|
Ҳужжат 12.09.2026 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 8 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик
Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
васийлик — ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида муқобил жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;
(3-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Шунингдек қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 173-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом 52-бандининг биринчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳомийлик — ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида муқобил жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли. Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин;
(3-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Шунингдек қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 173-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом 52-бандининг иккинчи хатбошиси.
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс — ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахс;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар — алоҳида ғамхўрликка, шунингдек ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож бўлган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмаган ота-онаси бўлган ҳамда болаларнинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғдираётган ёки уларнинг таъминоти, тарбия ва таълим олишига доир талабларга жавоб бермайдиган шароитда яшаётган болалар, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаролар, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаролар.
4-модда. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ўз вақтида аниқланиши, ҳисобга олиниши ва жойлаштирилишини таъминлаш;
Қаранг: мазкур Қонуннинг 16-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг VI-бўлим («Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари»), Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси олтинчи қисми, шунингдек Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом, «Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестри тўғрисида»ги низом.
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлаш;
(4-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисида ғамхўрлик кўрсатаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш;
васийлик ва ҳомийлик соҳасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш;
васийлик ва ҳомийлик соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
5-модда. Васийлик ва ҳомийликнинг асосий принциплари
Васийлик ва ҳомийликнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
инсонпарварлик ва меҳр-шафқат;
васийлик ва ҳомийлик масалаларида индивидуал ёндашув;
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлиги;
васийлик ва ҳомийликка доир мажбуриятларни қабул қилишнинг ва рад қилишнинг ихтиёрийлиги.
6-модда. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни қабул қилган оилани кузатиб бориш
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни қабул қилган оила жойлашган ердаги васийлик ва ҳомийлик органлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ижтимоий ва психологик мослашувини таъминлаш мақсадида ушбу оилани кузатиб боришни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни қабул қилган оилани кузатиб бориш қонунчиликда назарда тутилган маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик, тиббий ёрдам кўрсатилишини кўзда тутади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Васийликка ёки ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларни қабул қилган оилани кузатиб бориш бепул амалга оширилади.
2-боб. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда уларнинг ваколатлари
7-модда. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари
Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари жумласига қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги;
(7-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.
Васийлик ва ҳомийлик бўйича фаолият:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан — вояга етмаганларга нисбатан;
(7-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари томонидан — суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга нисбатан амалга оширилади.
(7-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятни ушбу Қонунда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, етим қолган ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш чора-тадбирларини кўради.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сон Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставининг 30-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийлик органларидан ташқари бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни аниқлаш ва муқобил жойлаштириш бўйича фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
(7-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 2, 3 ва 4-бандлари, Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставининг 30-моддаси.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
васийлик ва ҳомийлик соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди;
давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
васийлик ва ҳомийликни белгилаш, шунингдек васий ва ҳомий тайинлаш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлигини ҳамда мол-мулкини ҳисобга олишнинг электрон ахборот тизимини (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) ташкил этиш ва юритиш тартибини ҳамда унга киритиладиган маълумотлар рўйхатини белгилайди;
(8-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ўз ваколатлари доирасида:
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этади;
болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлайди;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган болаларга муносиб турмуш ва таъминот шароитларини таъминлайди;
оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш муассасалари тармоқларини, хизматларини, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга ҳамда уларнинг оилаларига маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик ёрдам ва хизматлар кўрсатиш марказларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўради;
ахборот тизимини юритади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал этади;
етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш механизмларини яратади ҳамда такомиллаштиради;
муқобил жойлаштириш шаклларига берилган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини мониторинг қилади;
васийлик ва ҳомийлик соҳасида халқаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(81-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари
(9-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ваколатлари доирасида:
(9-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга муносиб турмуш ва таъминот шароитларини таъминлайди;
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминловчи давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
ижтимоий ишлар соҳасида васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни маслаҳат ёрдами, ижтимоий-ҳуқуқий, психологик-педагогик, тиббий жиҳатдан комплекс қўллаб-қувватлашни таъминловчи мутахассислар тайёрлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларга ҳамда уларнинг оилаларига маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик, тиббий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш марказларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўради;
(9-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
васийлик ва ҳомийлик соҳасида халқаро ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом», Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида:
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, уларни маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда амалга оширади, бундан васийлик ва ҳомийлик соҳасининг вояга етмаганларга доир қисми мустасно;
васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги вазифаларни бажарувчи туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари фаолиятини назорат қилишни ҳамда мувофиқлаштириб боришни амалга оширади;
Қаранг: мазкур Қонуннинг 7-моддаси.
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
ахборот тизимини юритади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
Туманлар, шаҳарлар ҳокимлари васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш бўйича, шунингдек васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилади, бундан вояга етмаганларга нисбатан васийлик ва ҳомийликка оид қарорлар мустасно.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Шунингдек қаранг: мазкур Қонуннинг 19-моддаси, 21-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари, 24-моддасининг биринчи қисми, 25-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари, 26-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмлари, 29-моддасининг учинчи қисми, 30-моддасининг биринчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 174-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 8 ва 9-бандлари.
11-модда. Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалари
Васийлик ва ҳомийлик органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳисобга олиш;
Қаранг: мазкур Қонуннинг 16-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 149-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 56, 57 ва 58-бандлари.
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг зарур ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни жойлаштириш;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 78-82-бандлари.
васийликдаги ёки ҳомийликдаги ҳамда васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилишини, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг таъминоти, уларга тарбия ва таълим бериш шароитларини, шунингдек мол-мулки бут сақланишини таъминлаш устидан назорат қилиш.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 92-99-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-модда. «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари
(12-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ўз ваколатлари доирасида:
(12-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлайди ва уларнинг ҳисобини юритади;
Қаранг: мазкур Қонуннинг 16-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 149-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 56, 57 ва 58-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонунчиликда белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;
(12-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги, уларнинг муқобил жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади;
(12-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестри тўғрисида»ги низомнинг 5-банди.
етим болаларнинг ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширади;
Қаранг: мазкур Қонун 21-моддасининг тўртинчи қисми ва 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 68 ва 69-бандлари.
етим болаларга ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 78-82-бандлари.
етим болаларнинг ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 59 ва 60-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болаларга ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланиши зарурлигини аниқлаб, васий ёки ҳомий этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади;
(12-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 60 ва 61-бандлари.
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақида»ги низомнинг II боби («Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш»).
васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни тарбиялашни, уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда, таълим муассасаларига ҳамда ишга жойлаштирилишида ёрдам кўрсатади;
Қаранг: мазкур Қонуннинг 42-моддси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 92-99-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштиришни, шунингдек уларнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлайди;
(12-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг VI бўлими («Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари»), Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси олтинчи қисми,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом, мазкур Қонуннинг 7-боби («Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модда биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилган ҳолларда уни ота-онасидан ёхуд ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйиш чора-тадбирларини кўради;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 87-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 14 ва 15-бандлари.
вояга етмаганни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) тўғрисида ҳомийларнинг розилиги билан қарор қабул қилади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 28-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 32 ва 33-бандлари.
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан белгиланган тартибда ариза билан судга мурожаат қилади, мазкур масалалар юзасидан ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси.
ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаш ёки уни бу ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисида судга зарур ҳолларда ариза билан мурожаат қилади, вояга етмаганнинг қонунда белгиланган тартибда тўла муомала лаёқатига эга бўлиши ҳоллари бундан мустасно;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 31-боби («Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш»), шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 28-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 32 ва 33-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
(12-модданинг биринчи қисми ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради;
фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болаларнинг ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳолати ва турмуш шароитларини баҳолашдан ўтказади ҳамда баҳолаш натижалари асосида болаларнинг ижтимоий мақомини белгилайди;
етим болаларнинг ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг қонуний вакили сифатида ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларда, шу жумладан судда муқобил жойлаштириш шакллари бўйича тарбияга олинган (бундан фарзандликка олинган болалар мустасно) болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, уларнинг номидан ҳамда уларнинг энг устун манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади;
етим болаларни ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шакллари бўйича тарбияга олган шахслар, ташкилотлар томонидан болаларга ғамхўрлик кўрсатилишининг, тарбия берилишининг ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа хизматлар кўрсатилишининг мониторингини олиб боради;
етим болаларнинг, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг моддий таъминот олиш ҳуқуқларини таъминлашда алимент тўловларини, боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитацияси учун қўшимча харажатларни ота-онадан ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан бола фойдасига ундириш бўйича судга ариза (даъво аризаси) киритади;
боланинг ота-онасини бедарак йўқолган деб топиш ва (ёки) вафот этган деб эълон қилиш бўйича судга ариза киритади;
етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мерос асосида ёки мол-мулкка эгалик қилишнинг бошқа шакллари асосида тегишли бўлган, давлат рўйхатидан ўтказилган кўчар ва кўчмас мол-мулк улар вояга етгунига қадар бошқа шахсларга берилишининг олдини олиш чораларини кўради;
етим болаларнинг ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, ҳужжатларни ҳамда уларнинг кўчирма нусхаларини барча давлат органлари, ташкилотлар ва муассасалардан сўров асосида бепул олади.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонунига асосан йигирманчи — йигирма олтинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 5-банди.
13-модда. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари ўз ваколатлари доирасида:
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларни, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларни аниқлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади;
Қаранг: мазкур Қонуннинг 16-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 56, 57 ва 58-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини юритади, маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этади, шунингдек давлат статистика ҳисоботини тегишли давлат статистика органига қонунчиликда белгиланган шаклда ва муддатларда тақдим этади;
(13-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш учун туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этади;
(13-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестри тўғрисида»ги низомнинг 5-банди.
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган ҳамда васийларга ва ҳомийларга қўйиладиган талабларга мос бўлган шахсларни танлашни ҳамда ҳисобга олишни амалга оширади;
Қаранг: мазкур Қонун 21-моддасининг тўртинчи қисми ва 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 68 ва 69-бандлари.
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларга, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 78-82-бандлари.
муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган шахсларнинг турмуш ва таъминот шароитларини, шунингдек васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахсларнинг турмуш шароитларини текширувдан ўтказади ҳамда бу ҳақда далолатнома тузади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 59 ва 60-бандлари.
васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкинлиги тўғрисида туман, шаҳар ҳокимига хулоса беради;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 60 ва 61-бандлари.
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини юритади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдини юритиш ва васий ёки ҳомий томонидан ўз мажбуриятларини бажариши тўғрисида ҳисобот тақдим этиш тартиби ҳақида»ги низомнинг II боби («Васийлик ёки ҳомийликдаги шахсларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш»).
васийлар ва ҳомийларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши устидан назоратни амалга оширади, уларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларни парвариш қилишни, тарбиялашни ва уларнинг тиббий кузатувини ташкил этишда ёрдам кўрсатади;
Қаранг: мазкур Қонуннг 42-моддси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 92-99-бандлари.
васийликни ёки ҳомийликни тугатиш тўғрисида, шунингдек ушбу Қонуннинг 29 ва 30-моддаларида назарда тутилган ҳолларда васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш ҳақида туман, шаҳар ҳокимига илтимосномалар киритади;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига доир ариза билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилади, мазкур масалаларга доир ишларни суд мажлисларида кўриб чиқишда иштирок этади;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 2-кичик бўлим («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тартиби тўғрисидаги кодекси.
