|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекистон металлургия комбинати» акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмасининг барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон металлургия комбинати» акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмасининг барқарор ишлашини таъминлаш, уни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон металлургия комбинати» акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмасига 1995 йилда комбинат ихтиёрида қоладиган ҳамда ишлаб чиқариш дастуридан ортиқча ишлаб чиқарилган маҳсулотни квоталарни тасдиқламасдан ва лицензияларни расмийлаштирмасдан экспорт қилишига рухсат берилсин.
2. «Ўзбекистон Металлургия комбинати» акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмаси маҳсулотни экспорт қилишга контрактлар ва шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
3. Давлат солиқ қўмитасининг Божхона бош бошқармаси «Ўзбекистон металлургия комбинати» акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан экспорт қилинадиган маҳсулотлар божхонада лицензиясиз тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
4. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси «Ўзбекистон Металлургия комбинати» акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмаси буюртманомаси бўйича маҳсулотларни юклаб жўнатиш учун ҳаракатдаги состав ўз вақтида берилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ю.Ф. Пайгин зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 9 февраль,
43-сон