Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий таълим даражаси ва сифатини янада ошириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорининг 4-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 40-модда):
а) учинчи хатбошидаги «2014/2015» рақамлари «2017/2018» рақамлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Белгилансинки, вилоятлар блоклари ва таълим шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади».
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар ташкилий-методик ва тушунтириш ишларини амалга оширсинлар ҳамда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони чекланган нормативларини 1:12,5 нисбатида белгилаш учун республика олий таълим муассасаларида зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 26 март,
68-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 143-модда)