|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2005 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2005 йил 7 март душанбага кўчириш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2005 йил 5 март шанба дам олиш куни 2005 йил 7 март душанбага кўчирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 февраль,
ПҚ-17-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 2-сон, 75-модда)