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга тегишинча маслаҳат ёрдами, ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилади;
фуқароларга васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради;
фуқароларнинг васийлик ва ҳомийлик масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан зарур чоралар кўради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 6-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
3-боб. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар ва уларнинг мол-мулки тўғрисидаги ахборот
Олдинги таҳрирга қаранг.
15-модда. Ахборот тизимига киритиш учун маълумотларни тақдим этиш
(15-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийлик органлари васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, уларнинг муқобил жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулки ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда ахборот тизимига киритади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестри тўғрисида»ги низомнинг 5-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи ва унинг мулкий аҳволи ўзгарган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари уч иш куни ичида ахборот тизимига тегишли ўзгартиришларни киритиши шарт. Туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари мазкур ўзгартиришлар тўғрисида етти иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор этиши ҳамда унинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини мазкур шахснинг янги яшаш жойидаги туман, шаҳар тиббиёт бирлашмасига юбориши шарт. Бунда шахсий ҳужжатлар йиғмажилдининг кўчирма нусхаси туман, шаҳар тиббиёт бирлашмасининг архивида қолиши шарт.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
16-модда. Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганлиги тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органларига маълумотлар тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганда, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, таълим ташкилотлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, нотариуслар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мазкур шахслар аниқланган кундан эътиборан йигирма тўрт соат ичида улар ҳақидаги маълумотларни ахборот тизими орқали ёки ёзма шаклда болалар ҳақиқатда турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органларига юборади.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган болалар аниқланган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органи бундай маълумотлар олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини қонунчиликда белгиланган тартибда текширувдан (бирламчи баҳолашдан) ўтказиши шарт.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 149-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 59 ва 60-бандлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
17-модда. Яшаш жойи Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ёки бошқа мамлакат бўлган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож шахслар аниқланганда васийлик ва ҳомийлик органларининг мажбуриятлари
Яшаш жойи Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ёки бошқа мамлакат бўлган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланган тақдирда васийлик ва ҳомийлик органлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш учун улар ҳақиқатда турган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига (вояга етмаганларга оид қисми бўйича) тақдим этади;
(17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахс аниқланганлиги ҳақида унинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органидан мазкур шахснинг ота-онаси ёки бошқа қариндошлари, турар жойи ва бошқа мол-мулки бор-йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ёхуд мазкур ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли ахборот тизимларидан мустақил равишда олади;
(17-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
уларни яшаш жойига қайтаришга кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Яшаш жойи Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари, шаҳарлари ёки бошқа мамлакат бўлган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар аниқланганда васийлик ва ҳомийлик органларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Ахборот тизимини юритиш
(18-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот тизимини тегишлилиги бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари юритади.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот тизимига ушбу Қонун 16-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган органлар ва шахслар, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органларидан келиб тушадиган васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар тўғрисидаги, шу жумладан уларнинг муқобил жойлаштирилганлиги ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилган кўчар ва кўчмас мол-мулки ҳақидаги маълумотлар киритилади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: мазкур Қонуннинг 15-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот тизимини ташкил этиш ва юритиш тартиби ҳамда унга киритиладиган маълумотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(18-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларни, уларнинг жойлаштирилганлиги ҳамда мол-мулкини ҳисобга олиш давлат реестри тўғрисида»ги низом.
4-боб. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш. Васий ёки ҳомий тайинлаш
19-модда. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийлик вояга етмаганларга нисбатан «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг қарори, вояга етганларга нисбатан эса туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича, агар шахс муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш жойи бўйича белгиланади.
Қаран: мазкур Қонуннинг 10-моддаси учинчи қисми, 21-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 174-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 59 — 72-бандлари.
20-модда. Ота-она яшаш жойида вақтинча бўлмаганда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-она уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганида ўз боласини қариндошларининг ёки бошқа яқин кишиларининг васийлигида ёки ҳомийлигида ва назорати остида қолдириши шарт. Бу ҳолда васийлик ёки ҳомийлик агар боланинг энг устун манфаатлари учун зарур бўлса, белгиланади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 1 июлдаги ЎРҚ-1156-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон)
Ота-она уч ойдан ортиқ муддатга яшаш жойидан, шу жумладан, чет давлатга вақтинча чиқиб кетишидан камида бир ой олдин ўз боласига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризани ўзи вақтинча ёки доимий яшаётган ҳудуднинг васийлик ва ҳомийлик органига бериши керак.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом II бўлими 3 бобининг 2 параграфи («Алоҳида ҳолатларда васийлик ва ҳомийликни белгилаш, васий ва ҳомийни тайинлаш хусусиятлари»).
21-модда. Васий ёки ҳомий тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ёки ҳомийлик бўйича мажбуриятларни бажариш учун туман, шаҳар ҳокимининг ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг қарори билан васий ёки ҳомий тайинланади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: мазкур Қонуннинг 10-моддаси учинчи қисми, 19-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 174-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 67-банди.
Вояга етган фуқаролар фақат ўз розилигига кўра васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман, шаҳар ҳокими ёхуд «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг ёзма аризасига мувофиқ васий ёки ҳомий тайинлайди.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Васий ёки ҳомий тайинлашда унинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатлари, мажбуриятларни бажариш қобилияти, васий, ҳомий ва васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс ўртасидаги муносабатлар, васий ёки ҳомий оиласининг васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга муносабати, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олиниши лозим.
Қаранг: мазкур қонуннинг 22-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 68 ва 69-бандлари.
Васийлик ёки ҳомийлик белгилаш зарурлиги ҳақида васийлик ва ҳомийлик органларига маълум бўлган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай васий ёки ҳомий тайинланиши керак.
Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсга бир ой ичида васий ёки ҳомий тайинланмаган бўлса, васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажариш васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахс аниқланган жойдаги тегишли васийлик ва ҳомийлик органининг зиммасига вақтинча юклатилади.
Ота-онаси бўлган вояга етмаганларга нисбатан тегишли васийлик ва ҳомийлик органи уларнинг ота-онаси ёки қариндошлари қарамоғида бўлмаганлиги факти аниқланган кундан эътиборан васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.
Васийлик ва ҳомийлик органи васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс ҳақидаги маълумотларни олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларига, шунингдек соғлиқни сақлаш муассасаларига ёзма сўров юборади. Бунда васийлик ва ҳомийлик органи фуқаро тўғрисидаги фақат васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажариш қобилиятини аниқлаш имконини берадиган ахборот тақдим этилишини талаб қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахс ҳақидаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан олинган маълумотлар махфий бўлиб, ошкор қилинмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(21-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Яшаш жойидан қатъи назар, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг қариндошлари, у яшаётган оиланинг шахслари, ака-укаларни ва опа-сингилларни улар ўртасидаги қариндошлик алоқаларини узмасдан васийликка ёки ҳомийликка олаётган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари васий ёки ҳомий этиб тайинланишда имтиёзли ҳуқуққа эга.
Васий ва ҳомий тайинлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
22-модда. Васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин бўлмаган шахслар
Қуйидагилар васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмас:
ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки ота-оналик ҳуқуқлари чекланган шахслар;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 79 ва 83-моддалари.
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 30 ва 31-моддалари.
собиқ фарзандликка олувчилар, агар фарзандликка олиш уларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги, фарзандликка олинганлар билан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги, сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлганлиги оқибатида бекор қилинган бўлса;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 169-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхонадан ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, соғломлаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасасидан ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортган ҳолда ўзининг ота-оналик мажбуриятларини бажармаган шахслар;
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилганлиги учун васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган шахслар;
Қаранг: мазкур қонуннинг 30-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёҳуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
(22-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 октябрдаги ЎРҚ-723-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 03/21/723/0983-сон)
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 71-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошисида кўрсатилган жиноятлар жумласига кирмайдиган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
(22-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи ва саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлик учун ўзига нисбатан жиноят иши айблилик тўғрисидаги масала ҳал қилинмай туриб тугатилганлар;
(22-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликларга чалинган шахслар.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахснинг васий ёки ҳомий этиб тайинланишига тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(22-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
23-модда. Дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш
Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг манфаатини кўзлаб унга дарҳол васий ёки ҳомий тайинланиши зарур бўлса, шу жумладан болалар ота-онасидан ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахслардан олиб қўйилса васийлик ва ҳомийлик органи бир ой муддатга дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш васий ёки ҳомий бўлиш истагини билдирган шахснинг аризасига кўра, башарти мазкур шахс томонидан ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи томонидан унинг турмуш шароитларини текшириш далолатномаси тақдим этилса, васийлик ва ҳомийлик органи томонидан амалга оширилади.
(23-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-638-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон)
Дастлабки тарзда тайинланган васийлар ёки ҳомийлар васийнинг ёки ҳомийнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларига эга бўлади, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини унинг номидан тасарруф этиш ҳуқуқи бундан мустасно.
Қаранг: мазкур Қонуннинг 31 ва 32-моддалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсга дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгунига қадар муқобил жойлаштиришнинг у ёки бу шакли танланган бўлса ёхуд вақтинча тайинланган васий ёки ҳомий унга васий ёки ҳомий этиб тайинланмаса, дастлабки тарздаги васийлик ёки ҳомийлик тугайди.
(23-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 74-банди.
24-модда. Шахсга бир нечта васий ёки ҳомий тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг қонуний манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, унга туман, шаҳар ҳокимининг ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг қарори билан бир нечта васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Бир нечта васий ёки ҳомий тайинланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бир вақтнинг ўзида барча васийлар ёки ҳомийлар томонидан амалга оширилади. Агар васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ишларини юритиш васийларнинг ёки ҳомийларнинг бирига топширилса, бу шахс қолган васийлардан ёки ҳомийлардан ишончномалар олган бўлиши лозим.
Бир нечта васий ёки ҳомий тайинланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг парвариш қилинишини таъминлаш ва унинг тиббий ёрдамни ўз вақтида олишига кўмаклашишга доир мажбуриятлар, васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахсга нисбатан эса, шунингдек таъминот, тарбия ва таълим беришга доир мажбуриятлар васийлик ва ҳомийлик органларининг уларни тайинлаш ҳақидаги хулосасига мувофиқ васийлар ёки ҳомийлар ўртасида тақсимланади.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ва бир вақтнинг ўзида барча васийларнинг ёки ҳомийларнинг манфаатлари ўртасида, шунингдек васийлар ёки ҳомийлар ўз мажбуриятларини бажараётганда васийлар ёки ҳомийлар ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи юзага келган қарама-қаршиликлар ҳал этилгунига қадар васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 75-банди.
25-модда. Бир шахсни бир нечта васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга васий ёки ҳомий этиб тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарурат бўлганда, васийликка ёки ҳомийликка олинувчиларнинг қонуний манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, туман, шаҳар ҳокимининг ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг қарори билан бир шахс бир нечта васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин.
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шахсни иккинчи ва ундан кейинги васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга васий ёки ҳомий этиб тайинлаш тўғрисидаги туман, шаҳар ҳокимининг ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг қарорида бошқа шахс васий ёки ҳомий этиб тайинланиши мумкин эмаслигининг сабаблари кўрсатилган бўлиши шарт.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Айни бир васий ёки ҳомий ўз мажбуриятларини бажараётганда унинг васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсларнинг манфаатлари ўртасида қарама-қаршиликлар юзага келган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи юзага келган қарама-қаршиликлар ҳал этилгунига қадар васийнинг ёки ҳомийнинг мажбуриятларини бажаради.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 76-банди.
