Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида конституциявий нормаларга мувофиқ боланинг оилада тарбияланиши оила қонунчилигининг устувор тамойилларидан бири сифатида тан олинган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Оила кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ва судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда келиб чиқаётган саволларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомга (бундан буён матнда Низом деб юритилади) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик функцияларининг амалга оширилиши халқ таълими муассасалари васийлик ва ҳомийлик бўлимлари зиммасига юклатилганлигини инобатга олиб, фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган боланинг манфаатларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани судга тақдим этиш мажбурияти айнан шу органнинг зиммасига юклатилишини назарда тутиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қонун билан ҳимояланган фарзандликка олишнинг сир сақланишини таъминлаш (Оила кодекси 153-моддаси) мақсадида судларнинг эътибори мазкур тоифадаги ишлар, шу жумладан фарзандликка олишни бекор қилиш ва ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишлар ҳам, ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилишига ва бу масала ишни судда кўришга тайинлаш ҳақидаги ажрим билан ҳал этилиши лозимлигига қаратилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар уларга маълум бўлган фарзандликка олиш билан боғлиқ маълумотларни сир сақлашлари зарурлиги, шунингдек фарзандликка олиш сирини фарзандликка бола олувчиларнинг ёки васийлик ва ҳомийлик органининг эркига қарши ошкор қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддасига биноан жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилишлари лозим. Бу ҳаракатлар суд мажлисининг баённомасига киритилади ва мазкур шахслар томонидан имзо билан тасдиқланади. Фуқаролик иши ёпиқ суд мажлисида кўрилиши тўғрисида суд мажлиси баённомасида ва ҳал қилув қарорида кўрсатилади.
8. Оила кодексининг 167-моддасига мувофиқ фарзандликка олинган боланинг туғилишини қайд этиш дафтарига зарур ўзгартиришлар киритилган кун фарзандликка олишнинг вужудга келган вақти ҳисобланиши сабабли боланинг мулкий ҳуқуқларини (ҳадя, мерос тариқасида ёки хусусийлаштириш натижасида вужудга келган мулкий ҳуқуқлар ва ҳ.к.) ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаблар фарзандликка олиш ҳақидаги ариза билан биргаликда кўрилиши мумкин эмаслигига судларнинг эътибори қаратилсин.
9. Тушунтирилсинки, Оила кодексининг 159-моддасига мувофиқ болани фарзандликка олиш учун бола ота-онасининг розилиги талаб этилади. Ота-она боланинг муайян бир шахс (шахслар) томонидан фарзандликка олинишига розилик билдирилиши ёки фарзандликка олувчиларни танлаш ихтиёрини васийлик ва ҳомийлик органига ҳавола қилишлари мумкин.
Оила кодексининг 72-моддасига кўра вояга етмаган ота-она ўн олти ёшга тўлишлари билан ота-оналик ҳуқуқларини мустақил амалга оширишга ҳақли эканликларини инобатга олган ҳолда ўн олти ёшга тўлмаган ота-онанинг боласи фарзандликка олинаётганда уларнинг розилигидан ташқари ота-она қонуний вакилларининг, қонуний вакиллар мавжуд бўлмаган тақдирда эса васийлик ва ҳомийлик органининг ҳам розилиги талаб этилади, Оила кодексининг 160-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Фарзандликка олиш тўғрисида қарор чиқарилгунга қадар ота-она ўз розилигини қайтариб олишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, розилик Оила кодекси 159-моддасининг 3-қисмида белгиланган тартибда тасдиқланган аризада баён этилган бўлса, уларнинг болани фарзандликка олинишига розилигини қайта аниқлаш талаб этилмайди. Шу билан биргаликда, суд ишни кўриш вақтида ота-она боланинг фарзандликка олинишига берган розилигини қайтариб олган-олмаганлигини аниқламоғи лозим.
Оила кодексининг 158-моддасига асосан васийлик ёки ҳомийликдаги болани фарзандликка олиш, агар унинг ота-онасидан розилик талаб қилинмайдиган бўлса, васий ёки ҳомийнинг розилиги билан амалга оширилади.
Шу билан биргаликда судлар Оила кодексининг 160-моддасида белгиланган ҳоллардагина фарзандликка олишга ота-онанинг розилигисиз йўл қўйилишини инобатга олишлари лозим.
11. Тушунтирилсинки, Оила кодекси 157-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, агар бола эр-хотиннинг ҳар иккаласи томонидан фарзандликка олинмаётган бўлса, бунга хотин (эр)нинг розилиги талаб этилади. Бундай розилик эр-хотин оилавий муносабатларни тугатган, бир йилдан ортиқ бирга яшамаётган ва эр(хотин)нинг турар жойи номаълум бўлган ҳоллардагина талаб қилинмайди.
