33. Марказ солиқларнинг барча турларидан ҳамда ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун тўловлардан ташқари) 10 йилга — 2003 йил 1 мартдан 2012 йил 31 декабргача озод қилинади, бўшаб қолган маблағлар Марказни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилади.
Марказ, шунингдек сотиладиган тиббий хизматлар ҳажмидан Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинади.
34. Марказ хўжалик фаолиятидан олинган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Марказнинг ўз молия-хўжалик фаолияти натижасида олган фойдаси, тегишли мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, Марказ тасарруфида қолади ва ундан белгиланган тартибда:
Марказнинг моддий-техника базасини янгилаш, замонавийлаштириш ва кенгайтиришда, замонавий тиббий техника, анжомлар ва асбоб-ускуналар сотиб олишда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав жамғармасининг меҳнат жамоаси улуши қисмини кўпайтиришда;
Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришда;
айланма фондларни тўлдиришда;
Марказ мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда;
маҳсулот ва хизматларни реклама қилишда;
Марказ фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларда фойдаланилади.
Бунда Марказ ушбу бандда кўрсатилган харажатларнинг устуворлиги, йўналтириш тартибини ва нисбатларини мустақил равишда белгилайди.
35. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига барча зарур смета-молия ҳужжатларини тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни.
36. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш солиқ ва молия органлари, давлатнинг бошқа органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида, зарур ҳолларда — аудиторлик хизматлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
37. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 17 мартдаги
140-сон қарорига
3-ИЛОВА
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг фаолиятини ташкил этиш ва уни маблағ билан таъминлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази (кейинги ўринларда матнда Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида кўп профилли жарроҳлик бўйича даволаш-профилактика ва илмий-методик фаолиятни амалга оширувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдами кўрсатувчи мустақил ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Академик В.Воҳидов номидаги жарроҳлик илмий маркази негизида ташкил этилмоқда.
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
3. Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга эга бўлади, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги банкларда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамлари очади, ўзининг тўлиқ номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар ва бланкаларга, ўз рамзига (белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган визуал идентификациялаш воситаларига) эга бўлади.
Марказ Тошкент шаҳри — 700115, Чилонзор тумани, Фарҳод кўчаси, 10-уйда жойлашган.
II. Марказнинг мақсади, вазифалари ва функциялари
4. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсадлари ҳисобланади:
юқори даражада сифатли ва жаҳон талабларидаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган юқори технологияли моддий ва илмий базани ҳамда ўз жарроҳлик мактабини шакллантириш;
жарроҳлик касалликлари ташхиси, даволаш ва профилактикаси бўйича аҳолининг ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишга бўлган талабини қондириш.
5. Марказнинг асосий вазифалари:
а) турли жарроҳлик касалликлари бўлган қуйидаги беморларга:
давлатнинг қўллаб-қувватлашига эҳтиёжманд бўлган шахсларга (имтиёзли тоифа) поликлиниканинг мавжуд ўрин фонди ва қувватининг 20 фоизигача ҳажмда давлат бюджети маблағлари ҳисобига;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга устун даражада пулли асосда ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш;
б) мавжуд тиббиёт техникаси парки ва аппаратларини доимий равишда янгилаш ва замонавийлаштиришни таъминлаш, Марказни жаҳон ютуқлари даражасида ихтисослаштирилган юқори малакали жарроҳлик ёрдами кўрсатиш имконини берувчи замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;
в) Марказ фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш шартларида таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб этиш юзасидан менежментни ва маркетинг ишларини ташкил этиш;
г) Марказ тиббиёт ходимларининг касб даражасини доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш, шу жумладан мутахассисларнинг энг кўп тарқалган жарроҳлик касалликлари ташхиси ва даволашнинг замонавий усуллари бўйича етакчи хорижий тиббиёт ўқув юртлари ва клиникаларида стажировкада бўлишларини ташкил этиш ҳисобига ошириш ва такомиллаштириш;
д) энг кўп ёйилган жарроҳлик касалликлари профилактикаси, ташхиси ва уларни даволашнинг ўз илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва тиббиёт амалиётига жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
е) жарроҳлик касалликларини даволаш ва ташхис қўйишнинг патентланган ўз усуллари ва технологияларини доимий равишда такомиллаштириш ва уларнинг халқаро эътироф этилишига эришиш;
ж) кўкрак органлари, қорин бўшлиғи ва томир касалликлари ва уларнинг асоратлари ташхиси, уларни жарроҳлик йўли билан даволаш янги усулларини яратиш бўйича республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;
з) етакчи хорижий жарроҳлик марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологияли усулларидан фойдаланиш, шунингдек уларни такомиллаштириш бўйича тўпланган тажрибани, мутахассислар ва ахборотни кенг айирбошлашни таъминлаш.
6. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
республика аҳолисининг кўкрак органлари, қорин бўшлиғи ва томир касалликларига ташхис қўйиш, уларни илғор жаҳон ютуқлари даражасида жарроҳлик йўли билан даволашнинг энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди;
жарроҳлик касалликлари ташхиси, уларни даволашнинг илғор самарали усуллари ва технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
ўзининг жарроҳ врачлар мактабини шакллантиради ва ривожлантиради ҳамда республиканинг бошқа муассасаларини жарроҳлик бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлайди;
дори-дармон препаратлари, тиббий воситаларни, шунингдек жарроҳлик касалликлари ташхиси ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқади, клиник синовлар ўтказади ва амалга оширади;
жарроҳлик касалликлари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширади ҳамда Марказ томонидан ишлаб чиқилган жарроҳлик касалликлари ташхиси ва уларни даволаш методикасининг республика бошқа тиббиёт муассасаларида кенг жорий этилиши юзасидан методологик ишлар олиб боради;
Фан ва технологиялар марказига жарроҳлик соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет элда тиббиёт оламида жарроҳлик бўйича ўз илмий ва технология ютуқларини ифодалайди;
жарроҳлик бўйича ўзининг илмий, ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ва нашр этади;
тиббиёт кадрларини тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади.
III. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларида ўз муносабатларини шартномалар, битимлар, контрактлар асосида қуради ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, шунингдек Марказ фаолиятининг мақсадлари ва соҳаси доирасида уларни юридик ва жисмоний шахслар билан тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Марказ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишув бўйича кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг, бажарилаётган ишларнинг, чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотнинг барча турларига тарифлар ва нархларни мустақил белгилашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Марказ белгиланган мақсадларга эришиш ва ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда:
Марказнинг устав фондига берилаётган давлат мулкини Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ўртасида тузиладиган мулкни ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ ишончли бошқариш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ривожланишнинг бизнес-режаларини, ўз бюджетини мустақил шакллантириш, уларнинг ҳажмларини, харажатларни шакллантириш ва йўналтириш манбаларини аниқлаш;
аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
асосий воситаларни ижарага олиш, кредитлар, қарзлар, грантлар ва бошқа молиявий ёрдамни белгиланган тартибда жалб этиш;
бюджет маблағлари ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жарроҳлик бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхоналар) ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Марказ фаолияти мақсади ва соҳасига зид бўлмаган бошқа иш турларини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Марказ қуйидагиларга мажбур:
юқори малакали ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдамига муҳтож беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифати ва стандартларини замонавий жаҳон талаблари даражасида сақлаш ва ривожлантиришни таъминлаш;
аҳолига тасдиқланган тарифлар бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдами кўрсатиш;
имтиёзли тоифадаги беморлар контингентига поликлиниканинг мавжуд ўринлар фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдами кўрсатиш;
Марказ ходимларининг етакчи хорижий жарроҳлик клиникаларида тор ихтисосли қайта тайёрлаш ва малака оширишдан мунтазам равишда ўтишини амалга ошириш;
Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи тўлаш шарт-шароитларини кафолатлаш, техника хавфсизлигини, ижтимоий муҳофаза қилишни ва аниқ мўлжалли ижтимоий муҳофазани таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказнинг моддий-техника базасини ўз маблағлари ҳисобига замонавий тиббиёт техникаси ҳамда технологиялари билан мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланиш, уларнинг сақланишини таъминлаш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Марказ директори, шунингдек алоқадор ходимлари одамлар саломатлигига зарар етказилиши ёки Марказ ходимлари айби билан содир бўлган ўлим ҳоллари учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ моддий, маъмурий ва жиноий жавоб беришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Марказнинг мол-мулки ва устав жамғармаси
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги орқали давлат ҳамда манфаатини Марказ Кенгаши ифодалайдиган Марказ меҳнат жамоаси Марказнинг муассислари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Марказнинг устав жамғармаси:
асосий воситалар (тиббиёт муассасаси бинолари ва иншоотлари, тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар, инвентарлар ва шу кабилар) ва айланмадан ташқари активлар тарзидаги давлат мол-мулки;
инвестиция мақсадларига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
тиббий хизматлар, ишларни амалга оширишдан, маҳсулотлар сотишдан олинадиган моддий-техникавий базани ривожлантиришга, шунингдек тиббий асбоб-анжомлар ва технологиялар сотиб олишга йўналтириладиган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
14. Марказнинг устав жамғармасига бериладиган давлат мулки қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Марказ таъсис этилаётган вақтда белгиланади.
Давлат мулки Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқлари билан, Марказнинг мақсади ва вазифаларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш учун берилади.
15. Марказнинг моддий-техникавий базани ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ва замонавий тиббиёт асбоб-анжомлари сотиб олишга йўналтириладиган даромадлари меҳнат жамоаси улуши сифатида устав жамғармасига киритилади.
Меҳнат жамоасининг Марказ устав жамғармасидаги улуши жамоа мулки ҳисобланади ва бўлинмайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра Марказнинг устав жамғармасига берилган давлат мулки имтиёзли шартларда унинг жамоасига мулк сифатида сотилиши мумкин.
17. Марказ, юридик шахс сифатида, эгаллаб турган ер участкаларига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Марказнинг давлат мулки ҳисобланадиган мол-мулки фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда гаров, алмаштириш предмети бўлиши ёки сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Марказ тузилмаси ва уни бошқариш
20. Марказ таркибига кунига 300 беморга хизмат кўрсатувчи маслаҳат поликлиникаси ва 300 ўринли стационар киради.
21. Марказ Кенгаши Марказни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Марказ Кенгаши таркибида Марказ директори, Марказнинг етакчи тиббий ва илмий ходимлари бўлган 7 кишидан иборат бўлади. Марказ Кенгаши ишида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигидан ваколатли вакиллар иштирок этишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ Кенгаши тўғрисидаги Низом ва унинг шахсий таркиби Марказ меҳнат жамоаси умумий мажлиси қарори билан тасдиқланади. Кенгаш аъзолари объектив зарурат ва/ёки меҳнат жамоаси умумий мажлиси кўпчилик қатнашчилари талабига кўра қайта сайланиши мумкин.
Марказ Директори айни бир вақтда Марказ Кенгашининг раиси ҳисобланади.
Кенгаш мажлислари ҳар ойда ўтказилади, унинг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади.
22. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Марказни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг инвестиция ва илмий-техникавий сиёсати асосий йўналишларини белгилаш;
