Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.07.2002
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Матбуотда давлат сирларини сақлаш вазифаларини Ўзбекистон ССЖ давлат матбуот қўмитасига бериш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 3 июлдаги 241-сонли «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Бошқарув тузилишини такомиллаштириш мақсадида ва ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг «ССЖИ вазирликлари ва давлат бошқарувининг бошқа марказий органлари рўйхати тўғрисида» 1991 йил 13 апрелдаги 176-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Матбуотда давлат сирларини сақлаш бош бошқармасини тугатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Матбуотда давлат сирларини сақлаш вазифалари, ходимлар сони, иш ҳақи жамғармаси ва енгил автотранспортни сақлаш лимитлари белгиланган тартибда Ўзбекистон ССЖ Давлат матбуот қўмитасига берилсин.
2. Ўзбекистон ССЖ Давлат матбуот қўмитасига:
марказий аппарат ҳузурида бевосита Қўмита раисига бўйсунувчи матбуотда давлат сирларини сақлаш инспекциясини тузиш;
бир ой муддат ичида марказий аппаратнинг штат жадвалини, тармоқ тузилишини, шунингдек тасарруфидаги бўлинмаларнинг низомлари ва уставларини ишлаб чиқиш ва уларга тегишли ўзгартишлар киритиш топширилсин.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
ЎзССР Министрлар Советининг «ЎзССР Министрлар Совети ҳузуридаги матбуотда давлат сирларини сақлаш бошқармасининг схемасини тасдиқлаш ҳақида» 1988 йил 12 августдаги 281-сон қарори;
ЎзССР Министрлар Советининг «ЎзССР Министрлар Совети ҳузуридаги Матбуотда давлат сирларини сақлаш бош бошқармаси фаолиятида хўжалик ҳисоби принципларидан фойдаланиш ҳақида» 1989 йил 6 апрелдаги 140-сон қарори.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 12 май,
129-сон