Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.04.1994
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 12 апрелдаги ПФ-820-сон «Бошоқли дон экинларини харид нархларини ошириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 30 ноябрдаги ПФ-691-сон Фармонини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақидаги» Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Моддий-техника ва энергетика ресурсларига ошиб кетган харажатларни қоплаш ҳамда жамоа хўжаликлари, давлат хўжаликларини, ижара, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжаликларни, шунингдек қишлоқ аҳолисини бошоқли дон экинларининг майдонларини кенгайтиришга ва ялпи ҳосилини кўпайтиришга рағбатлантириш мақсадида:
1. 1994 йил ҳосилидан бошлаб бошоқли дон экинларининг харид нархлари ўрта ҳисобда 1 тонна буғдой учун — 120 минг сўм, арпа —96 минг сўм, сули — 96 минг сўм ва жавдар — 115 минг сўм миқдорида тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги янги харид нархларнинг прейскурантларини ишлаб чиқиб, тегишли вазирликлар ва идораларга етказсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 30 ноябрь,
ПФ-691-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 11-12-сон, 394-модда)