йиллик бизнес-режаларни ва молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш;
аҳолига пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам турларига тарифларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Марказ тузилмасини ва Марказ ичидаги, шунингдек унинг филиаллари ва ваколатхоналаридаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни тасдиқлаш;
Марказнинг молия-хўжалик ва тиббий фаолиятини бошқариш, шунингдек Марказ фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган тавсияномаларни ишлаб чиқиш.
23. Марказнинг жорий фаолиятига Директор раҳбарлик қилади, у Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
24. Марказ Директори:
ўз фаолиятини Марказ номидан амалга оширади, Марказнинг жорий молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказ номидан шартнома ва контрактлар тузади, Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилади;
директор ўринбосарлари лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Марказ Кенгашига киритади, зарурат бўлганда илмий-услубий ва тиббий Кенгашларни шакллантиради;
Марказ ходимлари ишларини ташкил қилади ва бошқаради, ўз ваколатлари доирасида Марказ ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, Марказ ходимларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ фаолияти учун жавоб беради.
Марказ директори ўринбосарлари, филиаллари ва ваколатхоналари раҳбарлари Марказ директорининг тақдимномасига кўра Марказ Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
25. Қуйидагилар Марказнинг ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминловчи асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади: қабул қилиш бўлими, консультация поликлиникаси, стационар, лаборатория-ташхис ва патологоанатомия бўлимлари, шунингдек маъмурий-хўжалик ва техник хизматлар, илмий-тадқиқот бўлими ва бошқалар.
26. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналар белгиланган тартибда Марказнинг ташкилий тузилмасига кириши мумкин.
Филиаллар ва ваколатхоналар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар тўғрисидаги низомларга мувофиқ фаолият кўрсатади. Филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги низомлар ҳамда уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда Марказ томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Марказнинг норматив базани, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолияти устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
VI. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш
28. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш аралаш шаклда, шу жумладан:
Марказнинг ўз даромадлари;
давлат бюджети маблағлари;
грантлар ва ҳомийлик ёрдами;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Марказнинг ўз даромадлари:
аҳолига пулли асосда тиббий хизмат кўрсатиш;
унинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг соҳа мутахассисларини тайёрлаш;
илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат бюджети маблағлари қуйидаги мақсадларга:
беморларнинг имтиёзли тоифадаги контингентига поликлиниканинг мавжуд ўринлар фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдами кўрсатиш учун Марказ харажатларини қоплашга;
Марказни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда ҳар йилги инвестиция дастурлари доирасида замонавий тиббиёт асбоб-анжомлари ва техника билан жиҳозлашга;
илмий-тадқиқот фаолиятига грантлар тарзида;
рўйхати Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари бўйича аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш харажатларини қоплашга ажратилади.
Марказ харажатларини давлат бюджети маблағларидан маблағ билан таъминлаш тартиби тиббий хизматларнинг ушбу турига бўлган талабга қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказ билан биргаликда белгиланади.
Бунда:
бюджет маблағлари Марказга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар ойда, алоҳида қаторда, моддаларга бўлмасдан ажратилади;
давлат бюджети маблағларидан маблағ билан таъминлаш ҳажмини Марказнинг молиявий таъминоти мустаҳкамланишига қараб босқичма-босқич камайтириб бориш назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Марказ ходимлари сони, уларнинг иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш миқдорлари Марказ Кенгаши томонидан, бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига қараб мустақил равишда белгиланади.
32. Марказ мустақил равишда, ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида:
Марказнинг бизнес-режасини ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Марказ ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
штатлар жадвалини тасдиқлайди ва Ягона тариф сеткаси бўйича базавий маошлардан келиб чиққан ҳолда лавозим маошларини ҳамда чекланган миқдорлари чегараланмайдиган устамаларни белгилайди.
33. Марказ солиқларнинг барча турларидан ҳамда ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун тўловлардан ташқари) 10 йил муддатга — 2003 йил 1 мартдан 2012 йил 31 декабргача озод қилинади, бўшаб қоладиган маблағлар Марказни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилади.
Марказ, шунингдек сотиладиган тиббий хизматлар ҳажмидан Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинади.
34. Марказ хўжалик фаолиятидан олинган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Марказнинг ўз молия-хўжалик фаолияти натижасида олган фойдаси, тегишли мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, Марказ тасарруфида қолади ва ундан белгиланган тартибда:
Марказнинг моддий-техника базасини янгилаш, замонавийлаштириш ва кенгайтиришда, замонавий тиббий техника, анжомлар ва асбоб-ускуналар сотиб олишда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав жамғармасининг меҳнат жамоаси улуши қисмини кўпайтиришда;
Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришда;
айланма фондларни тўлдиришда;
Марказ мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда;
маҳсулот ва хизматларни реклама қилишда;
Марказ фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларда фойдаланилади.
Бунда Марказ ушбу бандда кўрсатилган харажатларнинг устуворлиги, йўналтириш тартибини ва нисбатларини мустақил равишда белгилайди.
35. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига зарур смета-молия ҳужжатларини тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
36. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш солиқ ва молия органлари, давлатнинг бошқа органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида, зарур ҳолларда — аудиторлик хизматлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
37. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 17 мартдаги
140-сон қарорига
4-ИЛОВА
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси марказининг фаолиятини ташкил этиш ва уни маблағ билан таъминлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази (кейинги ўринларда матнда Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида кўз микрохирургияси бўйича даволаш-профилактика ва илмий-методик фаолиятни амалга оширувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи мустақил ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси сифатида Тошкент вилоят кўз микрохирургияси маркази негизида ташкил этилмоқда.
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
3. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга эга бўлади, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги банкларда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамлари очади, ўзининг тўлиқ номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар ва бланкаларга, ўз рамзига (белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган визуал идентификациялаш воситаларига) эга бўлади.
Марказ Тошкент шаҳри — 700143, М. Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 178-уйда жойлашган.
II. Марказнинг мақсади, вазифалари ва функциялари
4. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсадлари ҳисобланади:
юқори сифатли ва халқаро талаблар даражасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган юқори технологияли моддий ва илмий базани ҳамда ўз офтальмология мактабини шакллантириш;
кўз касалликлари ташхиси, даволаш ва профилактикаси бўйича аҳолининг ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишга бўлган талабини қондириш.
5. Марказнинг асосий вазифалари:
а) кўз органлари касалликлари бўлган қуйидаги беморларга:
давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган шахсларга (имтиёзли тоифа) поликлиниканинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда давлат бюджети маблағлари ҳисобига;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга устун даражада пулли асосда ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган офтальмология ёрдами кўрсатиш;
б) мавжуд тиббиёт техникаси парки ва аппаратларини доимий равишда янгилаш ва замонавийлаштиришни таъминлаш, Марказни жаҳон ютуқлари даражасида ихтисослаштирилган, юқори малакали офтальмология ёрдами кўрсатиш имконини берувчи замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;
в) Марказ фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш шартларида таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб этиш юзасидан менежментни ва маркетинг ишларини ташкил этиш;
г) Марказ тиббиёт ходимларининг касб даражасини доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш, шу жумладан мутахассисларнинг энг кўп тарқалган кўз касалликлари (катаракт факоэмульсификацияси, витреоретинал жарроҳлик, узоқдан ва яқиндан яхши кўрмаслик ва астигматизм ҳолатларида лазерь жарроҳлиги) ташхиси ва даволашнинг замонавий усуллари бўйича етакчи хорижий тиббиёт ўқув юртлари ва клиникаларида стажировкада бўлишларини ташкил этиш ҳисобига ошириш ва такомиллаштириш;
д) энг кўп тарқалган кўз касалликлари профилактикаси, ташхиси ва уларни даволашнинг илғор ўз усуллари ва технологияларини яратиш ва тиббиёт амалиётига жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
е) офтальмология касалликларини даволаш ва ташхис қўйишнинг патентланган ўз усуллари ва технологияларини доимий равишда такомиллаштириш ва уларнинг халқаро эътироф этилишига эришиш;
ж) кўриш заифлиги, кўз ожизлиги профилактикаси ва кўриш бўйича ногиронликни камайтириш бўйича республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;
з) етакчи хорижий офтальмология марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологияли усулларидан фойдаланиш, шунингдек уларни такомиллаштириш бўйича тўпланган тажрибани, мутахассислар ва ахборотларни кенг айирбошлашни таъминлаш.
6. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
республика аҳолисининг кўз касалликларига ташхис қўйиш ва улар профилактикасининг жаҳон ютуқлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди;
энг кўп тарқалган кўз касалликлари ташхиси, уларни даволаш ва улар профилактикасининг илғор самарали усуллари ва технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
ўзининг офтальмолог врачлар мактабини шакллантиради ва ривожлантиради ҳамда республиканинг бошқа муассасаларини ўз соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлайди;
кўз касалликлари ташхиси ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқади, дори-дармонларни тиббий воситаларни ишлаб чиқаради ва клиник синовдан ўтказади;
илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширади ҳамда Марказ томонидан ишлаб чиқилган кўз касалликлари ташхиси ва уларни даволаш усулларининг республикадаги бошқа тиббиёт муассасаларида кенг жорий этилиши юзасидан методологик ишлар олиб боради;
Фан ва технологиялар марказига кўз микрохирургияси соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет элда тиббиёт оламида кўз микрохирургияси бўйича ўз илмий ва технология ютуқларини ифодалайди;
ўзининг кўз микрохирургияси бўйича илмий, ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ва нашр этади;
тиббиёт кадрларини тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади.
III. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларида ўз муносабатларини шартномалар, битимлар, контрактлар асосида қуради ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, шунингдек Марказ фаолиятининг мақсадлари ва соҳаси доирасида уларни юридик ва жисмоний шахслар билан тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Марказ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишув бўйича кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг, бажарилаётган ишларнинг, чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотнинг барча турларига тарифлар ва нархларни мустақил равишда белгилашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Марказ белгиланган мақсадларга эришиш ва ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда:
Марказнинг устав фондига берилаётган давлат мулкини Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ўртасида тузиладиган мулкни ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ ишончли бошқариш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ривожланишнинг бизнес-режаларини, ўз бюджетини мустақил шакллантириш, уларнинг ҳажмларини, харажатларни шакллантириш ва йўналтириш манбаларини аниқлаш;
аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
асосий воситаларни ижарага олиш, кредитлар, қарзлар, грантлар ва бошқа молиявий ёрдамни белгиланган тартибда жалб этиш;