26-модда. Вояга етмаганларга нисбатан улар ота-онасининг ёки вояга етмаганларнинг ўз аризасига кўра васий ёки ҳомий тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг қарори билан ота-онанинг узрли сабабларга кўра ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмайдиган давр учун ўзининг вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш тўғрисидаги аризаси асосида васий ёки ҳомий тайинланиши мумкин, ушбу аризада аниқ шахс ҳамда васий ёки ҳомий ваколатларининг амал қилиш муддати кўрсатилади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Вояга етмаган болаларнинг ота-онаси ўз соғлиғи ҳолатига кўра болаларига васийни ёки ҳомийни, агар унинг розилиги бўлса, белгилаши мумкин. Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризаси болаларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига берилади.
Ота-онанинг ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризаси ушбу ариза ёзилган сана кўрсатилган ҳолда уларнинг ўз қўли билан имзоланган ва нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.
Қўшимча маълумот учун қаранг: «Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» (рўйхат рақами 3113, 04.01.2019 й.).
Ота-она ўз вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги аризасини болаларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига янги ариза бериш йўли билан бекор қилишга ёки ўзгартиришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаганга ҳомий вояга етмаганнинг аниқ шахс кўрсатилган аризасига кўра «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг қарори билан тайинланиши мумкин.
(26-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори вояга етмаганнинг отаси (онаси) ёки ота-онаси ёхуд ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаганнинг ўзи кўрсатган шахсни васий ёки ҳомий этиб тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарорни фақат бундай тайинлаш қонунчиликка ёхуд вояга етмаганнинг қонуний манфаатларига зид бўлган тақдирда қабул қилади.
(26-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 77-банди.
27-модда. Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлган вояга етмаганга васий ёки ҳомий тайинлаш
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган ота-онаси бўлган вояга етмаганга васий ёки ҳомий, агар ота-онаси билан туриши ушбу шахснинг қонуний манфаатларига жавоб бермаслиги ҳамда унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун бевосита таҳдид мавжудлиги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан аниқланса, тайинланиши мумкин.
Вояга етмаган васийликда ёки ҳомийликда бўлган даврда васийлик ва ҳомийлик органи унинг оиласини ижтимоий-педагогик жиҳатдан реабилитация қилиш ҳамда вояга етмаганни оиласига қайтариш масалалари бўйича, агар бу унинг қонуний манфаатларига зид бўлмаса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
5-боб. Васийлик ва ҳомийликни тугатиш. Васийнинг ва ҳомийнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши ҳамда четлаштирилиши
28-модда. Васийликни ва ҳомийликни тугатиш асослари
Васийлик қуйидаги ҳолларда тугатилади:
васийликдаги шахс вафот этганда;
вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлганда;
вояга етмаган ота-онасига қайтарилганда;
васийликдаги шахс фарзандликка олинганда;
фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан тикланганда.
Вояга етмаган ўн тўрт ёшга тўлганлиги сабабли васийлик тугатилгач, васийнинг мажбуриятларини бажарувчи шахс белгиланган тартибда тайинланмаган ҳолда вояга етмаганнинг ҳомийси бўлиб қолади.
Ҳомийлик қуйидаги ҳолларда тугатилади:
ҳомийликдаги шахс вафот этганда;
ҳомийликдаги шахс вояга етганда;
ҳомийликдаги шахс ота-онасига қайтарилганда;
ҳомийликдаги шахс фарзандликка олинганда;
фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори бекор қилинганда;
вояга етмаган тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация);
ҳомийликдаги шахс никоҳга кирганда;
соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг соғлиғи яхшиланганда.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс тарбия, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш муассасаларида ва бошқа шунга ўхшаш муассасаларда вақтинча бўлганда васийнинг ёки ҳомийнинг узрли сабабларга кўра ўз мажбуриятларини бажара олмаслиги васийнинг ёки ҳомийнинг васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бекор қилмайди.
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 100, 101 ва 102-бандлари.
29-модда. Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши
Васий ёки ҳомий ўзининг аризасига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши мумкин.
Ҳомий ҳомийликдаги шахснинг талабига кўра ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийни ёки ҳомийни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилиш тўғрисидаги қарор вояга етганларга нисбатан туман, шаҳар ҳокими томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномаси асосида, вояга етмаганларга нисбатан эса «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори томонидан қабул қилинади.
(29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганнинг, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаронинг васийси ёки ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган тақдирда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олинган ҳолда унга қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа васий ёки ҳомий тайинланади ёхуд муқобил жойлаштиришнинг бошқа шакли белгиланади.
(29-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг VI бўлими, Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси олтинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаронинг ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинган тақдирда, ҳомийликдаги шахснинг розилиги билан ҳомий сифатида бошқа шахс тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажарган шахс ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилинганлиги тўғрисида унга маълум бўлган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай васийлик ва ҳомийлик органига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиши шарт.
(29-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: мазкур Қонуннинг 43-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 28 ноябрдаги 6-мб-сон «Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 3723, 11.12.2025 й.).
30-модда. Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васий ёки ҳомий ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ёхуд ўз ҳуқуқларини суиистеъмол қилган ҳолларда, уларни ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш тўғрисидаги қарор вояга етганларга нисбатан туман, шаҳар ҳокими томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномаси асосида, вояга етмаганларга нисбатан эса «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори томонидан қабул қилинади.
