|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 1994 йил 21 ноябрдаги ПФ–1005-сон Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2013 йил 22 апрелдаги ЎРҚ–350-сон Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 1994 йил 21 ноябрдаги ПФ–1005-сон Фармонининг 5-бандидан «маъмурий комиссиялар» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 2 октябрь,
ПФ-4569-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 525-модда)