бюджет маблағлари ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўз микрохирургияси бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхоналар) ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Марказ фаолияти мақсади ва соҳасига зид бўлмаган бошқа иш турларини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Марказ қуйидагиларга мажбур:
кўз микрохирургияси бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифати ва стандартларини замонавий жаҳон талаблари даражасида сақлаш ва ривожлантиришни таъминлаш;
аҳолига тасдиқланган тарифлар асосида кўз касалликлари бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
кўз касалликлари бўлган имтиёзли беморлар контингентига поликлиниканинг мавжуд ўринлар фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш;
Марказ ходимларининг етакчи хорижий офтальмология клиникаларида тор ихтисосли қайта тайёрлаш ва малака оширишдан мунтазам равишда ўтишини амалга ошириш;
Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи тўлаш шарт-шароитларини кафолатлаш, техника хавфсизлигини, ижтимоий муҳофаза қилишни ва аниқ мўлжалли ижтимоий муҳофазани таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказнинг моддий-техника базасини ўз маблағлари ҳисобига замонавий тиббиёт техникаси ҳамда технологиялари билан мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланиш, уларнинг сақланишини таъминлаш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Марказ директори, шунингдек алоқадор ходимлари одамлар саломатлигига зарар етказилиши ёки Марказ ходимлари айби билан содир бўлган ўлим ҳоллари учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ моддий, маъмурий ва жиноий жавоб беришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Марказнинг мол-мулки ва устав жамғармаси
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги орқали давлат ҳамда манфаатини Марказ Кенгаши ифодалайдиган Марказ меҳнат жамоаси Марказнинг муассислари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Марказнинг устав жамғармаси:
асосий воситалар (тиббиёт муассасаси бинолари ва иншоотлари, тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар, инвентарлар ва шу кабилар) ва айланмадан ташқари активлар тарзидаги давлат мол-мулки;
инвестиция мақсадларига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
тиббий хизматлар, ишларни амалга оширишдан, маҳсулотлар сотишдан олинадиган, моддий-техникавий базани ривожлантиришга, шунингдек тиббий асбоб-анжомлар ва технологиялар сотиб олишга йўналтириладиган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Марказнинг устав жамғармасига бериладиган давлат мулки қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Марказ таъсис этилаётган вақтда белгиланади.
Давлат мулки Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқлари билан, Марказнинг мақсади ва вазифаларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш учун берилади.
15. Марказнинг моддий-техникавий базани ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ҳамда замонавий тиббиёт асбоб-анжомлари сотиб олишга йўналтириладиган даромадлари меҳнат жамоаси улуши сифатида устав жамғармасига киритилади.
Меҳнат жамоасининг Марказ устав жамғармасидаги улуши жамоа мулки ҳисобланади ва бўлинмайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра Марказнинг устав жамғармасига берилган давлат мулки унинг жамоасига мулк сифатида имтиёзли шартларда сотилиши мумкин.
17. Марказ, юридик шахс сифатида, эгаллаб турган ер участкаларига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Марказнинг давлат мулки ҳисобланадиган мол-мулки фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда гаров, алмаштириш предмети бўлиши ёки сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши устидан назорат Давлат мулки қўмитаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Марказ тузилмаси ва уни бошқариш
20. Марказ таркибига кунига 250 беморга хизмат кўрсата оладиган маслаҳат поликлиникаси ва 70 ўринли стационар киради.
21. Марказ Кенгаши Марказни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Марказ Кенгаши таркибида Марказ директори, Марказнинг етакчи тиббий ва илмий ходимлари бўлган 7 кишидан иборат бўлади. Марказ Кенгаши ишида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигидан ваколатли вакиллар иштирок этишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ Кенгаши тўғрисидаги Низом ва унинг шахсий таркиби Марказ меҳнат жамоаси умумий мажлиси қарори билан тасдиқланади. Кенгаш аъзолари объектив зарурат ва/ёки меҳнат жамоаси умумий мажлиси кўпчилик қатнашчилари талабига кўра қайта сайланиши мумкин.
Марказ Директори айни бир вақтда Марказ Кенгашининг раиси ҳисобланади.
Кенгаш мажлислари ҳар ойда ўтказилади, унинг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади.
22. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Марказни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг инвестиция ва илмий-техникавий сиёсати асосий йўналишларини белгилаш;
йиллик бизнес-режаларни ва молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш;
аҳолига пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам турларига тарифларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Марказни бошқариш тузилмасини ва Марказ ичидаги, шунингдек унинг филиаллари ва ваколатхоналаридаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни тасдиқлаш;
Марказнинг молия-хўжалик ва тиббий фаолиятини бошқариш, шунингдек Марказ фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган тавсияномаларни ишлаб чиқиш.
23. Марказнинг жорий фаолиятига Директор раҳбарлик қилади, у Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
24. Марказ Директори:
ўз фаолиятини Марказ номидан амалга оширади, Марказнинг жорий молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказ номидан шартнома ва контрактлар тузади, Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилади;
директор ўринбосарлари лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Марказ Кенгашига киритади, зарурат бўлганда илмий-услубий ва тиббий Кенгашларни шакллантиради;
Марказ ходимлари ишларини ташкил қилади ва бошқаради, ўз ваколатлари доирасида Марказ ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, Марказ ходимларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ фаолияти учун жавоб беради.
Марказ директори ўринбосарлари, филиаллари ва ваколатхоналари раҳбарлари Марказ директорининг тақдимномасига кўра Марказ Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
25. Қуйидагилар Марказнинг ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминловчи асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади: қабул қилиш бўлими, консультация поликлиникаси, стационар, лаборатория-ташхис бўлимлари, шунингдек маъмурий-хўжалик ва техник хизматлар, илмий-тадқиқот бўлими ва бошқалар.
26. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналар белгиланган тартибда Марказнинг ташкилий тузилмасига кириши мумкин.
Филиаллар ва ваколатхоналар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар тўғрисидаги низомларга мувофиқ фаолият кўрсатади. Филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги низомлар ҳамда уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда Марказ томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Марказнинг норматив базани, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолияти устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
VI. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш
28. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш аралаш шаклда, шу жумладан:
Марказнинг ўз даромадлари;
давлат бюджети маблағлари;
грантлар ва ҳомийлик ёрдами;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Марказнинг ўз даромадлари:
аҳолига пулли асосда тиббий хизмат кўрсатиш;
унинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг соҳа мутахассисларини тайёрлаш;
илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат бюджети маблағлари қуйидаги мақсадларга:
беморларнинг имтиёзли контингентига поликлиниканинг мавжуд ўринлар фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган офтальмология ёрдами кўрсатиш учун Марказ харажатларини қоплашга;
Марказни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда ҳар йилги инвестиция дастурлари доирасида замонавий тиббиёт асбоб-анжомлари ва техника билан жиҳозлашга;
илмий-тадқиқот фаолиятига грантлар тарзида;
рўйхати Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари бўйича аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш харажатларини қоплашга ажратилади.
Марказ харажатларини давлат бюджети маблағларидан маблағ билан таъминлаш тартиби тиббий хизматларнинг ушбу турига бўлган талабга қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказ билан биргаликда белгиланади.
Бунда:
бюджет маблағлари Марказга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар ойда, алоҳида қаторда, моддаларга бўлмасдан ажратилади;
давлат бюджети маблағларидан маблағ билан таъминлаш ҳажмини Марказнинг молиявий таъминоти мустаҳкамланишига қараб босқичма-босқич камайтириб бориш назарда тутилади.
31. Марказ ходимлари сони, уларнинг иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш миқдорлари Марказ Кенгаши томонидан, бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига қараб мустақил равишда белгиланади.
32. Марказ мустақил равишда, ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида:
Марказнинг бизнес-режасини ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Марказ ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
штатлар жадвалини тасдиқлайди ва Ягона тариф сеткаси бўйича базавий маошлардан келиб чиққан ҳолда лавозим маошларини ҳамда чекланган миқдорлари чегараланмайдиган устамаларни белгилайди.
33. Марказ солиқларнинг барча турларидан ҳамда ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун тўловлардан ташқари) 10 йил муддатга — 2003 йил 1 мартдан 2012 йил 31 декабргача озод қилинади, бўшаб қолган маблағлар Марказни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилади.
Марказлар ҳам сотиладиган тиббий хизматлар ҳажмидан Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинади.
34. Марказ хўжалик фаолиятидан олинган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Марказнинг ўз молия-хўжалик фаолияти натижасида олган фойдаси, тегишли мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, Марказ тасарруфида қолади ва ундан белгиланган тартибда:
Марказнинг моддий-техника базасини янгилаш, замонавийлаштириш ва кенгайтиришда, замонавий тиббий техника, анжомлар ва асбоб-ускуналар сотиб олишда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав жамғармасининг меҳнат жамоаси улуши қисмини кўпайтиришда;
Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришда;
айланма фондларни тўлдиришда;
Марказ мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда;
маҳсулот ва хизматларни реклама қилишда;
Марказ фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларда фойдаланилади.
Бунда Марказ ушбу бандда кўрсатилган харажатларнинг устуворлиги, йўналтириш тартибини ва нисбатларини мустақил равишда белгилайди.
35. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига зарур смета-молия ҳужжатларини тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш солиқ ва молия органлари, давлатнинг бошқа органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида, зарур ҳолларда — аудиторлик хизматлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
37. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 17 мартдаги
140-сон қарорига
5-ИЛОВА
Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Республика ихтисослаштирилган кардиология марказининг фаолиятини ташкил этиш ва уни маблағ билан таъминлаш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази (кейинги ўринларда матнда Марказ деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида кардиология соҳаси бўйича даволаш-профилактика ва илмий-методик фаолиятни амалга оширувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи мустақил, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаси сифатида Кардиология илмий-тадқиқот институти ва Тошкент шаҳридаги 15-шаҳар клиник шифохонаси негизида ташкил этилмоқда.
2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
3. Республика ихтисослаштирилган урология маркази юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга эга бўлади, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги банкларда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб рақамлари очади, ўзининг тўлиқ номи давлат тилида ёзилган думалоқ муҳрга, ўз номи ёзилган штамплар ва бланкаларга, ўз рамзига (белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган визуал идентификациялаш воситаларига) эга бўлади.
Марказ Тошкент шаҳри — 700052, М. Улуғбек тумани, Муртозоев кўчаси, 4-уйда жойлашган.
II. Марказнинг мақсади, вазифалари ва функциялари
4. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсадлари ҳисобланади:
юқори сифатли ва халқаро талаблар даражасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган юқори технологияли моддий ва илмий базани ҳамда ўз кардиология мактабини шакллантириш;
кардиология касалликлари ташхиси, даволаш ва профилактикаси бўйича аҳолининг ихтисослаштирилган, юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатишга бўлган талабини қондириш.
5. Марказнинг асосий вазифалари:
а) юрак-қон томири системаси касалликлари бўлган қуйидаги беморларга:
давлатнинг қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган шахсларга (имтиёзли тоифа) поликлиниканинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда давлат бюджети маблағлари ҳисобига;
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга устун даражада пулли асосда ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
б) мавжуд тиббиёт техникаси парки ва аппаратларини доимий равишда янгилаш ва замонавийлаштиришни таъминлаш, Марказни жаҳон ютуқлари даражасида ихтисослаштирилган юқори малакали кардиология ёрдами кўрсатиш имконини берувчи замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;
в) Марказ фаолиятини тўлиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш шартларида таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб этиш юзасидан менежментни ва маркетинг ишларини ташкил этиш;
г) Марказ тиббиёт ходимларининг касб даражасини доимий равишда ошириш ва такомиллаштириш, шу жумладан мутахассисларнинг юрак-қон томири патологияси (коронар ангиопластика, ритмни юритиш имплантацияси, юракнинг ўтказиш системаси деструкцияси ва аблацияси) ташхиси ва даволашнинг замонавий усуллари бўйича етакчи хорижий тиббиёт ўқув юртлари ва клиникаларида стажировкада бўлишларини ташкил этиш ҳисобига ошириш ва такомиллаштириш;
д) асосий юрак-қон томири касалликлари (юракнинг ишемик касаллиги, миокард инфаркти, юрак аритмияси, артерия гипертонияси) бўлган беморлар профилактикаси, ташхиси ва уларни даволашнинг илғор ўз усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ва тиббиёт амалиётига жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
е) кардиология касалликларини даволаш ва ташхис қўйишнинг патентланган ўз усуллари ва технологияларини доимий равишда такомиллаштириш ва уларнинг халқаро эътироф этилишига эришиш;
ж) артерия гипертонияси, юрак ишемик касаллиги ва уларни ривожлантириш хавфини туғдирувчи омиллар (чекиш, гиподинамия, ортиқча алкогол истеъмол қилиш, ортиқча вазн ва бошқалар) профилактикаси бўйича республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;
з) етакчи хорижий кардиология тиббий муассасалари ва марказлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологияли усулларидан фойдаланиш, шунингдек уларни такомиллаштириш бўйича тўпланган тажрибани, мутахассислар ва ахборотларни кенг айирбошлашни таъминлаш.
6. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
республика аҳолисининг юрак-қон томири касалликларига ташхис қўйиш, уларни даволаш ва улар профилактикасининг илғор жаҳон ютуқлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларига бўлган эҳтиёжини таъминлайди;
юрак-қон томири касалликлари ташхиси, уларни даволаш ва улар профилактикасининг илғор самарали усуллари ва технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
ўзининг кардиолог врачлар мактабини шакллантиради ва ривожлантиради, республиканинг бошқа муассасаларини кардиология соҳаси бўйича юқори малакали мутахассислар билан таъминлайди;
дори-дармонларни, тиббий воситаларни, ҳамда юрак-қон томири касалликлари ташхиси ва уларни даволаш усулларини ишлаб чиқади, клиник синовдан ўтказади ва амалга оширади;
кардиология касалликлари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширади ҳамда Марказ томонидан ишлаб чиқилган юрак касалликлари ташхиси ва уларни даволаш усулларининг республикадаги бошқа тиббиёт муассасаларида кенг жорий этилиши юзасидан методологик ишлар олиб боради;
Фан ва технологиялар марказига кардиология соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет элда тиббиёт оламида кардиология соҳаси бўйича ўз илмий ва технология ютуқларини ифодалайди;
юрак-қон томири касалликлари бўйича ўзининг илмий, ўқув-методик ва ахборот-маълумотнома материалларини тайёрлайди ва нашр этади;
тиббиёт кадрларини тайёрлайди, қайта тайёрлайди, уларнинг малакасини оширади.
III. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларида ўз муносабатларини шартномалар, битимлар, контрактлар асосида қуради ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, шунингдек Марказ фаолиятининг мақсадлари ва соҳаси доирасида уларни юридик ва жисмоний шахслар билан тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Марказ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишув бўйича кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг, бажарилаётган ишларнинг, чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотнинг барча турларига тарифлар ва нархларни мустақил равишда белгилашга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Марказ белгиланган мақсадларга эришиш ва ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда:
Марказнинг устав фондига берилаётган давлат мулкини Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ўртасида тузиладиган мулкни ишончли бошқариш шартномасига мувофиқ ишончли бошқариш ва ундан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ривожланишнинг бизнес-режаларини, ўз бюджетини мустақил равишда шакллантириш, уларнинг ҳажмларини, харажатларни шакллантириш ва йўналтириш манбаларини аниқлаш;
аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
асосий воситаларни ижарага олиш, кредитлар, қарзлар, грантлар ва бошқа молиявий ёрдамни белгиланган тартибда жалб этиш;
бюджет маблағлари ва пулли тиббий хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар доирасида Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кардиология соҳаси бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш учун давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда қатнашиш;
ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий юридик шахслар билан илмий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахс бўлмаган алоҳида бўлинмалар (филиаллар ва ваколатхоналар) ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Марказ фаолияти мақсади ва соҳасига зид бўлмаган бошқа иш турларини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Марказ қуйидагиларга мажбур:
юқори малакали ихтисослаштирилган кардиология ёрдамига муҳтож беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифати ва стандартларини замонавий жаҳон талаблари даражасида сақлаш ва ривожлантиришни таъминлаш;
аҳолига тасдиқланган тарифлар бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган кардиология ёрдами кўрсатиш;
имтиёзли беморлар контингентига поликлиниканинг мавжуд ўринлар фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган кардиология ёрдами кўрсатиш;
Марказ ходимларининг етакчи хорижий кардиология клиникаларида тор ихтисосли қайта тайёрлаш ва малака оширишдан мунтазам равишда ўтишини амалга ошириш;
Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи тўлаш шарт-шароитларини кафолатлаш, техника хавфсизлигини, ижтимоий муҳофаза қилишни ва аниқ мўлжалли ижтимоий муҳофазани таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказнинг моддий-техника базасини ўз маблағлари ҳисобига замонавий тиббиёт техникаси ҳамда технологиялари билан мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланиш, уларнинг сақланишини таъминлаш;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Марказ директори, шунингдек алоқадор ходимлари одамлар саломатлигига зарар етказилиши ёки Марказ ходимлари айби билан содир бўлган ўлим ҳоллари учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ моддий, маъмурий ва жиноий жавоб беришади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Марказнинг мол-мулки ва устав жамғармаси
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги орқали давлат ҳамда манфаатини Марказ Кенгаши ифодалайдиган Марказ меҳнат жамоаси Марказнинг муассислари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Марказнинг устав жамғармаси:
асосий воситалар (тиббиёт муассасаси бинолари ва иншоотлари, тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар, инвентарлар ва шу кабилар) ва айланмадан ташқари активлар тарзидаги давлат мол-мулки;
инвестиция мақсадларига ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
тиббий хизматлар, ишларни амалга оширишдан, маҳсулотлар сотишдан олинадиган, моддий-техникавий базани ривожлантиришга, шунингдек тиббий асбоб-анжомлар ва технологиялар сотиб олишга йўналтириладиган даромадлар;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Марказнинг устав жамғармасига бериладиган давлат мулки қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан Марказ таъсис этилаётган вақтда белгиланади.
Давлат мулки Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқлари билан, Марказнинг мақсади ва вазифаларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш учун берилади.
15. Марказнинг моддий-техникавий базани ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ва замонавий тиббиёт асбоб-анжомлари сотиб олишга йўналтириладиган даромадлари меҳнат жамоаси улуши сифатида устав жамғармасига киритилади.
Меҳнат жамоасининг Марказ устав жамғармасидаги улуши жамоа мулки ҳисобланади ва бўлинмайди.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра Марказнинг устав жамғармасига берилган давлат мулки унинг жамоасига мулк сифатида имтиёзли шартларда сотилиши мумкин.
17. Марказ, юридик шахс сифатида, эгаллаб турган ер участкаларига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Марказнинг давлат мулки ҳисобланадиган мол-мулки фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан келишилган ҳолда гаров, алмаштириш предмети бўлиши ёки сотилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Марказга ишончли бошқарув ҳуқуқи билан бириктирилган мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Марказ тузилмаси ва уни бошқариш
20. Марказ таркибига кунига 250 беморга хизмат кўрсата оладиган маслаҳат поликлиникаси ва 160 ўринли стационар киради.
21. Марказ Кенгаши Марказни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.
Марказ Кенгаши таркибида Марказ директори, Марказнинг етакчи тиббий ва илмий ходимлари бўлган 7 кишидан иборат бўлади. Марказ Кенгаши ишида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигидан ваколатли вакиллар иштирок этишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ Кенгаши тўғрисидаги Низом ва унинг шахсий таркиби Марказ меҳнат жамоаси умумий мажлиси қарори билан тасдиқланади. Кенгаш аъзолари объектив зарурат ва/ёки меҳнат жамоаси умумий мажлиси кўпчилик қатнашчилари талабига кўра қайта сайланиши мумкин.
Марказ Директори айни бир вақтда Марказ Кенгашининг раиси ҳисобланади.
Кенгаш мажлислари ҳар ойда ўтказилади, унинг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протокол билан расмийлаштирилади.
22. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Марказни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг инвестиция ва илмий-техникавий сиёсати асосий йўналишларини белгилаш;
йиллик бизнес-режаларни ва молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш;
аҳолига пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам турларига тарифларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Марказ тузилмасини ва Марказ ичидаги, шунингдек унинг филиаллари ва ваколатхоналаридаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни тасдиқлаш;
Марказнинг молия-хўжалик ва тиббий фаолиятини бошқариш, шунингдек Марказ фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган тавсияномаларни ишлаб чиқиш.
23. Марказнинг жорий фаолиятига Директор раҳбарлик қилади, у Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
24. Марказ Директори:
ўз фаолиятини Марказ номидан амалга оширади, Марказнинг жорий молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказ номидан шартнома ва контрактлар тузади, Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилади;
директор ўринбосарлари лавозимига номзодлар бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Марказ Кенгашига киритади, зарурат бўлганда илмий-услубий ва тиббий Кенгашларни шакллантиради;
Марказ ходимлари ишларини ташкил қилади ва бошқаради, ўз ваколатлари доирасида Марказ ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, Марказ ходимларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ фаолияти учун жавоб беради.
Марказ директори ўринбосарлари, филиаллари ва ваколатхоналари раҳбарлари Марказ директорининг тақдимномасига кўра Марказ Кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
25. Қуйидагилар Марказнинг ушбу Низомда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминловчи асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади: қабул қилиш бўлими, консультация поликлиникаси, стационар, лаборатория-ташхис ва патологоанатомия бўлимлари, шунингдек маъмурий-хўжалик ва техник хизматлар, илмий-тадқиқот бўлими ва бошқалар.
26. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган филиаллар ва ваколатхоналар белгиланган тартибда Марказнинг ташкилий тузилмасига кириши мумкин.
Филиаллар ва ваколатхоналар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар тўғрисидаги низомларга мувофиқ фаолият кўрсатади. Филиаллар ва ваколатхоналар тўғрисидаги низомлар ҳамда уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда Марказ томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Марказнинг норматив базани, аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича фаолияти устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
VI. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш
28. Марказ фаолиятини маблағ билан таъминлаш аралаш шаклда, шу жумладан:
Марказнинг ўз даромадлари;
давлат бюджети маблағлари;
грантлар ва ҳомийлик ёрдами;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда жалб этилган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Марказнинг ўз даромадлари:
аҳолига пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатиш;
унинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг соҳа мутахассисларини тайёрлаш;
илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат бюджети маблағлари қуйидаги мақсадларга:
беморларнинг имтиёзли контингентига поликлиниканинг мавжуд ўринлар фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача ҳажмда бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган кардиология ёрдами кўрсатиш учун Марказ харажатларини қоплашга;
Марказни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда ҳар йилги инвестиция дастурлари доирасида замонавий тиббиёт асбоб-анжомлари ва техника билан жиҳозлашга;
илмий-тадқиқот фаолиятига грантлар тарзида;
рўйхати Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари бўйича аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш харажатларини қоплашга ажратилади.
Марказ харажатларини давлат бюджети маблағларидан маблағ билан таъминлаш тартиби тиббий хизматларнинг ушбу турига бўлган талабга қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказ билан биргаликда белгиланади.
Бунда:
бюджет маблағлари Марказга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар ойда, алоҳида қаторда, моддаларга бўлмасдан ажратилади;
давлат бюджети маблағларидан маблағ билан таъминлаш ҳажмини Марказнинг молиявий таъминоти мустаҳкамланишига қараб босқичма-босқич камайтириб бориш назарда тутилади.
31. Марказ ходимлари сони, уларнинг иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш миқдорлари Марказ Кенгаши томонидан, бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига қараб мустақил равишда белгиланади.
32. Марказ мустақил равишда, ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида:
Марказнинг бизнес-режасини ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Марказ ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
штатлар жадвалини тасдиқлайди ва Ягона тариф сеткаси бўйича базавий маошлардан келиб чиққан ҳолда лавозим маошларини ҳамда чекланган миқдорлари чегараланмайдиган устамаларни белгилайди.
33. Марказ солиқларнинг барча турларидан ҳамда ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун тўловлардан ташқари) 10 йил муддатга — 2003 йил 1 мартдан 2012 йил 31 декабргача озод қилинади, бўшаб қолган маблағлар Марказни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилади.
Марказлар ҳам сотиладиган тиббий хизматлар ҳажмидан Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинади.
34. Марказ хўжалик фаолиятидан олинган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Марказнинг ўз молия-хўжалик фаолияти натижасида олган фойдаси, тегишли мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, Марказ тасарруфида қолади ва ундан белгиланган тартибда:
Марказнинг моддий-техника базасини янгилаш, замонавийлаштириш ва кенгайтиришда, замонавий тиббий техника, анжомлар ва асбоб-ускуналар сотиб олишда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
устав жамғармасининг меҳнат жамоаси улуши қисмини кўпайтиришда;
Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришда;
айланма фондларни тўлдиришда;
Марказ мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлашда ва уларнинг малакасини оширишда;
маҳсулот ва хизматларни реклама қилишда;
Марказ фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларда фойдаланилади.
Бунда Марказ ушбу бандда кўрсатилган харажатларнинг устуворлиги, йўналтириш тартибини ва нисбатларини мустақил равишда белгилайди.
35. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига зарур смета-молия ҳужжатларини тақдим этади, ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб беради.
36. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш солиқ ва молия органлари, давлатнинг бошқа органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида, зарур ҳолларда — аудиторлик хизматлари томонидан, улар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
37. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 17 мартдаги
140-сон қарорига
6-ИЛОВА
Республика марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг
вақтинчалик қоидалари
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари (кейинги ўринларда матнда Марказлар деб юритилади) томонидан аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди.
2. Ушбу Вақтинчалик қоидалар фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига мувофиқ тажриба тариқасида ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.
3. Марказлар томонидан аҳолига тиббий ёрдам ташхис қўйиш ва даволашнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган, юксак жаҳон талабларига жавоб берадиган стандартларига мувофиқ, пулли асосда кўрсатилади.
4. Марказлар мижозларни қабул қилади ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларни замонавий ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-анжомларидан фойдаланган ҳолда даволайди.
5. Марказлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатади:
аҳолини маслаҳат бериш учун қабул қилиш;
лаборатория-ташхис хизматлари кўрсатиш;
амбулаторияда ёрдам кўрсатиш;
стационарда ёрдам кўрсатиш;
реабилитация ёрдами кўрсатиш.
Тиббий ёрдамнинг юқорида қайд этилган турларини кўрсатиш вақтида қўшимча тиббий сервис хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин.
6. Марказлар ихтисослашувига ва малакали кадрлар, моддий-техника базаси, замонавий, юқори технологияли ташхис қўйиш ҳамда даволаш анжомлари билан таъминланганлик даражасига кўра тиббий хизматларнинг аниқ рўйхатини, қийматини ва кўрсатилиш шарт-шароитларини белгиланган тартибда мустақил равишда белгилайдилар.
II. Мижозларни қабул қилиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларни даволаш тартиби
7. Аҳоли Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари томонидан қабул қилинади, уларнинг рўйхатга олиш бўлимлари фуқароларни бепул, тушунарли ва ишончли ахборотлар билан таъминлаши шарт, ахборотларда шифохонанинг жойлашган жойи, иш тартиби, тиббий хизматларнинг қиймати кўрсатилган рўйхати, ушбу хизматларни кўрсатиш ва улардан фойдаланиш шартлари, шунингдек мутахассис шифокорларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
8. Мижозларни қабул қилишни рўйхатдан ўтказиш Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари рўйхатга олиш бўлимларида амалга оширилади, бу ерда ҳар бир мижозга паспорти маълумотлари асосида амбулатория картаси очилади.
9. Тиббий рўйхатга олувчилар биринчи марта келган шахсларни ва амбулатория шароитида тўлиқ даволанишга келган мижозларни алоҳида-алоҳида рўйхатдан ўтказиши керак.
10. Марказларга амбулатория шароитида тўлиқ даволанишга келган шахслар тиббий рўйхатга олувчи томонидан мижознинг амбулатория картасидаги ёзувларга мувофиқ бевосита даволовчи мутахассис шифокорга юборилади.
11. Марказларга биринчи марта келган шахслар белгиланган прейскурант бўйича тиббий рўйхатга олувчи томонидан ёзиб берилган счёт-фактурани тўлагандан кейин маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга юборилади.
Счёт-фактурани тўлаш банк муассасасида ёки Марказларда, назорат-касса аппаратлари қўлланган ва қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Мижоз банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхасини ёки чекни (нақд пул билан тўланган тақдирда) рўйхатга олиш бўлимига топширади.
12. Маслаҳат бериш вақтида мутахассис шифокор мижозни дастлабки ташхисдан ўтишга юборади, ташхис натижаларига кўра касалликни ва амбулатория ёки стационар шароитида даволаш курсини белгилайди, зарурат бўлганда эса, мижозга тасдиқланган ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ қўшимча ташхис тартиботини белгилайди.
13. Амбулаторияда ёки стационарда даволаш курсини амалга оширишга қарор қилингандан кейин маслаҳат берувчи мутахассис шифокор мижознинг амбулатория картасини ва ташхис текширувлари натижаларини рўйхатга олиш бўлими орқали тегишли равишда амбулаторияда даволаш учун Марказ поликлиникасига ёки Марказнинг стационар бўлимига беради.
14. Марказ поликлиникасининг ёки стационар бўлимининг даволовчи мутахассис шифокори маслаҳат берган шифокордан олинган маълумотлар асосида даволаш курсини белгилайди, уни мижознинг амбулатория картасига батафсил ёзади ва пулли тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартномани расмийлаштириш учун рўйхатга олиш бўлимига беради.
15. Пулли тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартнома ушбу Вақтинчалик қоидаларга иловага мувофиқ шакл бўйича икки ёхуд уч нусхада тузилади, уларни мижоз, унинг ҳомийси (у мавжуд бўлганда) ва Марказ директори ёки мазкур функциялар меҳнат вазифаларига мувофиқ зиммасига юкланган ваколатли шахс имзолайди, шартномалар бир нусхадан мижозга ва унинг ҳомийсига (у мавжуд бўлганда), шунингдек Марказнинг ҳужжатлар йиғма жилдларида сақлаш учун берилади.
Бу ҳолда, фақат юридик шахс — иш берувчи ёки беморни даволаш қийматини мурувват тариқасида тўлаган бошқа ташкилот ҳомий бўлиши мумкин. Бюджет ташкилотлари ўз ходимларининг даволаниш қийматини бюджет маблағлари ҳисобига тўлаши тақиқланади.
16. Мижозга амбулаторияда ёки стационарда тиббий ёрдам ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мувофиқ кўрсатилади.
17. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташхис тартиботлари:
мижозда қўшимча касалликлар топилганда, уларнинг ташхис қўйиш ва даволаш харажатлари келишувга кўра ҳамда мижоз ёхуд унинг ҳомийси ҳисобига қопланганда;
Марказ томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида ёки Марказ мутахассисларининг нотўғри ташхиси ва хатти-ҳаракатлари туфайли пайдо бўлган, даволаш харажатлари Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланадиган асоратлар келиб чиққанда амалга оширилади.
18. Мижоз ёки унинг ҳомийси мижозда қўшимча касалликлар аниқланганлиги туфайли кўрсатилиши зарур бўлган қўшимча тиббий ёрдам ҳажми учун тўловни рад этган тақдирда, мижоз ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига мувофиқ назарда тутилган ва қиймати тўланган тиббий ёрдамни тўлиқ ҳажмда олгандан кейин, Марказ томонидан мижозни шифохонадан чиқариш ёки уни яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасасига ўтказиш масаласи қўйилади.
III. Тиббий ёрдам қийматини тўлаш тартиби
19. Марказлар томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида, ташхис ва даволаш сифатининг тасдиқланган тарифлари ва стандартларидан келиб чиққан ҳолда, ҳам нақд маблағлар билан Марказ кассасига, ҳам пул маблағларини Марказнинг бюджетдан ташқари депозит ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан ҳақ тўланади.
20. Аҳолидан нақд маблағларни қабул қилиб олиш бўйича касса операциялари Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
IV. Мижозлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш тартиби
21. Тиббий рўйхатга олувчи мижозларнинг амбулатория карталарини алифбо тартибида (фамилиялар бўйича), мижозларнинг туғилган йили бўйича ажратган ҳолда сақлаши керак.
22. Тиббий рўйхатга олувчи томонидан мижозлардан (уларнинг ҳомийларидан) қабул қилиб олинган тўлов ҳужжатлари нусхалари иш куни давомида Марказнинг бош бухгалтерига топширилади. Марказнинг бош бухгалтери тиббий рўйхатга олувчига белгиланган тартибда рўйхатга олиш бўлимида сақланиши керак бўлган қабул қилиб олинган тўлов ҳужжатлари квитанциялари нусхасини беради, тиббий рўйхатга олувчи, назорат-касса аппарати маълумотлари билан пул ўтказиш бўйича Марказнинг махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни таққослайди.
23. Марказ кўрсатилган пулли тиббий хизматлар натижаларининг статистик ва бухгалтерия ҳисобини юритиши шарт, у талаб қилинадиган ҳисоботни тузади ва уни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади.
V. Истеъмолчининг ҳуқуқлари ва Марказнинг жавобгарлиги
24. Мижозларнинг сифатли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқлари «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳимоя қилинади.
25. Тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага кўра хизматларни бажариш муддатлари ва сифати бўйича мажбуриятлар Марказ томонидан бажарилмаган тақдирда мижоз ўз танловига кўра:
хизматлар кўрсатишнинг янги муддатини белгилашга;
хизматларнинг бошқа мутахассислар томонидан бажарилишини талаб қилишга;
шартномани бекор қилишга ва кўрилган зарарларнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
26. Мижозлар билан Марказ ўртасида пайдо бўладиган эътирозлар ва низолар томонларнинг келишувига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида ҳал қилинади.
27. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига Марказ томонидан амал қилиниши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан даврий ҳисоботларни тахлил қилиш ва жойларда режали текширишлар ўтказиш йўли билан назорат қилинади.
28. Марказ директори, шунингдек Марказнинг дахлдор ходимлари ўзларининг айби билан мижозлар саломатлигига етказилган зиён ёки улар нобуд бўлган ҳоллар учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Республика марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг
Вақтинчалик қоидаларига
ИЛОВА
Пулли тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида
шартнома
Тошкент шаҳри