(30-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Васий ёки ҳомий ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлардан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда фойдаланганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсни назоратсиз ва зарур ёрдамсиз қолдирганда, васийлик ва ҳомийлик органлари уни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун зарур чораларни кўриши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 48-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганнинг, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаронинг васийси ёки ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг истаги инобатга олинган ҳолда унга қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа васий ёки ҳомий тайинланади ёхуд муқобил жойлаштиришнинг бошқа шакли белгиланади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг VI бўлими, Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасининг олтинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаронинг ҳомийси ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилган тақдирда, ҳомийликдаги шахснинг розилиги билан ҳомий сифатида бошқа шахс тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васий ёки ҳомий мажбуриятларини бажарган шахс ўз мажбуриятларини бажаришдан четлаштирилганлиги унга маълум бўлган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай васийлик ва ҳомийлик органига қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиши шарт.
(30-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: мазкур Қонуннинг 43-моддаси.
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 94-банди.
6-боб. Васийлар ва ҳомийларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари
31-модда. Васийлар ва ҳомийларнинг ҳуқуқлари
Васийлар ўз васийлигидаги шахсларнинг қонуний вакили бўлиб, уларнинг номидан ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб барча зарур битимларни тузади.
Ҳомийлар ўз ҳомийлигидаги шахсларнинг қонуний вакили бўлиб, ҳомийлигидаги шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишида ва мажбуриятларини бажаришида кўмаклашади, шунингдек уларни учинчи шахслар томонидан бўладиган суиистеъмолликлардан муҳофаза қилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 83-банди.
Васийлар ва ҳомийлар:
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни унинг фикрини ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда тарбиялаш усулларини мустақил белгилашга;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни қонуний асосларсиз ўзида ушлаб турган ҳар қандай шахсдан, шу жумладан ота-онасидан ҳамда бошқа яқин қариндошларидан уни қайтариб беришни суд тартибида талаб қилишга;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминоти, унга тарбия, таълим бериш ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича ҳуқуқий, услубий, диагностика ва маслаҳат ёрдами олишга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахс мустақил равишда амалга оширишга ҳақли бўлмаган битимларни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширишга;
(31-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 9-боби.
зарур ижтимоий ёрдам олиш учун васийлик ва ҳомийлик органларига, таълим муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, нодавлат нотижорат ташкилотларига мурожаат қилишга;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг даволаниши ва соғлиғини тиклаши мақсадида даволаш, санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар олиш учун соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлар ва ҳомийлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(31-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Васий ёки ҳомий ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари билан мулоқотда бўлишига тўсқинлик қилишга ҳақли эмас, бундай мулоқот васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг қонуний манфаатларига мос келмайдиган ҳоллар бундан мустасно.
Васий ёки ҳомий, унинг эри (хотини) ва яқин қариндошлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан битимлар тузишга, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан васийнинг ёки ҳомийнинг эри (хотини), унинг яқин қариндошлари ўртасидаги суд ишларини юритишда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг вакили бўлишга ҳақли эмас.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 84-банди.
32-модда. Васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари
Васийлар ва ҳомийлар:
ўзининг яшаш жойи ўзгарганлиги ҳақида васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилиши;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни тарбиялаши, унинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши, шунингдек унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз васийлигидаги шахснинг мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олиши учун шароитларни таъминлаши;
(32-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
алиментлар, пенсиялар, нафақалар ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа ижтимоий тўловлар тўлашни талаб қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши;
(32-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг ўзларига топширилган мол-мулкини асраб-авайлаши, мол-мулкнинг қиймати пасайишига йўл қўймаслиги ҳамда ундан фойда чиқаришга имкон туғдирмаслиги;
ушбу Қонуннинг 37-моддасида назарда тутилган ҳолларда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мулкий ҳуқуқларига дахл қиладиган ҳаракатларни амалга оширишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатларини олиши;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мол-мулкини бошқаришдан тушган даромадлардан ва бошқа мавжуд маблағларидан унинг таъминоти учун фойдаланиши;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг парвариш қилинишини, тиббий кузатувини ва даволаш-профилактика муассасаларида даволанишини таъминлаши;
васийлик ва ҳомийлик органларига ўз мажбуриятларининг бажарилиши ҳақида ҳисоботлар тақдим этиши;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахс стационарда даволаниш учун жойлаштирилганлиги ҳақида васийлик ва ҳомийлик органларини хабардор қилиши;
агар фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топишга ёки муомала лаёқати чекланганлигига доир асослар бекор бўлган бўлса, ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахсни муомалага лаёқатли деб топиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиши;
ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги вояга етмаган шахс билан бирга яшаши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 86-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахс билан бирга яшаётган васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш жойини ўзгартириши, шунингдек васийнинг ёки ҳомийнинг, шу жумладан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма рухсати ва ўн ёшга тўлган вояга етмаганнинг розилиги билан амалга оширилади.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Ҳомийнинг ўз ҳомийлигидаги ўн олти ёшга тўлган шахсдан алоҳида яшашига, башарти бу ҳомийликдаги шахснинг тарбиясига, таъминотига ва таълим олишига, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига салбий таъсир кўрсатмаса, васийлик ва ҳомийлик органларининг ёзма рухсати билан йўл қўйилади. Ҳомий ўз ҳомийлигидаги шахсдан алоҳида яшаган тақдирда, унинг яшаш, таълим олиш шароитларини назорат қилиши, уни атрофдагиларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги вояга етмаган шахснинг турар жойи мавжуд бўлмаган тақдирда, васий ёки ҳомий уй-жой тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ уни олиш бўйича чоралар кўриши шарт.
(32-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси.
Муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ҳомийлари уларни спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол этишдан, чекишдан ҳимоя қилишга доир зарур чора-тадбирларни кўриши шарт.
Васийлик ва ҳомийлик бўйича мажбуриятлар бепул бажарилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 90-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлар ва ҳомийларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(32-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
33-модда. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзларига нисбатан ҳурмат билан ва инсоний муносабатда бўлиниши;
ўзларининг таъминоти, тарбияси, таълим олиши ва соғлиғи ҳақида ғамхўрлик қилиниши;
ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиниши;
ўз ҳуқуқлари ва ўзларига кўрсатилиши мумкин бўлган хизматлар тўғрисида, шунингдек ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари ҳамда воситалари ҳақида васийлик ва ҳомийлик органларидан ахборот олиш;
таълим олишга, соғлиқни сақлашга, ижтимоий муҳофаза қилинишга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек ўзларининг жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан уйғун ривожланишига ёрдам берадиган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур ёрдам олиш ҳамда қўллаб-қувватланиш;
агар бу васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид бўлмаса, ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари билан мулоқотда бўлиш;
ўз шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотнинг махфийлиги таъминланиши;
турар жойга бўлган мулк ҳуқуқи ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ота-онаси ва бошқа қариндошлари билан қариндошлик фактига асосланган мулкий ҳуқуқлари таъминланиши;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 19-моддасининг учинчи қисми.
васийнинг ёки ҳомийнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан васийлик ва ҳомийлик органига, шунингдек судга мурожаат қилиш.
Қаранг: мазкур Қонуннинг 46-моддаси.
Вояга етмаган васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар васий ёки ҳомий билан бирга яшаш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(33-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-боб. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
34-модда. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар васийларнинг ёки ҳомийларнинг мол-мулкига нисбатан, васийлар ёки ҳомийлар эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкига, шу жумладан алиментлар, пенсиялар, нафақалар суммаларига ҳамда бошқа ижтимоий тўловларга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлмайди.
Мол-мулк қонунда назарда тутилган асосларга кўра умумий мулк ҳуқуқи асосида васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларга, васийларга, ҳомийларга тегишли бўлиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 18-боб («Умумий мулк»)
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар ўз васийларининг ёки ҳомийларининг мол-мулкидан уларнинг розилиги билан фойдаланишга ҳақли.
Васийларга ёки ҳомийларга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мол-мулкидан ўзларининг манфаатлари йўлида фойдаланиш тақиқланади.
35-модда. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини бошқариш
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини бошқариш мол-мулкнинг жойлашуви бўйича белгиланади.
Васийлар ўз васийлигидаги шахснинг пул маблағларини банкларга ва бошқа кредит ташкилотларига қўйишга ҳақли. Васийликдаги шахснинг банкларга ва бошқа кредит ташкилотларига қўйилган пул маблағларини васий томонидан сарфлаш фақатгина васийликдаги шахснинг таъминоти учун васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма рухсатига кўра амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахсларнинг ҳомийлари ўз ҳомийлигидаги шахснинг розилиги билан ҳомийликдаги шахснинг таъминотига ва маиший эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган маиший ёки бошқа битимлар тузади, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини бошқаришни амалга оширади.
(35-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 боби («Мол-мулкни ишончли бошқариш»).
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ҳадя шартномаси тузишга йўл қўйилмайди.
Суднинг фуқарони бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ёки уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори бекор қилинган тақдирда ёхуд мерос қабул қилинганда мол-мулкни бошқариш бекор қилинади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 35, 37-моддалари ва 69 боби («Меросни эгаллаш»).
36-модда. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини муҳофаза қилиш
Васийлар ёки ҳомийлар ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мол-мулкини уни сақлашни амалга оширган шахслардан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган кундан эътиборан уч иш куни ичида рўйхат бўйича қабул қилиб олиши шарт.
Зарурат бўлган тақдирда, муомала лаёқати чекланган фуқароларнинг ва соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларнинг ҳомийлари ўз ҳомийлигидаги шахсларнинг мол-мулкини уларнинг илтимоси бўйича рўйхатга кўра қабул қилиб олишга ҳақли.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс мол-мулкининг рўйхати васийлик ва ҳомийлик органи томонидан васий ёки ҳомий, тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари, шунингдек васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс иштирокида тузилади.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс мол-мулкининг рўйхатини тузишда бошқа манфаатдор шахслар ҳам иштирок этиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс мол-мулкининг рўйхати уч нусхада тузилади ва мол-мулк рўйхатини тузишда ҳозир бўлган шахслар томонидан имзоланади. Рўйхатнинг бир нусхаси васийга ёки ҳомийга топширилади, иккинчи нусхаси васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг васийлик ва ҳомийлик органи томонидан юритиладиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади, учинчи нусхаси эса, ахборот тизимига васийлик ёки ҳомийлик белгиланган вояга етганларга тегишли маълумотларни киритиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади, бундан вояга етмаган мол-мулкининг рўйхати мустасно.
(36-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган мол-мулкининг рўйхати икки нусхада тузилади ва бир нусхаси васийга ёки ҳомийга топширилади, иккинчи нусхаси эса ахборот тизимига киритилади.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Зарурат бўлганда, агар буни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг қонуний манфаатлари талаб этса, васий ёки ҳомий ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мол-мулкини ўзганинг қонунга хилоф эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақида судга ариза бериши ёхуд ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан бошқа чоралар кўриши шарт.
Васийлар ва ҳомийлар ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг ўзига топширилган мол-мулкини асраб-авайлаши, мол-мулкнинг қиймати пасайишига йўл қўймаслиги ҳамда ундан фойда чиқаришга имкон туғдирмаслиги керак. Васий ва ҳомий томонидан мазкур мажбуриятларнинг бажарилиши ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг мол-мулки ҳисобидан амалга оширилади.
Васийлар ўз васийлигидаги шахслар номидан тузган битимлар юзасидан белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Қаранг: мазкур Қонуннинг 38-моддаси.
37-модда. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг мулкий ҳуқуқларига дахл қиладиган ҳаракатларни васий ёки ҳомий амалга оширганида васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатлари
Васийлар васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати билан:
васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган битимлар тузишга;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 110-моддаси.
