|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн тўққиз йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн тўққиз йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2010 йил 28 август шанба ва 29 август якшанба дам олиш кунлари 2010 йил 30 август душанба ва 31 август сешанба кунларига кўчирилсин.
28 август шанба ва 29 август якшанба кунлари иш кунлари деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 18 август,
ПҚ-1391-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 8-сон, 325-модда)