_______ й «_____» _________________‎

‎‎Республика ихтисослаштирилган _________________________ маркази номидан Марказ тўғрисидаги
‎Низом асосида иш кўрувчи, кейинчалик «Бажарувчи» деб юритилувчи, Марказ директори_________
‎_________________________________________________________________________ бир томондан,

(Ф.И.О.)

___________________________________________________________________________да яшовчи, кейинчалик «Мижоз» деб юритилувчи фуқаро ____________________________________________ __________________________________________________________________________________

(Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи)

‎‎иккинчи томондан, _________________________________________________________________

(мазкур Шартномага ҳақ тўловчи юридик шахснинг номи)

номидан _____________________________________________________________асосида иш кўрувчи,

(Устав, Низом, ишончнома)

кейинчалик «Ҳомий» деб юритилувчи ______________________________________________ учинчи

(Ф.И.О., лавозими)

томондан мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

1. Шартнома мавзуси
1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйида кўрсатилган ҳажмда ва муддатда тиббий хизматлар кўрсатади, Мижоз/Ҳомий (зарур бўлмагани чизилсин) эса мазкур Шартнома барча томонлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб ___ кун мобайнида ушбу хизматларга белгиланган тарифлар бўйича олдиндан ҳақ тўлаш шартларида Бажарувчининг кассасига ёхуд Бажарувчининг _______________даги ____-сон депозит ҳисоб рақамига ҳақ тўлайди

Тиббий хизматлар рўйхати ‎

Тиббий ходимларнинг номи ва илмий даражаси ‎

Бирликлар сони ‎

Бирлик қиймати ‎

Умумий қиймати ‎

Хизматларни бажариш муддатлари ‎

1.‎
2.‎
Жами:‎
1.2. Хизматлар Бажарувчи ва Мижоз томонидан Хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.
2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбурдир:
а) Мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юксак даражасида кўрсатиш;
б) счёт-фактура билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағларни Мижозга/Ҳомийга (зарур бўлмагани чизилсин) қайтариш;
в) Мижозга амалда кўрсатилган тиббий хизматлар, фойдаланилган дори-дармонлар ва овқат учун счёт-фактурани Мижозга/Ҳомийга бериш;
г) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида тузиш ва имзолаш;
д) Мижознинг соғлиги ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;
е) зарурият бўлганда ёки Мижознинг талабига кўра Мижоз/Ҳомий томонидан қўшимча ҳақ тўланмасдан врачлар консилиумини чақириш;
ж) агар хизматларни кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишларга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча нуқсонларни Мижознинг талабига кўра ___кун мобайнида текин тузатиш;
з) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиённи, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш;
и) Мижоз ва Ҳомийнинг ҳуқуқларига риоя қилиш.
2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;
б) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган кўрсатиладиган хизматлар қийматига ҳақ тўлаш шартларига риоя қилинмаган тақдирда мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш;
в) Мижознинг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Мижоздан олиш.
2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбурдир:
а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;
б) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган шартларда хизматларнинг тўлиқ қийматини Бажарувчига ўз вақтида тўлаш (агар бу мазкур Шартнома бўйича Ҳомийнинг мажбурияти ҳисобланмаса);
в) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида имзолаш;
г) ўзининг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш.
2.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юқори даражасида олиш;
б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;
в) счёт-фактура билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар қайтарилишини талаб қилиш ва олиш;
г) ўзига амалда кўрсатилган тиббий хизматлар учун счёт-фактурани, шунингдек хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг бир нусхасини олиш;
д) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазмунига рози бўлмаган тақдирда, ушбу далолатномани мавжуд мулоҳазаларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда имзолаш;
е) ўзининг соғлиги ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкорлик қилмаслик;
ж) қўшимча ҳақ тўламасдан врачлар консилиумини чақиришни талаб қилиш;
з) агар хизматлар кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишга йўл қўйган бўлса, Бажарувчидан барча аниқланган нуқсонларни ___кун мобайнида текин тузатишни талаб қилиш;
и) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиён, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан барча зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Бажарувчидан олиш;
к) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.
2.5. Ҳомий мазкур Шартноманинг 1.1-банди шартларига мувофиқ хизматларнинг тўлиқ қийматини Бажарувчига ўз вақтида тўлаши шарт.
2.6. Ҳомий қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
а) Мижозга амалда кўрсатилган тиббий хизматлар учун счёт-фактурани, шунингдек хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг бир нусхасини олиш;
б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;
в) агар Бажарувчи томонидан қўшимча тиббий хизматлар ва бошқа хизматлар тайинланган тақдирда, Ҳомийнинг маблағлари ҳисобига бошқа тиббиёт муассасалари томонидан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилиш;
г) счёт-фактуралар ва хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар қайтарилишини талаб қилиш ва олиш;
д) мазкур Шартнома шартлари Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан бузилган тақдирда, ___кун олдин Бажарувчини ёзма равишда огоҳлантириб, шартномани бир томонлама бекор қилиш ва тўланган маблағлар қайтарилишини Бажарувчидан талаб қилиш.
3. Томонларнинг жавобгарлиги
3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
3.2. Хизматлар кўрсатишнинг Шартномада белгиланган муддатлари бузилганлиги учун «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида белгиланган тартибда ва миқдорда Мижозга муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланади.
3.3. Томонларнинг келишувига кўра муддати ўтказиб юборилганлиги учун тўланадиган жарима Бажарувчи томонидан Мижозга қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳисобига бажарилиши мумкин.
3.4. Муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланиши томонларни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан ёки ушбу мажбуриятларнинг улар томонидан йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
3.5. Томонларнинг ҳар бири, агар бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёки мазкур Шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бошқа томон томонидан бажарилмаслиги ёки ноҳалол бажарилиши сабабли юз берганлигини исбот қилса, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
4. Шартноманинг бошқа шартлари
4.1. Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши ёки Бажарувчи ходимларининг нотўғри ташхиси ва хулосалари туфайли салбий оқибатлар пайдо бўлган тақдирда, Бажарувчи Мижоз учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами, дори-дармонлар ва овқат қийматини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.
4.2. Мижозда қўшимча касалликлар аниқланган тақдирда, Мижозга қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш, дори-дармонлар ва овқат қиймати мазкур Шартномага қўшимча битим асосида Мижоз/Ҳомий томонидан тўланади.
4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
5. Низоларни ҳал этиш тартиби
5.1. Мазкур Шартномани бажариш пайтида пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.
5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.
6. Якуний қоидалар
6.1. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
6.2. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.
6.3. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки/уч нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.
7. Томонларнинг юридик манзиллари ва имзолари