мол-мулкни тақсимлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
васийликдаги шахснинг мол-мулкини бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга гаровга беришга;
(37-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)
васийликдаги шахснинг турар жойини айирбошлашга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
васийликдаги шахс номидан мерос ва (ёки) ҳадя олишдан воз кечишга ҳақли, бундан вояга етмаганларнинг васийлари мустасно.
(37-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 88-банди.
Агар васийнинг ёки ҳомийнинг ҳаракатлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга қарашли мол-мулкнинг қиймати пасайишига олиб келиши мумкин бўлса, барча ҳолларда, хусусан:
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг манфаатларини кўзлаб берилган даъводан воз кечилганда;
суд муҳокамасида васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан келишув битимини тузишда;
васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс даъвогар бўлган ижро ишини юритиш бўйича қарздор билан келишув битимини тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсати талаб этилади.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан ишончнома берилган тақдирда ҳам васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб этилади.
Васийлик ва ҳомийлик органи рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда рухсат беришни рад этиши мумкин.
Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати ёки рухсат беришни рад этиши бундай рухсатни бериш тўғрисида ариза топширилган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмасдан васийга ёки ҳомийга тақдим этилиши керак.
38-модда. Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатини олмай туриб васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан шартнома тузиш оқибатлари
Васий ёки ҳомий томонидан васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатисиз васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан шартнома тузилганлиги факти аниқланганда, васийлик ва ҳомийлик органи васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг манфаатларини кўзлаб зудлик билан судга мурожаат қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатисиз васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс номидан тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб топилганда, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга тегишли бўлган мол-мулк қайтарилиши, шартнома тарафларига етказилган зарарнинг ўрни эса, қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда васий ёки ҳомий томонидан қопланиши шарт.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 114-моддаси иккинчи қисми.
39-модда. Васий ёки ҳомий томонидан етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш
Васийлик ва ҳомийлик органлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли етказилган мулкий зарарнинг ўрни тўлиқ ҳажмда қопланишини васийдан ёки ҳомийдан талаб қилиши шарт, васийлик ёки ҳомийлик тугатилганда эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги муомалага лаёқатли шахс талаб қилишга ҳақли.
Васий ёки ҳомий томонидан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини сақлашга ва васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг мол-мулкини бошқаришга доир мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда (мол-мулкни яроқсиз ҳолга келтириш, лозим даражада сақламаслик, мол-мулкни белгиланган мақсад учун сарфламаслик, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс мол-мулкининг қиймати пасайишига сабаб бўлган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга ошириш ва бошқалар) васийлик ва ҳомийлик органи бу ҳақда далолатнома тузиши ҳамда васийга ёки ҳомийга васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида талабнома тақдим этиши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57 боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низомнинг 96 ва 97-бандлари.
40-модда. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга нафақа тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийнинг ёки ҳомийнинг ўз васийлигидаги ёки ҳомийлигидаги шахснинг таъминотига доир харажатларининг ўрни васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс маблағлари ҳисобидан қопланади, бу маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг таъминоти учун васий ва ҳомийга қонунчиликда белгиланган тартибда нафақа тайинланиши мумкин.
(40-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-829-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
8-боб. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги назорат
41-модда. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолияти устидан назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан назоратни қонунчиликда ваколат берилган давлат органлари ва мансабдор шахслар амалга оширади.
(41-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси.
42-модда. Васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат
Васийлар ва ҳомийларнинг мажбуриятлари бажарилиши устидан назорат васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ёхуд васийларнинг ёки ҳомийларнинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахслар васийнинг ёки ҳомийнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли.
Қаранг: мазкур Қонуннинг 46-моддаси.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсларнинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғилганлиги тўғрисида, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида ўзига маълум бўлиб қолган шахслар бу ҳақда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳақиқатда турган жойидаги васийлик ва ҳомийлик органига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши шарт. Бундай маълумотларни олган васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир зарур чоралар кўриши шарт.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги низом 94-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари.
43-модда. Васий ва ҳомийнинг ҳисоботи
Васий ва ҳомий ўз мажбуриятларининг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда васийлик ва ҳомийлик органига ҳисобот тақдим этиши шарт.
44-модда. Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийлик органларининг ғайриқонуний қарорлари ёхуд улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахсга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши шарт.
(44-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 57-боб («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
45-модда. Туман, шаҳар ҳокимининг, васийлик ва ҳомийлик органларининг қарорлари устидан шикоят қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директорининг васийликни ёки ҳомийликни белгилаш ва тугатиш, васийларни ёки ҳомийларни ўз мажбуриятларини бажаришдан озод этиш ёхуд четлаштириш тўғрисидаги, васийлик ва ҳомийлик органларининг дастлабки тарзда васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақидаги қарорлари устидан манфаатдор шахслар томонидан судга шикоят қилиниши мумкин.
(45-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-1174-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тартиби тўғрисидаги кодекси.
46-модда. Васий ва ҳомийнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш
Васий ва ҳомийнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс, давлат органлари ва муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг яшаш жойидаги фуқаролар томонидан тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2-кичик бўлими. («Даъво ишини юритиш»).
9-боб. Якунловчи қоидалар
47-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(47-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 2-кичик бўлими («Даъво ишини юритиш»), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48-модда. Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(48-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 471, 472, 48-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(49-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
50-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2014 йил 3 январдаги 2 (5932)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 2 январь,
ЎРҚ-364-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 1-модда, 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон; 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон, 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 22.10.2021 й., 03/21/723/0983-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 02.07.2026 й., 03/26/1156/0670-сон; 12.09.2026 й., 03/26/1174/0920-сон)