12. Оила кодексининг 155-моддаси талабига мувофиқ ўн ёшга тўлган болани фарзандликка олиш учун унинг розилиги талаб этилади ва бундай розилик берилганлиги васийлик ва ҳомийлик органи ёки ишни кўриш вақтида суд томонидан аниқланади. Бундай ҳолларда, суд болага фарзандликка олишнинг ҳуқуқий оқибатлари (қариндошлари билан кўришиш, мулкий ва бошқа низолар), унинг фамилияси, исми ва ота исми туғилиш тўғрисидаги ёзувларнинг ўзгариши тушунарли ҳолда баён қилинган бўлиши лозимлигига эътибор қаратиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши (бундан туҳмат, ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно), тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш, бошқарув тартибига, шунингдек одил судловга қарши жиноятлар, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар (бундан учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш, тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш, тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш мустасно), гиёҳвандлик воситаларининг ёки психотроп моддаларнинг қонунга хилоф муомаласидан иборат жиноятлар, жамоат тартибига қарши жиноятлар ва ҳарбий мансабдорлик жиноятлари содир этганлик учун илгари ҳукм қилинганлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Оила кодекси 151-моддасининг 1-қисмига мувофиқ фарзандликка олишга фақат вояга етмаган боланинг манфаатларинигина кўзлаб йўл қўйилишидан келиб чиққан ҳолда судлар, турар жойидан қатъи назар, фарзандликка олинувчининг қариндошлари, фарзандликка олинувчи бола оиласида яшаётган шахс, ака-ука, опа-сингилларни улар ўртасидаги қариндошлик алоқаларини бузмасдан фарзандликка олаётган шахслар, ўгай ота ва ўгай она, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, касаллик, бахтсиз ҳодиса оқибатида фарзандларидан ажралган шахслар фарзандликка олишда устун ҳуқуққа эга эканликларини инобатга олишлари лозим.
16. Назарда тутмоқ лозимки, Низом талабларига мувофиқ фарзандликка олувчилар бўлиш имконияти тўғрисида хулоса тайёрлаш учун васийлик ва ҳомийлик органи болани фарзандликка олишни хоҳлаган шахсларнинг турмуш шароитларини ўрганиш натижалари бўйича далолатнома тузади ва далолатнома бошқа зарур ҳужжатлар билан бирга ариза берувчиларни фарзандликка олишга номзодлар сифатида ҳисобга қўйиш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги 732-сонли қарори билан тасдиқланган Расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий Регламентига мувофиқ хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) иштирокчилари бўлган давлат фуқароларининг ҳужжатлари легаллаштирилиши талаб этилмаслиги, балки ваколатли давлат органлари ҳужжатни имзолаган сифатида иш кўрган шахснинг имзоси ҳақиқийлиги ва ҳужжатни тасдиқлаган муҳр ёки штамп босма изи ҳақиқийлиги тасдиқланиши кифоя қилишини инобатга олиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Оила кодексининг 238-моддасига мувофиқ суд чет эл оила ҳуқуқининг нормаларини қўллашда мазкур нормаларининг мазмунини уларнинг тегишли чет эл давлатида расмий шарҳланиши ва амалиётда қўлланилишига мувофиқ тарзда аниқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан биргаликда, фарзандликка олинаётган боланинг вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошларига нисбатан сақланиб қолинган ҳолларда (Оила кодекси 165-моддасининг 3-қисми) ота-онанинг алимент тўлаш мажбуриятлари тугатилмайди. Бундай ҳолларда алимент миқдорини ўзгартириш, уни тўлашдан озод қилиш масалалари манфаатдор шахсларнинг аризаларига асосан даъво иш юритиши тартибида ҳал этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги Қонунига мувофиқ Оила кодекси фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш асосларини назарда тутмайди.
Шу билан биргаликда судлар, ФК 4-моддасининг 1-қисмига кўра фуқаролик қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмаслиги ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилишини назарда тутмоқлари лозим.
32. Суд томонидан фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш Оила кодексининг Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги қонуни билан кучини йўқотган 168-моддасида кўрсатилган ҳолларда ва фақат шу вақтга қадар фарзандликка олинганларга нисбатан: фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қалбаки ҳужжатларга асосланган бўлса; фарзандликка олиш сохта бўлса; вояга етган шахс фарзандликка олинган бўлса; фарзандликка олувчи шахс Оила кодексининг 152-моддасига мувофиқ фарзандликка олиш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса ва бошқа ҳолларда амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.