БАЖАРУВЧИ
Республика
‎ ихтисослаштирилган
‎маркази

МИЖОЗ

Ҳомий

_____________________________
‎_____________________________
‎_____________________________
‎(тўлиқ номи, манзили)‎

_____________________________
‎_____________________________
‎____________________________‎
‎(Ф.И.О.)

_____________________________
‎_____________________________
‎____________________________‎
‎(тўлиқ номи ва манзили)

ҳ/р №
‎МФО ________________________
‎СИР _________________________‎

______________________________
‎(паспорт рақами ва серияси, ким томонидан ва қачон берилган)‎

ҳ/р №
‎МФО _________________________
‎СИР __________________________‎
Директор _____________________
‎______________________ (Ф.И.О)‎

_____________________________
‎_____________________________
‎(Яшаш жойи)‎

Раҳбар _______________________‎
‎_______________________(Ф.И.О)
М.Ў.___________________ имзо‎ М.Ў.___________________ имзо‎‎
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 17 мартдаги
140-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ихтисослаштирилган марказлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун тарифларни шакллантириш ва тасдиқлашнинг
вақтинчалик тартиби
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда республика ихтисослаштирилган марказлари (кейинги ўринларда матнда «Марказлар» деб юритилади) томонидан аҳолига пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам турларига тарифларни шакллантириш, тасдиқлаш ва қўллашнинг асосий қоидалари ва усулларини белгилаб беради.
2. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига мувофиқ эксперимент тартибида ташкил этилган Марказларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Марказлар жорий таъминотга бюджетдан маблағ билан таъминлаш босқичма-босқич қисқартирилиши ва 2008 йилдан кечикмай ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплашга ўтишни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг барча турларига тарифларни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда мустақил равишда белгилайди.
Марказлар кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мувофиқлигини таъминлашлари шарт.
4. Рўйхати Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб юқори технологияли (қиммат) турларига имтиёзли тарифлар харажатларнинг бир қисмини тегишли йил учун кўрсатилган мақсадлар учун назарда тутилган давлат бюджети маблағлари доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига қоплаш ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади.
II. Марказлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун тарифларни шакллантириш тартиби
5. Марказлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун тарифлар тиббий хизматларнинг мазкур тури учун ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг харажатларни маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) таннархига киритиш ва молиявий натижаларни шакллантиришга оид талабларини ҳисобга олган ҳолда тиббий хизматлар таннархи калькуляцияси асосида шакллантирилади.
Бунда:
меҳнатга ҳақ тўлашга харажатлар Ягона тариф сеткаси бўйича ҳозирги вақтда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва базавий маошлардан келиб чиқиб қабул қилинади;
дори-дармонларга харажатлар устаманинг чекланган миқдорини 20 фоизгача қўлланилган ҳолда ишлаб чиқарувчиларнинг улгуржи сотиш нархларидан (контракт қиймати ёки импорт бўйича харид) келиб чиқиб қабул қилинади.
6. Марказлар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар қиймати:
амалдаги нархлар ва тарифлардан, молиявий нормалар ва нормативлардан келиб чиқиб хизматлар (ишлар, маҳсулотлар) таннархига киритиладиган харажатлардан;
давр харажатларига киритиладиган харажатлардан (маъмурий-бошқарув ходимлари таъминоти ва бошқа операция харажатлари);
чекланган миқдори умуман Марказ бўйича тиббий хизматлар (ишлар, маҳсулотлар) қийматининг 15 фоизи даражасидан ошмаслиги керак бўлган фойда нормасидан келиб чиқиб шакллантирилади.
7. Амалдаги прейскурантларда бажарилиши бир марталик хусусиятга эга бўлган тиббий хизматларнинг айрим турларига тарифлар мавжуд эмаслиги Марказда бундай хизматларни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда уларни кўрсатишни мижозларга рад этиш учун Марказга асос бўлиб хизмат қилмайди.
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳоллар пайдо бўлган тақдирда Марказ раҳбари кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бажарилган тиббий хизматлар тури, ҳажми ва қийматини кўрсатиб бир марталик хусусиятга эга бўлган кўрсатиладиган тиббий хизматларга тарифларни мустақил равишда тасдиқлайди.
8. Тарифларни шакллантиришда Марказлар 2012 йил 31 декабргача бўлган даврда тиббий хизматлар қийматига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва божхона тўловларини тўлиқ миқдорда киритадилар. Бунда бюджетга солиқлар ва божхона тўловлари тўлашдан озод этиш натижасида бўшаб қолган сумма 10 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли йўналтирилади.
III. Тарифларни белгилаш, тасдиқлаш ва қўллаш тартиби
9. Марказлар кўрсатилаётган тиббий хизматларга ўзлари томонидан ишлаб чиқиладиган тарифларни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бажариладиган хизматлар ҳажмини ва бажарилган буюртмалар (хизмат кўрсатилган мижозлар) сонини кўрсатган ҳолда хизматларга тарифларнинг лойиҳалаштирилаётган даражаларини, хизматлар, вақт нормаси, асосий ва қўшимча материаллар сарфи нормасининг тасдиқланган тавсифларини, хизматларнинг мазкур турига калькуляцияни ҳамда тушунтириш хатини тақдим этадилар.
Тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилгандан кейин Марказлар мазкур Вақтинчалик тартибга иловага мувофиқ шакл бўйича пуллик тиббий хизматларга нархлар прейскурантларини тасдиқлайдилар.
10. Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатишда Марказлар белгиланган тартибда тасдиқланган прейскурантлар бўйича нархларни қўллайди.
Марказларнинг пулли тиббий хизматларига нархлар прейскурантлари Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари рўйхатга олиш бўлимлари ва кассасида кўзга кўринарли жойга ёпиштириб қўйилади.
11. Кўрсатилаётган пуллик тиббий хизматлар таннархига таъсир кўрсатувчи омиллар ўзгарган тақдирда Марказлар тарифларга белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритади.
IV. Марказлар томонидан кўрсатиладиган пуллик тиббий ёрдам учун тарифлар тўғри қўлланилишини назорат қилиш ва унинг учун жавобгарлик
12. Марказларнинг раҳбарлари хизмат кўрсатиш шаклларидан қатъи назар, мижозларга тиббий хизматлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли кўрсатилиши, шунингдек пуллик тиббий хизматларга тарифларни шакллантириш тартибига риоя этилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар.
13. Белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар тўғри қўлланилиши назорат қилиниши Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига юкланади.
14. Тиббий хизматларнинг айрим турларига янги тарифлар тасдиқлангандан кейин хизматларнинг мазкур турига илгари амал қилган барча вақтинча тарифлар ўз кучини йўқотади.
Ихтисослаштирилган марказлар томонидан пулли асосда кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун тарифларни шакллантириш ва тасдиқлашнинг вақтинчалик тартибига
ИЛОВА

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси
‎Монополиядан чиқариш ва
‎рақобатни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси

‎‎

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

ТАСДИҚЛАЙМАН


‎___________‎__________________

(Марказнинг номи)

______________________________

(Директорнинг имзоси)

200____ йил «_____»______________‎‎

‎‎______________________га
(хизматлар номи)

ПРЕЙСКУРАНТ


‎‎‎______________________________ дан _____________________________ гача амал қилади

Т/р‎

Хизматлар номи ‎

Ўлчов бирлиги ‎

Тариф (нарх) — сўм‎

Масъул _________________
‎(имзоси)‎

Изоҳ: 1. қўшимча прейскурантга илова сифатида меҳнат ва моддий харажатлар ёйиб кўрсатилган ҳолда режали калькуляция бўлиши керак.
2. қўшимчаларнинг тартиб рақами Марказнинг тарифлар (нархлар)ни рўйхатдан ўтказиш дафтари бўйича кўрсатилади.
3. Дафтарда қуйидаги устунлар назарда тутилиши керак: хизматлар номи;
нарх тасдиқланган сана;
буйруқнинг тартиб рақами;
нархнинг амал қилиш муддати;
изоҳ.
4. Келишиб олиш ҳар бир вазирлик ва идорада уч иш кунида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 17 мартдаги
140-сон қарорига
8-ИЛОВА
Имтиёзли тоифага кирувчи беморларни давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлашнинг
вақтинчалик тартиби
I.Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари (кейинги ўринларда матнда Марказлар деб юритилади) томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети ҳисобига кўрсатиладиган тиббий хизматлар қийматини тўлаш масалаларини тартибга солади.
2. Ушбу Вақтинчалик тартибнинг амал қилиши фақат:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига мувофиқ тажриба тариқасида ташкил этилган Марказларга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловада келтирилган, замонавий, юқори технологияли ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари қўлланилган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларга татбиқ этилади.
II. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби
3. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни қабул қилиш Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари томонидан соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган йўлланмалар асосида амалга оширилади.
Марказларда тиббий ёрдам олиш учун бериладиган йўлланма қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, унинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар йўлланмадан ташқари, шунингдек касаллик тарихидан (амбулатория картасидан) кўчирма ва уларнинг шахсини ҳамда имтиёзли тоифадаги шахслар жумласига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этишади.
Мазкур ҳужжатлар белгиланган намуна бўйича касаллик тарихи очиш учун асос ҳисобланади.
4. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби Республика марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг Вақтинчалик қоидаларига ўхшашдир.
5. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий ёрдам бюджет маблағлари ҳисобига, ушбу Вақтинчалик тартибга иловага мувофиқ шакл бўйича Марказ ва мижоз ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.
6. Шошилинч ёрдамга муҳтож беморлар Марказ Директорининг, у бўлмаганда эса Марказнинг масъул навбатчи врачининг билдиришномаси билан қабул қилинади. Марказлар томонидан шошилинч тиббий ёрдам беморларни Шошилинч тиббий ёрдам марказларида даволашнинг белгиланган чекланган муддатларига мувофиқ кўрсатилади ва уларнинг шифохонага ётқизилиши кейинчалик белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида расмийлаштирилади.
III. Бюджет маблағлари миқдорини белгилаш тартиби
7. Давлат бюджети маблағларини олиш учун Марказ томонидан навбатдаги молия йили учун бюджет маблағлари олишга буюртманома тузилади, у қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади:
имтиёзли тоифага кирувчи беморлар поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда бўлиши;
ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг белгиланган тартибда тасдиқланган стандартлари, Марказ томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдамга белгиланган тарифлар, шу жумладан тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қимматли) турларига белгиланган имтиёзли тарифлар — бундай тиббий ёрдам турлари рўйхати ва уларнинг сарф-харажатларини қоплаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;
барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ҳисоблаш ва давлат бюджетига тўламаслик натижасида бўшайдиган маблағлар ҳажмининг прогноз ҳисоб-китоблари, шунингдек бўшайдиган мазкур маблағларни Марказни ривожлантириш ва замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозлашга йўналтириш.
8. Навбатдаги йил учун бюджет буюртманомаси Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига жорий йилнинг 1 июнидан кечикмай тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказларнинг бюджет буюртманомаларини кўриб чиқиб, умумлаштиргандан кейин навбатдаги йил учун Марказлар бўйича йиғма бюджет буюртманомасини, Марказлар бўйича харажатларни алоҳида параграф билан ажратган ҳолда, жорий йилнинг 1 июлидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
9. Марказни жиҳозлаш учун бюджет маблағлари ҳажмини прогнозлаштириш вақтида Марказга берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси ҳисобга олинади.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги навбатдаги молия йили учун давлат бюджети параметрлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда, Марказлар учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳар бир Марказ бўйича тақсимлаган ҳолда алоҳида сатр билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджет маблағлари ҳажмларини, Марказларнинг имтиёзли тоифадаги беморларга (поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда) бепул тиббий хизмат кўрсатиш бўйича харажатларини қоплашга ҳамда аҳолига имтиёзли тарифлар бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш харажатларини қоплашга мақсадли маблағларни алоҳида сатр билан ажратган ҳолда Марказларга етказади.
11. Марказ ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:
келгуси йил учун бизнес-режани ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
штат жадвалини тасдиқлайди ҳамда Ягона тариф сеткаси бўйича базавий маошлардан ва миқдори чеклаб қўйилмайдиган устама ҳақдан келиб чиққан ҳолда лавозим маошларини белгилайди.
IV. Марказни давлат бюджети маблағлари билан молиялаштириш тартиби
12. Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Марказга ҳар ойда, моддалар бўйича тақсимланмасдан алоҳида қаторда ажратилади ҳамда Марказнинг банк муассасасидаги махсус бюджет ҳисоб рақамига ўтказилади. Бюджет маблағларидан:
имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрни ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Марказ харажатларини қоплаш;
Тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қимматли) турларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича Марказ харажатларини қоплаш учун фойдаланилиши мумкин.
13. Беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш харажатлари имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни шифохонага жойлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида расмийлаштириш (юбориш) йўли билан уларга юқори малакали ихтисослаштирилган бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланади.
14. Даволанган имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ва имтиёзли тарифлар бўйича даволанган аҳолининг ҳақиқий сони учун Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда амбулаторияда ва стационарда кўрсатилган тиббий ёрдам қиймати ташхис ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларидан, амалдаги тарифлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
15. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташхис қўйиш тартиботлари, агар уларни амалга ошириш зарурияти мижозда қўшимча касалликлар топилиши туфайли пайдо бўлган тақдирда, давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бунда мижознинг қиймати давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланадиган даволанишда бўлишининг чекланган муддати ташхис ва даволаш сифатининг белгиланган стандартларида белгиланган муддатдан 3 кундан ошмаслиги керак.
Қўшимча даволаш ва ташхис қўйиш тартиботлари Марказ томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам асорати ёки Марказ ходимларининг нотўғри ташхиси ва хатти-ҳаракати сабабли кўрсатилган тақдирда қўшимча харажатлар Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.
16. Бюджетдан маблағ ажратиш, молиявий таъминотнинг мустаҳкамланиб бориши, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплашга эришилишига қараб уни босқичма-босқич қисқартириб бориш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
17. Молия йили охирида бюджет маблағларининг фойдаланилмай қолган суммаси бюджетга олиб қўйилмайди ва Марказ ихтиёрида қолади, улардан келгуси молия йилида:
имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қимматли) турлари тарифларини арзонлаштириш;
Марказни ривожлантириш ва жиҳозлаш учун фойдаланиш мумкин.
V. Ҳисобот бериш
18. Марказ ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Молия вазирлигига бажарилган тиббий хизматлар ҳажми тўғрисида, беморларни пулли ва имтиёзли тоифалар бўйича ажратган ҳолда ҳисобот тақдим этади.
Беморларнинг имтиёзли тоифасини давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлашнинг
вақтинчалик тартибига
ИЛОВА
Имтиёзли тоифага кирувчи беморга давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида
шартнома
Тошкент шаҳри

_______ й «_____» _________________‎

‎‎Республика ихтисослаштирилган _________________________ маркази номидан Марказ тўғрисидаги
‎Низом асосида иш кўрувчи, кейинчалик «Бажарувчи» деб юритилувчи, Марказ директори_________
‎_______________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)
‎бир томондан,
______________________________________________________да яшовчи, кейинчалик
‎«Мижоз» деб юритилувчи фуқаро __________________________________________________________

_______________________________________________________________________________________
(Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи)

_______________________________________‎‎иккинчи томондан, мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.
1. Шартнома мавзуси
1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйида кўрсатилган ҳажмда ва муддатларда тиббий хизматлар кўрсатади, ушбу тиббий хизматлар учун Бажарувчига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.

Тиббий хизматлар рўйхати

Тиббий ходимнинг номи ва илмий даражаси

Бирликлар
‎сони

Бирлик
‎ қиймати

Умумий
‎қиймати

Хизматларни бажариш муддатлари

1.‎

2.‎

Жами:‎

Х‎

Х‎

1.2. Хизматлар Бажарувчи ва Мижоз томонидан Хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.
2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбурдир:
а) Мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юксак даражасида кўрсатиш;
б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида тузиш ва имзолаш;
в) Мижознинг соғлиги ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;
г) зарурият бўлганда ёки Мижознинг талабига кўра врачлар консилиумини чақириш;
д) агар хизматларни кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишларга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча нуқсонларни Мижознинг талабига кўра ___кун мобайнида текин тузатиш;
е) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиённи, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш;
ж) Мижознинг ҳуқуқларига риоя қилиш.
2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;
б) Мижознинг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Мижоздан олиш.
2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбурдир:
а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;
б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида имзолаш;
в) ўзининг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш.
2.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юқори даражасида олиш;
б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ва тарифлар билан танишиш;
в) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазмунига рози бўлмаган тақдирда, ушбу далолатномани мавжуд мулоҳазаларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда имзолаш;
г) ўзининг соғлиги ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;
д) врачлар консилиумини чақиришни талаб қилиш;
е) агар хизматлар кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишга йўл қўйган бўлса, Бажарувчидан барча аниқланган нуқсонларни ___кун мобайнида текин тузатишни талаб қилиш;
ж) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиён, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан барча зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Бажарувчидан олиш;
з) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.
3. Томонларнинг жавобгарлиги
3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
3.2. Хизматлар кўрсатишнинг шартномада белгиланган муддатлари бузилганлиги учун Мижозга «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида белгиланган тартибда ва миқдорларда муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланади.
3.3. Томонларнинг келишувига кўра муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима Бажарувчи томонидан Мижозга қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳисобига бажарилиши мумкин.
3.4. Муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланиши томонларни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан ёки ушбу мажбуриятларнинг улар томонидан йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
3.5. Томонларнинг ҳар бири, агар бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёки мазкур Шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бошқа томон томонидан бажарилмаслиги ёки ноҳалол бажарилиши сабабли юз берганлигини исбот қилса, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.
4. Шартноманинг бошқа шартлари
4.1. Мижоз учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш,, агар санаб ўтилганлар Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши туфайли пайдо бўлган асоратлар ёки Бажарувчи ходимларининг нотўғри ташхис қўйиши ва хатти-ҳаракатлари муносабати билан талаб этилса, уларнинг қийматини Бажарувчи ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.
4.2. Мижоз учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш қиймати, агар юқорида санаб ўтилганлар Мижозда қўшимча касалликлар аниқланиши муносабати билан талаб этилса, мазкур Шартномага қўшимча битим асосида Марказга ажратилган бюджет маблағлари доирасида бюджет маблағлари ҳисобига тўланади.
4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.
5. Низоларни ҳал этиш тартиби
5.1. Мазкур Шартномани бажариш пайтида пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.
5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.
6. Якуний қоидалар
6.1. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
6.2. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.
6.3. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.
7. Томонларнинг юридик манзиллари ва имзолари

БАЖАРУВЧИ

МИЖОЗ

________________________________________________
‎________________________________________________‎

_______________________________________________
‎_______________________________________________
‎(Ф.И.О)‎

республика ихтисослаштирилган _________________
‎______________________________________маркази
‎(тўлиқ номи, манзили) ‎

_______________________________________________
‎‎_______________________________________________
‎‎(паспорт рақами ва серияси, ким томонидан ва қачон берилган)‎

ҳ/р №
‎МФО ________________________________________
‎СИР‎ ________________________________________

______________________________________________
‎______________________________________________
‎(йўлланманинг рақами ва санаси, йўлланмани берган орган)‎

Директор
‎_____________________________________ (Ф.И.О.)
‎М.Ў‎

___________________________________________
‎___________________________________________
‎(шахснинг имтиёзли тоифага тегишлилигини тасдиқловчи
‎ҳужжатнинг рақами ва берган санаси)‎

(имзо)‎

_____________________________________________
‎(Яшаш жойи)‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 53-модда; 2004 й., 22-23-сон, 265-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2010 й., 52-сон, 513-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)