[
ОКОЗ:
1.
16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ШВЕЙЦАРИЯ КОНФЕДЕРАЦИЯСИ ФУҚАРОЛАРИ УЧУН ВИЗА ТАРТИБОТЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, ишбилармонлик ва туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Австрия Республикаси фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш тартиботларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Швейцария Конфедерацияси фуқаролари учун бир йил муддатга кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишига доир талабни бекор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида 2 иш кунида расмийлаштирсин;
Олдинги
таҳрирга қаранг.
турист сифатида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюраётган Швейцария Конфедерацияси фуқаролари учун 1 ойгача бўлган муддатга кўп марталик визаларни, туристик ташкилотларнинг туристик ваучерларини тақдим этиш зарурлигига доир талабни бекор қилган ҳолда 2 иш кунида расмийлаштирсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 207-сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 257-модда)
2. Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари ўз идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 19 февраль,
87-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 33-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда)