Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Муборак Рамазон ҳайити азалдан юртимизда шоду хуррамлик, меҳр-мурувват кунлари бўлиб келаётганлигини, ушбу айёмда кексаларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром, кам таъминланган оилалар, етимлар, ногиронларга ғамхўрлик ва ёрдам кўрсатиш хайрли анъана эканлигини, бу сананинг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида» 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: