Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 28 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси тасдиқлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2014 ва 2015 йиллар мобайнида:
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин;
зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин.
3-модда. Ушбу Қонун 2014 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 декабрь,
ЎРҚ-360-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-1-сон)